«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»
Download 0.98 Mb.
|
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)
Ҳавони аэроионизациялаш. Атрофимиздаги ҳавода нейтрал атомлар, молекулалар ва унинг таркибига кирувчи газларни ионлари мавжуд. Ҳаво ионлари ёки аэроионлар газларни нейтрал атомлари ва молекулалари электронларни ўзига қўшганда ёки электронларни берганда ҳосил бўлишади. Бунда улар манфий ёки мусбат заряд олишади.
Манфий аэроионлар биологик жараенларни стимуллаб, тирик организмларга яхши таъсир этишлари исботланган. Ҳавони табиий ионизацияланиши тупроқ ва ҳаводаги радиоактив моддалар ҳамда космик нурлар таъсирида содир бўлади. Ҳавони 1 см3-да ташқарида 700…1000, хоналарда 100-дан кам аэроионлар бўлади. Тирик организмлар турадиган хоналарда, масалан чорвачилик фермаларда, манфий аэроионларни оз миқдордалиги тўсиқлар ва турли ускуналарни экранловчи таъсири, газ ионларини жуда майда суюқ ёки қаттиқ заррачалари билан бирлашиб, оғир ионларни ҳосил бўлишига олиб келувчи ҳавони юқори намлиги ва чангланганлиги билан тушунтирилади. Нафас олувчи организмлар чиқарадиган ҳавода ҳам оғир ионлар бўлади, улар ичида мусбат зарядланганлари кўпроқ. Бу организмларни физиологик холатига салбий таъсир қилади. Шунинг учун хоналарда ҳавони нейтрал заррачаларини сунъий ионлаштириб, манфий аэроионларни маълум концентрациясини доим ушлаб туриш керак. Чорвачилик ва паррандачилик хоналарини аэроионлаштириш учун қўлланиладиган ускуналар ҳайвонлар ва парранда турадиган зонани ҳаво муҳитини керакли миқдорда енгил манфий ионлар билан тўлдириб туриши керак ва уларга ҳамда хизмат қилувчи персоналга қандайдир манфий таъсир қилмаслиги керак. Бу талабларга тож разрядни қўлловчи электр аэроионлаштиргичлар жавоб беради. Чорвачилик ва паррандачилик хоналарини ҳавосини аэроионлаштириш учун қўлланиладиган разрядланувчи оралиқларда тожланувчилар сифатида игнали электродлар ёки кичик диаметрли сим ишлатилади, уларга юқори вольтли манбаадан 10…80 кВ манфий потенциал берилади. Иккинчи электрод сифатида хоналарни тўсиқлари хизмат қилади, асосан манбаани мусбат қутби билан ер орқали гальваник алоқага эга пол. Игнали разрядланувчи ускуна квадрат ёки учбурчак катакчали металл тўрдан иборат бўлиб, уни тугунларида узунлиги 20…40 мм ва эгрилик радиусини учи 0,1…0,3 мм бўлган пўлат игналар бўлади. Симли тўр металл трубкадан таййерланган рамага тортилади. Рамани люстрага ўхшатиб битта ёки бир нечта юқори вольтли изоляторларга шип сиртига осиб қўйилади. Игналар учлари майдон томон қаратилган. Бу аэроионлаштирувчи ускуна Чижевский люстраси номини олди. Игнали разрядланувчи ускуналар катта бўлмаган хоналарда аэроионларни текис тақсимланишини таъминлайдилар. Улар хоналарда ёки ҳайвонлар турадиган зонада ҳавони локал ионлаштириш учун қўлланилади. Симли тожланувчи электродлар катта ҳажмли хоналарда ионларни етарлича текис тақсимланишини таъминлайдилар. Бунда тожланувчи электродларни хонани шипига ёки деворларига маҳкамланган юқори вольтли изоляторлар ёрдамида монтаж қилинади. Манфий аэроионларни электрод ўқига перпендикуляр сиртдаги максимал концентрацияси сим остида ҳосил бўлади ва унинг ўқидан узоқлашган сари камаяди. Механик мустаҳкамлик шартларига кўра симни диаметрини минимал рухсат этилгандай қабул қилинади (0,1 мм-гача). Электр майдонни тож разряд ҳосил бўладиган кучланганлигини критик дейилади. Уни Пикни эмпирик ифодасидан топилади: Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling