Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-§. ҲЛ трассаларини дарахтлардан тозалаш


Download 286.59 Kb.
bet35/57
Sana19.01.2023
Hajmi286.59 Kb.
#1101883
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   57
Bog'liq
ПУЭ

4-§. ҲЛ трассаларини дарахтлардан тозалаш
358. Дарахтларни йиқитишдан олдин иш жойи тозаланиши шарт. Қиш пайтида йиқилаётган дарахт тагидан тез қочиш мақсадида унинг ағанашига қapaма-қарши тарафга қараб йиқилиш чизиғига бурчак остида қopдaн тозаланган 5-6 м узунликда иккита йўлакча очилиши керак. Чопилаётган ёки арраланаётган дарахтлар устига чиқиш тақиқланади.
359. Иш бажарувчи барча бригада аъзоларини иш бошлашдан олдин aғнaётгaн дарахтларнинг, арқонларнинг ва шу кабиларнинг ҲЛнинг симларига яқинлашиши хавфли эканлиги тўғрисида огоҳлантириши шарт.
360. Дарахтларнинг симлар устига ағнашининг олдини олиш учун уларни кесишдан олдин тортқилар қўлланилиши шарт.
361. Дарахт симларга ағанаса ҲЛдан кучланишни олмасдан туриб унга 8 м гача масофага яқинлашиш тақиқланади.
362. Ағнатилаётган дарахтнинг тушиши тўғрисида арракашлар бошқа ишчиларни олдиндан огоҳлантиришлари шарт. Дарахт ағнаши мўлжалланган йиқитиш томонда ҳaмдa унинг қарама-қарши томонида туриш тақиқланади.
363. Дарахтни маълум қисмини чопмасдан ёки арраламасдан йиқитиш, шунингдек, бутунлай арралаб ағнатиш тақиқланади. Қийшайган дарахтларни эгилган томонга ағанатиш зарур.
364. Кесилаётган ёки арраланаётган дарахтларни охиригача ағнатмасдан ишдаги танаффусга чиқиш ёки бошқа дарахтни кесишга ўтиш тақиқланади.
365. Чириган ва қуриган дарахтни ағнатишдан олдин унинг маҳкамлигини текшириш, шундан сўнг ағнатиш учун арралашни бошлаш зарур. Бу дарахтларни тагидан чопиб ағнатиш тақиқланади.
366. Дарахтларни олдиндан қисман арралаб қўйиб, гуруҳлаб, бирининг устига бошқасини йиқитишдан фойдаланиб ағнатиш тақиқланади. Биринчи навбатда чириган, куйган ва қуриган дарахтлар ағнатилиши зарур.
5-§. Кўздан кечиришлар ва кўрикдан ўтказишлар
367. ҲЛни ёки ҳаво алмашлаб улаш пунктларини кўpикдан ўтказиш жараёнида бирор-бир таъмирлаш ва тиклаш ишларини бажариш, шунингдек, таянчларга ва унинг конструктив элементларига кўтарилиш тақиқланади. ҲЛни юқорига чиқиб кўрикдан ўтказишда таянчга кўтарилишга ижозат берилади.
368. Ўтиш қийин бўлган жойларда (ботқоқлар, сув тўсиқлари, тоғлар, ўрмонлар ва шу кабиларва ҳаво ноқулай бўлган шароитларда (ёмғир, қор бўрони, кучли совуқ ва шу кабилар), шунингдек, куннинг қоронғи пайтларида ҲЛни кўpикдан ўтказиш II гуруҳга мансуб икки ходим томонидан амалга оширилиши шарт. Қолган пайтларда ҲЛни кўpикдан ўтказиш II гуруҳга мансуб бир ходим томонидан амалга оширилиши мумкин.
Куннинг қоронғи пайтида ҲЛни кўрикдан ўтказишда симлар остидан юриш тақиқланади.
ҲЛнинг шикастланишларини қидираётганда кўpикдан ўтказувчиларда ўзлари билан огоҳлантирувчи белгилар ёки плакатлар бўлиши зарур.
369. 1000 В дан юқори кучланишли ҲЛда ерда узилиб ётган симга 8 м дан кам масофага яқинлашиш тақиқланади. Бундай симга одамлар ва ҳайвонлар яқинлашишининг олдини олиш учун қўриқлаш ташкил этилиши, мумкин бўлган ҳолларда огоҳлантирувчи белгилар ёки плакатлар қўйилиши ва ушбу ҳодиса тўғрисида электр тармоқлари корхонасига хабар берилиши зарур.
370. Агар темир-бетон таянчли 6 — 35 кВ кучланишли ҲЛ изоляторларининг шикастланганлиги, симларнинг таянчга тегиб тургани ва бошқа сабаблар натижасида ерга ток ўтаётганлиги аломати сезилса (яъни ердан намнинг кўтарилиши, таянчда ва таянчнинг ерга тегиб турган жойида электр ёйининг пайдо бўлиши ва бошқа белгилар), кучланиш остидаги таянчга 8 м дан кам масофага яқинлашиш тақиқланади.

Download 286.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling