Сувни электроосмос билан тозалаш. Электроосмотик тозалаш сувдан эриган тузлар, коллоид заррачалар ва суспензияларни чиқариш учун қўлланилади. Бу усул билан бир литрда бир неча юз миллиграмм қуруқ қолдиқга эга сувни тозалаш ва жуда оз аралашмали тоза сувни олиш мумкин.
Ҳар бир ячейкани анод 1, катод 2 ва ўрта 3 бўлимларга ажратадиган иккита диафрагма 8-га эга. Тозалаш учун мўлжалланган сув 4 қувурлардан биринчи ячейкани уч бўлимининг пастки қисмига келади. Ўрта бўлимдан сув 5-нчи қувурдан қурилманинг иккинчи ячейкасига узатилади ва ҳоказо. қурилманинг охирги ячейкасидан сув тозаланиб чиқади. Эритма таркибидаги Nа2SO4, CaSO4, CaHSO3 ва бошқа тузлар Н, Са, Na катионларга ва ОН-, SO4-, HСO3- анионларга диссоцияцияланади. Катионлар катод томон ҳаракатланади, анионлар – анод томон. Катод бўлимларида сув ишқорланади, анод булимларида эса шўрланади. Катод ва анод бўлимларидан сув 6 ва 7-чи қувурлардан чиқарилади. қурилма учун диафрагмалар керамикадан, пергаментдан, замшадан ва шунга ўхшаш нарсалардан тайёрланади.
Расм 8.5. Сувни электроосмос усули билан тозалайдиган қурилмани алоҳида катакчасини схемаси.
Сувни электроосмотик усулда тозалайдиган қурилма ўнта ва ундан кўпроқ кетма-кет уланган алоҳида ячейкалардан иборат.
Сувни электроосмотик тозалайдиган қурилмалар соатига 20, 80 ва 200 литр сувни тозалашга мўл-жалланган бўлади. Ячейкаларга кучланиши 110 ва 220 вольт бўлган электр токи келтирилади. Ўнта ячейкадан иборат қурилмада кучланиш қуйидагича тақсимланади: тўрт ячейкадан иборат биринчи гуруҳда 55 В кучланиш пасаяди, уч ячейкали иккинчи гуруҳда – 70 В, икки ячейкали учинчи гуруҳда – 110 В ва бир ячейкадан иборат тўртинчи гуруҳда – 220 В. Ҳар гуруҳда ячейкалар кетма-кет уланадилар, гуруҳлар эса – параллел. Электр энергиясини сарфини (кВтсоат) эмпирик формула билан тахминан ҳисоблаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |