Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-§. Ишлар тўлиқ тугаганидан сўнг электр қурилмасини улаш


Download 286.59 Kb.
bet11/57
Sana19.01.2023
Hajmi286.59 Kb.
#1101883
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   57
Bog'liq
ПУЭ

10-§. Ишлар тўлиқ тугаганидан сўнг электр қурилмасини улаш
100. Фақат иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берган ёки уни алмаштирган шахсдан рухсат (фармойиш) олингандан сўнг электр қурилмасини улаш мумкин.
Электр қурилмасини улаб ишга туширишга рухсат (фармойиш) фақат ушбу электр қурилмасида иш жойларини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берган ишни бажарувчилар ва ишга қўйувчиларнинг барчасидан иш тўлиқ тугаганлиги, ушбу Қоидаларнинг 96-банди талаблари бажарилганлиги тўғрисидаги хабар олингандан ва электр қурилмасини улаш имконияти мавжуд бўлгандан сўнг берилиши мумкин.
101. Ишлар тўлиқ тугагандан сўнг электр қурилмасини улашга рухсат (фармойиш) олган навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан бўлган шахс ушбу электр қурилмасини улашдан олдин иш жойларини тайёрлашда навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходим томонидан ўрнатилган вақтинчалик тўсиқларни, кўчма плакатларни ва ерга улагичларни олиши, доимий тўсиқларни тиклаши шарт.
102. Тезкор таъмирловчи ходимлардан бўлган ишга қўйувчига электр қурилмасида ишлар тугагандан сўнг иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат берган ёки уни алмаштирган ходимнинг рухсатини ёки фармойишини олмасдан, электр қурилмасини улаш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Бундай улашга ҳуқуқ берилиши наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида ёзилиши ва ишга қўйувчига иш жойини тайёрлашга ва ишга қўйишга ижозат беришда тасдиқланиши шарт. Нарядда бундай тасдиқни расмийлаштириш талаб қилинмайди.
Бундай улаш ҳуқуқи фақат ушбу қурилмада ёки унинг участкасида бошқа бригада ишлашига рухсат этилмаган ҳолда берилади.
103. Авария ҳолатларида таъмирлашга чиқарилган электр ускунасини ёки электр қурилмасини навбатчи ходим ёки ишга қўйувчи, ишни бажараётган бригада йўқлигида иш тамом бўлгунга қадар, иш бажарувчи ўз иш жойига етиб келгунча ёки улар нарядни қайтариб бергунча иш жойларида ишни бажарувчини электр қурилмаси уланганлиги ва ишни давом эттириш тақиқланганлиги ҳақида огоҳлантириш учун одамлар қўйилиши шарти билан улаши мумкин.
11-§. Электр станциялар, подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва КЛда ишларни бажаришда амалга ошириладиган ташкилий чора-тадбирлар

Download 286.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling