Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-§. ҲЛда ерга улагичларни ўрнатиш


Download 286.59 Kb.
bet20/57
Sana19.01.2023
Hajmi286.59 Kb.
#1101883
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   57
Bog'liq
ПУЭ

6-§. ҲЛда ерга улагичларни ўрнатиш
168. 1000 В дан юқори кучланишли ҲЛ, линия ўчирилган барча ТҚда ва секцияга ажратадиган коммутацион аппаратларнинг олдида ерга уланган бўлиши шарт.
Қуйидагиларга:
35 кВ ва ундан юқори кучланишли ва шохобчалари мавжуд ҲЛда ҲЛ икки томонидан ерга уланганда, шохобчалардаги подстанцияларда ерга улагичлар ўчирилган линия ажратгичларидан кейин ўрнатилган бўлса, ушбу шохобчаларга уланган подстанцияларда ерга уламасликка (ушбу Қоидаларга 6-илова, 6-расм);
6 — 20 кВ кучланишли ҲЛни фақат бир ТҚда, ёки бир секцияга ажратадиган аппарат олдида ёки ТҚга, ёки секцияга ажратадиган аппаратга энг яқин турган таянчда ерга улашга йўл қўйилади. Ушбу кучланишдаги қолган ТҚларда ва ҲЛ ўчирилган, секцияга ажратадиган аппаратлар олдида, уни ерга уламасликка, ҲЛда иш жойлари ва ушбу ТҚ ёки секцияга ажратадиган аппаратлар оралиғида ерга улагичларни ўрнатиш шарти билан ижозат берилади.
ҲЛда кўрсатилган ерга улагичларни, ерга улайдиган тузилмалари бор таянчларга ўрнатиш керак (ушбу Қоидаларга 6-илова, 7-расм).
1000 В гача кучланишли ҲЛда ерга улагичларни фақат иш жойида ўрнатиш етарлидир.
169. Ушбу Қоидаларнинг 168-бандида келтирилган ерга улагичларга қўшимча равишда ҳар бир бригаданинг иш жойида барча фазаларнинг симлари, зарур бўлганда трослар ҳам ерга уланиши шарт.
170. Айланадиган металл роликларда ва ушлаб турувчи қисқичларда ётган симлар учун шу роликларнинг ҳалқаларини ёки қисқичларни ерга улаш етарли. Роликнинг ҳалқаси ёки қисқич ва металл таянч конструкцияси, шунингдек, темир-бетон таянчнинг ерга уланган арматураси орасида табиий металли туташиш бўлса, ролик ва қисқични қўшимча ерга улаш талаб қилинмайди.
171. Анкер таянчлари орасида симлар монтаж қилинаётганда, шунингдек, ҲЛнинг монтаж қилинган участкасидаги анкер таянчларида сиртмоқлар улангандан кейин симлар (трослар) бошланғич анкер таянчида ва охирги оралиқ таянчларининг бирида ерга уланиши шарт.
172. ҲЛнинг тайёр участкасидаги симлар (трослар) орқали момақалдироқ разрядидан ва бошқа ўта кучланишлар кейинги монтаж қилинаётган участкага потенциал ўтиш хавфини бартараф қилиш учун монтаж қилинган анкер оралиғининг охирги анкер таянчида, шунингдек, ҲЛнинг монтаж қилинган участкасида симларни (тросларни) ерга улаш тақиқланади.
173. Симлари ажратилган ҲЛда ҳар бир фазада фақат битта симни ерга улашга ижозат берилади; изоляцияловчи тиргаклар бўлса, фазанинг ҳамма симларини ерга улаш талаб қилинади.
174. Бир занжирли ҲЛда ерга улагични иш олиб борилаётган таянчга ёки қўшни таянчга ўрнатиш керак. Бригада ишлаётган ҲЛ участкасининг икки томонидан ерга улагичларни ўрнатишга, ерга улагичлар орасидаги масофа 2 км дан ошмаслиги шарти билан ижозат берилади.
175. Таянчдан изоляция қилинган яшиндан ҳимоялаш тросида ёки таянч конструкцияларида ушбу тросга 1 м дан кам масофага яқинлашиб ишлаганда, трос ерга уланган бўлиши шарт. Ерга улагични троснинг изоляция қилинган оралиқ томонига ёки шу оралиқда ўрнатиш керак.
Агар ушбу тросда музни эритиш мўлжалланган бўлса, иш бошлашдан олдин трос кучланиш келиши мумкин бўлган томонлардан ўчирилган ва ерга уланган бўлиши шарт.
176. Кўчма ерга улагичларни металл таянчларда — уларнинг элементларига, ерга уловчи туширишлари бўлган темир-бетон ва ёғоч таянчларда — ушбу туширишларга, уларнинг бутунлиги текширилганидан кейин улаш керак. Ерга уловчи туширишлари бўлмаган темир-бетон таянчларда ерга улагичларни таянчнинг траверсларига ва бошқа металл элементларига улаш мумкин.
Нейтрали ерга уланган 1000 В гача кучланишли электр тармоқларда ноль симни такрор ерга улашлар мавжудлигида кўчма ерга улагичларни ушбу симга улашга ижозат берилади.
Кўчма ерга улагичларнинг ерга уловчи симларга ёки конструкцияларга улаш жойлари бўёқдан тозаланиши шарт.
Кўчма ерга улагични иш жойида ерга камида 0,5 м вертикал қоқилган ерга улагичга улаш мумкин. Ерга улагичларни тасодифий тупроқ уюмларига ўрнатиш тақиқланади.
177. 000 В гача кучланишли ҲЛнинг таянчларида ёки изоляцияловчи звеноси бўлмаган телескопик минорада туриб ишлаганда таъмирланаётган линиянинг симларига, ушбу таянчларга осилган барча симларга, жумладан, радиотрансляция ва телемеханика линияларининг барча осилган изоляцияланмаган симларига ҳам ерга улагич ўрнатилиши шарт.
178. Таъмирлашга топшириш учун ўчирилган ҲЛда кўчма ерга улагичларни ўрнатиш ва кейин уни олиш ва таянчлардаги ерга улайдиган пичоқларни улаш ишларини навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан бўлган хизматчилар амалга оширишлари шарт: биринчи ходим IV гуруҳга (1000 В дан юқори кучланишли ҲЛда) ёки III гуруҳга (1000 В гача кучланишли ҲЛда), иккинчиси III гуруҳга мансуб бўлиши шарт. Иккинчи ходим сифатида III гуруҳга мансуб таъмирлаш ходимини, истеъмолчиларни таъминловчи ҲЛда эса — истеъмолчи ходимини ишлатишга ижозат берилади.
Ерга улайдиган пичоқларни ўчиришга навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан бўлган III гуруҳга мансуб бир хизматчига рухсат берилади.
ҲЛнинг иш жойларида кўчма ерга улагичларни иш бажарувчи III гуруҳга мансуб бригада аъзоси билан биргаликда ўрнатиши мумкин. Ушбу кўчма ерга улагичларни олишни иш бажарувчининг фармойиши бўйича III гуруҳга мансуб икки бригада аъзоси бажариши мумкин.
179. ҲЛда кучланиш йўқлигини текшириш, ерга улагичларни ўрнатиш ва олиш пайтида икки хизматчидан бири ерда туриши ва бошқасини кузатиши керак.

Download 286.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling