Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-§. Хавфсизлик плакатларини осиш ва иш жойини тўсиш


Download 286.59 Kb.
bet17/57
Sana19.01.2023
Hajmi286.59 Kb.
#1101883
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   57
Bog'liq
ПУЭ

2-§. Хавфсизлик плакатларини осиш ва иш жойини тўсиш
140. Уланиш билан иш жойига кучланиш берилиши мумкин бўлган ажратгичлар, бўлгичлар ва юклама ўчиргичларининг узатмаларига, масофадан бошқариш тугмачаларига ва калитларига, 1000 В гача кучланишли коммутацион аппаратларга (автоматлар, рубильниклар, ўчиргичлар) «УЛАНМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОКДА!» деб ёзилган плакатлар осилган бўлиши шарт.
Автоматлари, рубильниклари ва ўчиргичлари бўлмаган 1000 В гача кучланишли уламаларда плакатлар сақлагичлар олиб қўйилган жойларга осилади.
Тезкор штангалар билан бошқариладиган ажратгичларда плакатлар тўсиқларга, бир қутбли ажратгичларда эса ҳар бир ажратгичнинг узатмасига осилади. КТҚда плакатлар ушбу Қоидаларнинг 243 ва 244-бандларига мувофиқ осилади.
Ажратгичларнинг пневматик узатмаларида ҳавони тўсадиган сурилма қопқоқларга «ОЧИЛМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» деб ёзилган плакат осилади.
141. ҲЛда ёки КЛда иш бажариш учун ўчирилган ажратгичларнинг узатмаларига ишлаётган бригадаларнинг сонидан қатъи назар битта «УЛАНМАСИН! ЛИНИЯДА ИШ БАЖАРИЛМОҚДА!» деб ёзилган плакат осилган бўлиши шарт. Бундай плакат иш жойларини тайёрлашга фармойиш берувчи ва тармоқда ишлаётган бригадаларнинг сонини ҳисобга олувчи ходимнинг кўрсатмаси бўйича осилади ва ечилади.
142. Кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмларни вақтинчалик тўсиш учун ёғочдан ёки бошқа изоляцион материаллардан ясалган шчитлар, ширмалар, экранлар ва бошқалар ишлатилиши мумкин.
Кучланишни олмасдан қўйиладиган вақтинчалик тўсиқлардан ток ўтказувчи қисмларгача бўлган масофа ушбу Қоидаларга 2-иловада кўрсатилган масофадан кам бўлмаслиги шарт. 6 — 10 кВ кучланишли электр қурилмаларида, зарур бўлганда, бу масофа 0,35 м гача камайтирилиши мумкин.
Вақтинчалик тўсиқларга «ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!» деб ёзилган ёки мос хавфсизлик плакатлари маҳкамланган бўлиши шарт.
143. 6 — 15 кВ кучланишли электр қурилмаларида ток ўтказувчи қисмларни тўсқичлар билан тўсишнинг иложи бўлмаган ҳолда ўчирилган ва кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмлар орасига (масалан, ўчирилган ажратгичнинг контактлари орасига) изоляцияловчи қоплагичларни қўллашга ижозат берилади. Бу изоляцияловчи қоплагичлар кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиб туриши мумкин.
Изоляцияловчи қоплагичларни ўрнатиш ва олишни IV ва III гуруҳга мансуб икки киши (улардан бири навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан) диэлектрик қўлқоплар ва изоляцияловчи штангалар ёки омбирлардан фойдаланиб бажариши шарт.
144. Иш жойи билан чегарадош камералар, шкафлар ва панелларнинг тўсиқларига «ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!» деб ёзилган плакатлар осилган бўлиши шарт.
145. ОТҚда ерда туриб, пойдеворларга ва алоҳида конструкцияларга ўрнатилган ускуналарда ишлар бажарилганда иш жойи ўсимлик ёки синтетик толалардан қилинган канатлар, арқонлар ёки шнурлар билан (ўтиш учун жой қолдирилиб) тўсилган бўлиши, тўсилган майдон ичига қаратиб тўсиқларга «ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!» деб ёзилган плакатлар осилган бўлиши шарт.
Арқонларни осиш учун иш жойи зонасига кирмаган конструкциялардан, улар ўралган майдондан ташқарида қолиш шарти билан фойдаланишга рухсат этилади.
Линия (ҲЛ) ажратгичларидан ташқари бутун ОТҚдан кучланиш олинганда ажратгич ўрнатилган тузилмалар арқонлар билан тўсилиб, тўсилган майдондан ташқарига қаратиб «ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!» деб ёзилган плакатлар осилган бўлиши шарт. ОТҚнинг иккиламчи занжирларида фармойиш бўйича ишлар бажарилганда иш жойини тўсиш талаб қилинмайди.
146. ҲЛ ва КЛдан ташқари электр қурилмаларида тайёрланган иш жойларига «ШУ ЕРДА ИШЛАНСИН!» деб ёзилган плакат осилган бўлиши шарт.
147. ОТҚда иш жойидан у билан чегарадош, кучланиш остида бўлган участкаларгача бориш мумкин бўлган конструкция участкаларида яққол кўринадиган «ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!» деб ёзилган плакатлар ўрнатилган бўлиши шарт. Бу плакатларни III гуруҳга мансуб таъмирлаш ходими ишга қўйувчи раҳбарлигида ўрнатиши мумкин.
Юқорига чиқишга рухсат этилган конструкцияларга чегарадош бўлган конструкцияларнинг пастки қисмида «ЧИҚМА! ЎЛДИРАДИ!» деб ёзилган плакат осилган бўлиши шарт.
Ишларни бажариш учун юқорига чиқишга рухсат этилган стационар нарвонларга ва конструкцияларга «ШУ ЕРДАН ЧИҚИЛСИН!» деб ёзилган плакат осилган бўлиши шарт.
148. Иш тўлиқ тугамагунча иш жойларини тайёрлаш пайтида қўйилган плакатлар ва тўсиқларни олиб ташлаш ёки бошқа ерга кўчириш тақиқланади.

Download 286.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling