Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Ерга улагичларни ўрнатиш. Умумий талаблар
Download 286.59 Kb.
|
ПУЭ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-§. Электр станциялар ва подстанцияларнинг электр қурилмаларида ерга улагичларни ўрнатиш
4-§. Ерга улагичларни ўрнатиш. Умумий талаблар
156. Ток ўтказувчи қисмларга ерга улагичларни бевосита кучланиш йўқлиги текширилгандан кейин ўрнатиш шарт. 157. Кўчма ерга улагични аввал ерга улайдиган тузилмага, кучланиш йўқлиги текширилгандан кейин ток ўтказувчи қисмларга ушбу Қоидаларга 6-иловада келтирилган схемаларга мувофиқ ўрнатиш керак. Кўчма ерга улагични олиш тескари кетма-кетликда амалга оширилади: аввал ток ўтказувчи қисмларидан олинади, кейин ерга улайдиган тузилмадан ажратилади. 158. Кўчма ерга улагичларни диэлектрик қўлқопларда, 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида изоляцияловчи штангани қўллаб ўрнатиш ва олиш шарт. Кўчма ерга улагичларнинг қисқичларини шу штанга ёрдамида ёки диэлектрик қўлқопларда бевосита қўллар билан маҳкамлаш керак. 159. Ерга улаш учун бунга мўлжалланмаган ўтказгичлардан фойдаланиш тақиқланади, ушбу Қоидаларнинг 227-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. 5-§. Электр станциялар ва подстанцияларнинг электр қурилмаларида ерга улагичларни ўрнатиш 160. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида ишлаш учун ўчирилган участкага кучланиш берилиши мумкин бўлган барча томондан ток ўтказувчи қисмларнинг ҳамма фазалари (қутблари) ерга уланиши шарт, ишлаш учун ўчирилган битта ерга улагични ўрнатиш етарли бўлган йиғма шиналар бундан мустасно (ушбу Қоидаларга 6-илова). Ўчирилган линия ажратгичида ишлар олиб борганда, унда ерга улайдиган пичоқларнинг борлигидан қатъи назар, ҲЛ томонидан тушган симларга ажратгич билан манипуляция қилинганда бузилмайдиган қилиб қўшимча ерга улагич ўрнатилиши шарт. 161. Ерга уланган ток ўтказувчи қисмлар кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан кўринадиган узилиш билан ажратилиши шарт. Ўрнатилган ерга улагичлар бевосита иш бажарилаётган ток ўтказувчи қисмлардан ўчирилган ажратгичлар, ўчиргичлар, бўлгичлар ёки юклама ўчиргичлари, олиб қўйилган сақлагичлар, демонтаж қилинган шиналар ва симлар орқали ажратилиши мумкин. Бевосита иш жойида ток ўтказувчи қисмларга, ушбу қисмлар илашган кучланиш (потенциал) остида бўлиши мумкин бўлганда, қўшимча ерга улагич ўрнатилиши шарт. 162. Кўчма ерга улагичларни ток ўтказувчи қисмларнинг бўёқдан тозаланган жойларига улаш керак. 163. 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларида ТҚнинг йиғма шиналарида, шчитларда, йиғмаларда ишлар олиб борилганда шиналардан кучланиш олиниши ва шиналар (изоляцияланган симлардан қилинган шиналардан ташқари) ерга уланиши шарт. Бу ТҚ, шчитлар, йиғмаларнинг уланишлари ва уларга уланган ускуналарни ерга улаш зарурлигини ва имкониятини наряд, фармойиш берувчи аниқлайди. 164. Агар ишлар бажариш хусусиятига (изоляция қаршилигини ўлчаш ва ҳ.к.) кўра талаб қилинса, иш жойини тайёрлашда ўрнатилган ерга улагичларни вақтинчалик олиб қўйишга ижозат берилади. Ерга улагичларни вақтинчалик олишни ва қайта ўрнатишни навбатчи, тезкор таъмирловчи ходим ёки наряд берувчи кўрсатмаси билан иш бажарувчи амалга оширади. Ерга улагичларни вақтинчалик олишга рухсат ва унинг иш бажарувчи томонидан амалга оширилиши наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрига ёзилиб, қаерда ва нима мақсадда ерга улагичлар олиниши кераклиги қайд қилиниши шарт. 165. Конструкциялари ерга улагични ўрнатиш хавфли ёки ўрнатишнинг иложи бўлмаган электр қурилмаларида (масалан, айрим тақсимловчи қутиларда, КТҚнинг алоҳида турларида, фазалари вертикал жойлашган йиғмаларда) иш жойини тайёрлашда ерга улагични ўрнатмасдан ажратгич пичоқларига диэлектрик қалпоқлар кийгизишга ёки коммутацион аппаратларнинг контактлари орасига изоляцион қоплама ўрнатишга ижозат берилади. 166. 1000 В гача бўлган кучланишли электр қурилмаларида ерга улагичларни ўрнатиш ва олиш бўйича ишларни бажаришга III гуруҳга мансуб навбатчи ёки бир нафар тезкор таъмирловчи ходимга рухсат этилади. 167. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида: кўчма ерга улагичларни икки хизматчи ўрнатиши шарт: бири IV гуруҳга мансуб (навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан), бошқаси III гуруҳга; III гуруҳга мансуб хизматчи таъмирлаш ходимларидан, истеъмолчи уланишсига ерга улагичларни ўрнатишда эса истеъмолчи ходимидан бўлиши мумкин. Узоқда жойлашган подстанцияларда маъмурий-техник ходимларнинг ёки диспетчернинг рухсати билан асосий схемада ерга улагичларни ўрнатишда иккинчи шахс сифатида III гуруҳга мансуб истеъмолчи ходими ишлашига рухсат берилади; ерга улайдиган пичоқларни навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан IV гуруҳга мансуб бир хизматчи улаши мумкин; ерга улайдиган пичоқларини узишни ва кўчма ерга улагични олишни навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан III гуруҳга мансуб бир одам бажариши мумкин. Download 286.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling