Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


Download 1.85 Mb.
bet17/58
Sana09.06.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1472288
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58
Bog'liq
ПТБ

5-боб. Техник чора-тадбирлар
1-§. Техник чора-тадбирлар. Ўчиришлар
132. Ишлашда иш жойини тайёрлаш учун кучланишни олиш талаб қилинганда кўрсатилган тартибда қуйидаги техник тадбирлар бажарилиши шарт:
зарур бўлган ўчиришлар амалга оширилиши ва коммутацион аппаратларнинг ўз-ўзидан ёки янглишиб уланишига тўсқинлик қилувчи чоралар кўрилиши;
коммутацион аппаратларнинг қўл билан бошқариладиган узатмаларига ва масофадан бошқариладиган калитларига тақиқловчи плакатлар осилиши;
одамларни электр токидан жароҳатланишдан сақлаш учун ерга уланиши зарур бўлган ток ўтказувчи қисмларда кучланиш йўқлиги текширилиши;
ерга улагичлар ўрнатилиши (ерга улагич пичоқларини улаш, кўчма ерга улагичларни ўрнатиш);
зарур бўлганда иш жойларини ёки кучланиш остида қолган бошқа ток ўтказувчи қисмларни тўсиш ва тўсиқларга хавфсизлик плакатлари осилиши. Маҳаллий шароитларга қараб ўчирилган ток ўтказувчи қисмлар ерга уланишдан олдин ёки кейин тўсиқлар билан ажратилади.
133. Ток ўтказувчи қисмларда ишлашда кучланишни олиш талаб қилинса, қуйидагилар ўчирилиши шарт:
иш бажарилиши керак бўлган ток ўтказувчи қисмлар;
одамлар, юк кўтариш машиналари ва механизмларни ушбу Қоидаларга 2-иловада қайд этилганидан кам масофага яқинлашиши мумкин бўлган, тўсилмаган ток ўтказувчи қисмлар.
Ўчирилган ҲЛда ишлашда ушбу ҲЛнинг айрим элементлари кучланиш остида бўлган бошқа ҲЛнинг ток ўтказувчи қисмларига ушбу Қоидаларга 2-илованинг 1-жадвали учинчи устунида қайд этилганидан кам масофагача яқинлашиш имконияти бўлса, бу линия ҳам ўчирилиши шарт. Таъмирланаётган ҲЛ билан бирга осилган АҲЛ ҳам ўчирилиши шарт.
134. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида, коммутацион аппаратлардан иш жойига кучланиш берилиши мумкин бўлган ҳар томондан кўринадиган узилишлар ҳосил қилиниши шарт. Кўринадиган узилишлар шиналар ва симларни ажратиш ёки олиш, ажратгичларни ўчириш, сақлагичларни олиб қўйиш, шунингдек, бўлгичлар ва юклама ўчиргичлари орқали бажарилади. Аппаратларнинг ўзларида ўрнатилган пружина таъсирида автоматик тарзда уланадиганлар бундан мустасно.
Электр қурилмасининг ишлаш учун ажратилган участкаси билан боғлиқ кучланиш трансформатлари ва куч трансформаторлари улардаги тескари трансформация имкониятини бартараф қилиш учун, шунингдек, 1000 В гача кучланиш томонидан ҳам ўчирилиши шарт.
135. Иш жойини тайёрлашда қўл билан бошқариладиган ажратгичлар (бўлгичлар) ва юклама ўчиргичлари ўчирилганидан сўнг уларнинг ўчганлиги кўрилиши ва шунтловчи туташтиргичлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиниши зарур.
136. 1000 В дан юқори кучланишли электр қурилмаларида, коммутацион аппаратларнинг ўз-ўзидан ёки янглишиб уланиши оқибатида иш жойига кучланиш бериб юбормасликнинг олдини олиш учун қуйидаги чоралар кўрилиши шарт:
ажратгичлар, бўлгичлар, юклама ўчиргичларининг қўл билан харакатлантириладиган узатмалари ўчирилган ҳолатида механик қулф билан беркитилиши. 6 — 10 кВ кучланишли электр қурилмаларидаги бир қутбли ажратгичлар янглишиб улаб юборилишининг олдини олиш учун ажратгич пичоқларига махсус диэлектрик қалпоқлар кийдиришга ижозат берилади;
изоляцион тезкор штангалар билан бошқариладиган ажратгичларнинг стационар тўсиқлари механик қулф билан қулфланиши;
масофадан бошқариладиган коммутацион аппаратларнинг узатмаларида куч ва бошқарув занжирлари ўчирилиши, ҳаво босими таъсирида ишлайдиган узатмаларда эса бундан ташқари келаётган ҳаво йўлидаги сурилма қопқоқ беркитилиши ва механик қулф билан қулфланиши ва сиқилган ҳаво чиқариб юборилиши, бунда ҳаво чиқарадиган бўшатиш клапанлари очиқ ҳолда қолдирилиши шарт;
юк оғирлиги ва пружина таъсирида ишлайдиган узатмаларда улайдиган юк ёки улайдиган пружиналар ишламайдиган ҳолатга ўтказилиши шарт.
Тортиб чиқариладиган аравачали КТҚнинг коммутацион аппаратларини янглишиб улаб юборишнинг олдини олиш учун ушбу Қоидаларнинг 243 ва 244-бандларига мувофиқ чоралар кўрилган бўлиши шарт.
137. 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларининг иш бажариладиган ток ўтказувчи қисмларида кучланиш берилиши мумкин бўлган ҳамма томондан қўл қўл билан харакатлантириладиган узатмаси билан жиҳозланган коммутацион аппаратлар ўчирилиши, схемаларда сақлагичлар бўлганда эса улар олиб қўйилиши шарт. Схемада сақлагичлар бўлмаган коммутацион аппаратларни янглишиб улаб юборилишнинг олдини олиш, шкаф эшиклари ва тутқичларни қулфлаш, тугмачаларни беркитиш, коммутацион аппаратларнинг контактлари орасига изоляцион қоплагичлар ўрнатиш каби чоралар билан таъминланиши шарт. Масофадан бошқариладиган коммутацион аппаратлар билан кучланиш олинганда уни улайдиган ғалтак узиб қўйилиши шарт.
Юқорида кўрсатилган чораларни, агар аппаратларнинг конструктив тузилиши ва ишнинг хусусияти йўл қўядиган бўлса, иш бажариладиган ускуналарга ёки коммутацион аппаратларга уланган шиналарни бўшатиб ажратиш ёки кабелларни, симларни ажратиш билан алмаштириш мумкин.
138. Иш жойини тайёрлашда шиналарни бўшатиб ажратишни, кабеллар ва симларни ажратишни навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлар кузатуви остида III гуруҳга мансуб таъмирлаш ходими бажариши мумкин. Иш жойига яқин ва унга тегиб кетиш эҳтимоли бўлган ток ўтказувчи қисмлардан кучланиш олиниши ёки улар тўсиқлар билан тўсиб қўйилиши шарт.
139. 1000 В гача кучланишли, контактлари кўринмайдиган коммутацион аппаратларни (тортиб чиқарилмайдиган автоматлар, пакетли ўчиргичлар, ёпиқ ҳолда ишланган рубильниклар ва ҳоказолар) ўчирилган ҳолати аппаратлардан чиққан қисқичларда ёки ушбу аппаратлар орқали уланадиган чиқувчи шиналарда, симларда, ёки ускунанинг қисқичларида кучланишнинг йўқлигини текшириш йўли билан аниқланади.

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling