Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
Download 286.59 Kb.
|
ПУЭ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-§. Иш жараёнидаги танаффусларни ва иш тугашини расмийлаштириш
8-§. Бошқа иш жойига ўтказиш
88. Электр станциялар ва подстанцияларнинг 1000 В дан юқори электр қурилмаларида бригадани бошқа иш жойига ўтказишни ишга қўйувчи амалга оширади. Агар наряд берувчи наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида ёзма равишда ишни топширган бўлса, ушбу ўтказишни иш раҳбари ёки иш бажарувчи ҳам амалга ошириши мумкин. 89. Битта ҲЛ, АҲЛ, КЛнинг турли иш жойларида ҳамда электр станциялар ва подстанцияларнинг 1000 В гача бўлган кучланишли электр қурилмаларида бригадани бошқа иш жойига ўтказишни иш бажарувчи нарядда расмийлаштирмасдан амалга оширади. 90. Бригадани бошқа иш жойига ўтказиш ушбу Қоидаларга 3-иловада келтирилган наряднинг 3-жадвалида расмийлаштирилади. Навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан бўлган ишга қўйувчи амалга ошираётган ўтказишни наряднинг ҳар иккала нусхасида расмийлаштиради. 91. Электр станциялар ва подстанцияларнинг электр қурилмаларида ускунани ўчирмасдан бажариладиган ишларни нарядда расмийлаштириш бригадани бир тақсимловчи қурилмасидан бошқасига кўчиришда талаб қилинади. Барча электр қурилмаларида фармойиш бўйича иш бажарилаётганда бригадани бошқа иш жойига ўтказишни расмийлаштириш талаб қилинмайди. 9-§. Иш жараёнидаги танаффусларни ва иш тугашини расмийлаштириш 92. Иш куни давомидаги танаффус вақтида (овқатланиш ёки иш шароитлари туфайли) бригада иш жойидан чиқарилиши ҳамда ТҚ жойлашган хона эшиги қулфлаб қўйилиши шарт. Наряд иш бажарувчида (кузатувчида) қолади. Бригада аъзолари танаффусдан сўнг иш бажарувчисиз (кузатувчисиз) иш жойига қайтиш ҳуқуқига эга эмас. Бундай танаффусдан сўнг иш бажарувчи (кузатувчи) бригадани нарядда расмийлаштирмасдан ишга қўяди. 93. Иш куни тугаши туфайли ишда танаффус бўлса, бригада иш жойидан чиқарилиши шарт. Плакатлар, тўсиқлар, байроқчалар ва ерга улагичлар олинмайди. Иш бажарувчи (кузатувчи) нарядни ишга қўйувчига топшириши, у йўқ бўлган тақдирда эса нарядни махсус ажратилган жойда, масалан, амалдаги нарядлар жилдига солиб қолдириши шарт. Маҳаллий навбатчи ходимлар бўлмаган электр қурилмаларида иш куни тугаши билан иш бажарувчига (кузатувчига) нарядни ўзида қолдиришига рухсат этилади. Иш бажарувчи (кузатувчи) иш тугашини наряднинг ўзидаги нусхасида қўл қўйиб расмийлаштиради. 94. Келгуси кунларда бригадани тайёрланган иш жойига қайта қўйиш ишга қўйувчи ёки унинг ижозати билан иш раҳбари томонидан амалга оширилади. Бунда юқори турувчи тезкор ходимнинг ижозатини олиш талаб қилинмайди. Агар ишни бажарувчига (кузатувчига) наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида ёзма равишда топшириқ берилган бўлса, у ишга қўйувчининг ижозати билан бригадани тайёрланган иш жойига ишлашга қўйиши мумкин. Навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимларидан бўлган ишга қўйувчи томонидан амалга ошириладиган бригадани ишга қўйиш наряднинг ҳар иккала нусхасида; иш раҳбари ёки иш бажарувчи (кузатувчи) томонидан амалга ошириладиган бригадани ишга қўйиш — фақат наряднинг ишни бажарувчида (кузатувчида) бўлган нусхасида расмийлаштирилади. 95. Келгуси куни ишни бошлашдан олдин ишни бажарувчи (кузатувчи) иш жойида қолдирилган плакатлар, тўсиқлар, байроқчалар бутунлигига ва тўлалигига, шунингдек, ерга улагичларнинг мустаҳкамлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин бригадани ишга қўяди. 96. Ишлар тўлиқ тугагандан сўнг иш бажарувчи (кузатувчи) бригадани иш жойидан чиқариши, бригада қўйган вақтинчалик тўсиқлар, плакатлар, байроқчалар ва ерга улагичларни олиши, электр қурилмаси эшикларини қулфлаши, нарядда ўз имзоси билан ишлар тўлиқ тугаганини расмийлаштириши шарт. Иш раҳбари иш жойларини текширганидан сўнг ишлар тўлиқ тугаганини нарядда расмийлаштиради. 97. Ишни бажарувчи (кузатувчи) ишлар тўлиқ тугагани ва ушбу Қоидаларинг 96-банди талаблари бажарилгани тўғрисида ишга қўйувчига, у йўқ бўлган ҳолда иш жойларини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берган шахсга хабар бериши шарт. 98. Ишлар тўлиқ тугагани расмийлаштирилган нарядни иш бажарувчи (кузатувчи) ишга қўйувчига топшириши, у йўқ бўлганда махсус ажратилган жойга, масалан, амалдаги нарядлар жилдига солиб қолдириши шарт. Ишлар тўлиқ тугагандан сўнг нарядни топшириш қийин бўлса, ишга қўйувчининг ёки иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берган шахснинг рухсати билан иш бажарувчи нарядни ўзида қолдириши мумкин. Бундай ҳолда иш бажарувчи ўриндошлик асосида ишга қўйувчи вазифасини бажарса, иш бажарувчи (кузатувчи) эртаси кундан кечиктирмай нарядни навбатчига ёки наряд берган ходимга, узоқ участкаларда эса участка маъмурий-техник ходимига топшириши шарт. 99. Ишга қўйувчи ишлар тўлиқ тугагани расмийлаштирилган нарядни олгандан кейин иш жойларини кўздан кечириб чиқиши, иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берган ходимга ишлар тўлиқ бажарилганлиги ҳамда электр қурилмасини улаш мумкинлиги ҳақида хабар бериши шарт. Download 286.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling