Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


Download 1.85 Mb.
bet25/58
Sana09.06.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1472288
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   58
Bog'liq
ПТБ

9-боб. Электр двигателлар
226. Электр двигателда ёки у хapaкaтгa келтираётган механизмда ток ўтказувчи ёки айланаётган қисмларга тегиш билан боғлиқ ишлар олиб борилганда электр двигателдан кучланиш олиниши шарт.
Электр двигателнинг ток ўтказувчи ёки айланаётган қисмларига ва у хаpaкaтгa келтираётган механизмга тегиш билан боғлиқ бўлмаган ишлар двигатель ишлаб турган пайтда бажарилиши мумкин.
227. Электр двигателда иш олиб борилганда электр двигателни ТҚ (йиғма) билан боғловчи кабель линиясининг исталган қисмига ерга улагич ўрнатилиши мумкин. Механизмда айланаётган қисмларга тегиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришда ва улаш муфтаси ажратилганда кабель линиясини ерга улаш талаб қилинмайди.
Агар ўчирилган электр двигателда ишлар бажарилмаётган ёки бир неча кунга тўхтатиб қўйилган бўлса, ундан ажратилган кабель линияси электр двигатель томонидан ерга уланган бўлиши шарт. Кабель толаларининг кесими кўчма ерга улагични қўллашга имкон бермаган ҳолларда кучланиши 1000 В гача бўлган электр двигателларда кабель линиясининг кўндаланг кесими — кабель толасидан кам бўлмаган мис сим билан ерга улашга ёки кабель толаларини ўзаро бир-бирига улашга ва уларни изоляциялашга ижозат берилади. Бундай ерга улаш ва кабель толаларини бир-бирига улаш тезкор ҳужжатларда кўчма ерга улагичлар сингари ҳисобга олиниши шарт.
228. Насослар, тутун сўргичлар ва вентиляторларнинг электр двигателларда ишга қўйишдан олдин, агар электр двигателлар уларга уланган механизмлар орқали айланиб кетиши мумкин бўлса, уларнинг сурилма қопқоқлари ва шиберлари беркитилиши ва қулфланиши, шунингдек, электр двигателларнинг роторларини тормозлаш бўйича чоралар кўрилиши шарт.
229. Иш олиб борилаётган электр двигатель олдида жойлашган бир турдаги ёки унга ўхшаш ўлчамли электр двигателларга ишлаётганидан ёки захирада турганидан қатъи назар «ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!» деб ёзилган плакатлар осилиши шарт.
230. Электр двигателлар ишлаб турганда уларнинг айланаётган қисмларига қўйилган тўсиқларни олиш тақиқланади.
231. Узатмалари қўлда бошқариладиган ишга тушириш аппаратуралари бўлган электр двигателларини улаш ва ўчириш диэлектрик қўлқопларда бажарилиши зарур.
232. Сурилма қопқоқлар электр узатмаларини ва бажарувчи механизмларни синаб кўриш, агар уларнинг электр узатмалари шибер, сурилма қопқоқ ва бошқа қурилмаларга уланган бўлса, ушбу қурилмалар ўрнатилган технологик цехнинг смена бошлиғи рухсати билан бригада томонидан амалга оширилиши шарт.
Рухсат берилганлиги тўғрисида технологик цехнинг тезкор журналига, бу рухсат олинганлиги ҳақида эса синаб кўришни ўтказаётган цехнинг (участканинг) тезкор журналига ёзиб қўйилади.
233. Бажарувчи механизмларга уланишган электр узатмаларининг электр схемаларини, ростловчи органларини ва беркитувчи арматураларни таъмирлаш ва созлаш фармойиш бўйича бажарилиши мумкин. Фармойиш берган ходим уларни синаб кўришга рухсат беради. Бу тўғрида фармойиш рўйхатга олинаётганда ёзилиши шарт.
234. Электр двигателда иш тўлиқ тугагунга қадар уни синаб кўриш учун улаш тартиби қуйидагича:
иш наряд бўйича бажарилаётган бўлса, иш бажарувчи нарядда (ушбу Қоидаларга 3-илованинг 3-жадвали) иш тамом бўлганлигини расмийлаштириб, нарядни топширади;
ишлар фармойиш бўйича бажарилаётган бўлса, ишлар тўхтатилиши ва бригада иш жойидан чиқарилиши шарт.
Синаб кўрилгандан кейин наряд расмийлаштирилиб, қайта ишга қўйиш бажарилади (ушбу Қоидаларга 3-илованинг 3-жадвали).
Иш фармойиш бўйича бажарилаётган бўлса, бригадага қайта ишга қўйишга фармойиш қайтадан берилади.

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling