Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-боб. Энергия билан таъминловчи ташкилот ходимлар томониданг электр ҳисоблагичлари билан бажарадиган ишлар
Download 1.85 Mb.
|
ПТБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 23-боб. ҚМТ ходимларини ишлаб турган электр қурилмаларида ва электр узатиш линияларининг муҳофаза зонасида ишга қўйиш 1-§. Умумий талаблар
22-боб. Энергия билан таъминловчи ташкилот ходимлар томониданг электр ҳисоблагичлари билан бажарадиган ишлар
522. Энергия билан таъминловчи ташкилот ходимлари ишлаб турган электр қурилмаларида электр ҳисоблагичлари билан ишларни ушбу Қоидаларга риоя қилиб бажаришлари шарт. 523. ТТига уланган электр ҳисоблагичи занжирларидаги ишларни IV ва III гуруҳга мансуб ходимлардан ташкил топган бригада бажариши шарт. Бригада аъзоларидан бири сифатида истеъмолчи корхонанинг III гуруҳга мансуб ходими жалб қилиниши мумкин. Агар электр ҳисоблагичи занжирларида ТТининг иккиламчи чулғамларига уланган занжирларни узмасдан ишлаш имконини берувчи контактлар (блоклар) ўрнатилган бўлса, ушбу ишлар фармойиш бўйича электр ҳисоблагичи схемасидан кучланишни олмасдан туриб бажарилиши мумкин. Юқоридаги контактлар йўқ бўлганда электр ҳисоблагичи занжирларидан ток ва кучланиш олиниши шарт. Электр қурилмасининг узилган уланишларидаги электр ҳисоблагичларининг ва тўғридан-тўғри уланган бир фазали электр ҳисоблагичларининг занжирларида бажариладиган ишлар фармойиш бўйича амалга оширилиши мумкин. 524. Бир хонада жойлашган, турли уланишлардаги электр ҳисоблагичлари билан ишлар битта наряд (фармойиш) бўйича амалга оширилиши мумкин. Нарядда бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтишни расмийлаштириш талаб қилинмайди. 525. Одамларни электр токидан шикастланиш хавфи нисбатан юқори бўлмаган хоналардаги тўғридан-тўғри уланган бир фазали электр ҳисоблагичларидаги ишларни бир киши ушбу ҳисоблагичдан кучланишни олмасдан туриб, лекин юкламани ўчириб бажариши мумкин. 526. 1000 В гача кучланишли бўлган, хизмат кўрсатувчи ходим бўлмаган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидаги электр ҳисоблагичларидаги ишларни наряд (фармойиш) бўйича расмийлаштириш, иш жойларини тайёрлаш ва ишга қўйишни энергия билан таъминловчи ташкилот ходимлари бажариши мумкин. 23-боб. ҚМТ ходимларини ишлаб турган электр қурилмаларида ва электр узатиш линияларининг муҳофаза зонасида ишга қўйиш 1-§. Умумий талаблар 527. Ишлаб турган электр қурилмаларида ва электр узатиш линияларининг муҳофаза зонасида қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш учун ҚМТ эксплуатация қилувчи корхонадан ёзма рухсатнома олиниши шарт. 528. Ишларни олиб бориш учун бериладиган рухсатномада қуйидагилар кўpсатилган бўлиши шарт: ишлаш учун ажратилган жойдаги ишлаб турган электр қурилмасининг участкаси (ТҚ, линия, занжир, таянчлар); ишларни бажариш муддатлари (бошланиши ва тамом бўлиши); ишлар тугаганлиги ҳақида хабарни етказиш керак бўлган эксплуатация қилувчи корхонанинг жавобгар шахси; агар улар мавжуд бўлса, хавфли ва зарарли омилларнинг борлиги (ишлаб турган электр линияларининг яқинлиги, электр майдони, илашган кучланиш). ҚМТ учун махсус тўсиқлар билан ўралган иш зоналари ажратилган бўлса, рухсатнома ўрнига КМК 3.01.02-00 Қурилишда техника хавфсизлиги талабларига асосан ишлашга далолотнома-ижозат расмийлаштирилиши лозим. 529. Ишлашга далолотнома-ижозатда қуйидагилар кўрсатилиши шарт: иш зонаси ўралган тўсиқларнинг тури, ушбу зонага кириш (чиқиш) ва транспортда кириш (транспортда чиқиш) жойлари, агар улар мавжуд бўлса, хавфли ва зарарли омилларнинг борлиги (ишлаб турган электр линияларининг яқинлиги, электр майдони, илашган кучланиш). 530. ҚМТ иш бошлашдан олдин эксплуатация корхонасига, эксплуатация корхонасининг вакили шахсан ишлашга ижозат берадиганлардан (ишга қўядиганлардан) наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган хизматчилар, жавобгар иш раҳбарлари ва жавобгар ижрочилар (жавобгар иш раҳбари ва жавобгар ижрочи КМК 3.01.02-00 Қурилишда техника хавфсизлигига мувофиқ) ҳуқуқи берилган ходимлар рўйхатини тақдим қилиши керак. Рўйхатда ходимларнинг лавозими, исми-фамилияси ва электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи кўрсатилган бўлиши керак. 531. Қурилиш-монтаж ташкилотлари ходимлари эксплуатация корхоналарига келишлари билан иш бажаришлари керак бўлган электр қурилмаси хусусиятини ҳисобга олган ҳолда электр хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ олишлари, наряд берувчи, жавобгар иш раҳбари ва жавобгар ижрочи ҳуқуқи берилган ходимлар эса бундан ташқари, уларнинг схемалари бўйича ҳам йўл-йўриқ олишлари шарт. Йўл-йўриқ ўтказилганлиги ҳақида эксплуатация қилувчи корхонадаги йўл-йўриқлар рўйхатга олиш журналида қайд этилиши лозим. 532. ҚМТларнинг ходимлари ишлаб турган электр қурилмалари ва электр узатиш линияларининг муҳофаза зоналаридаги қурилиш-монтаж ишларини ушбу ташкилот ходимлари томонидан бериладиган наряд-ижозат бўйича бажаришлари шарт. Наряд-ижозат шакли КМК 3.01.02-00 Қурилишда техника хавфсизлигида белгиланган. 533. Электр қурилмаларини ўчиришни талаб қиладиган, шунингдек, кучланиш остидаги электр узатиш линияларининг муҳофаза зоналаридаги ишларда биринчи бор ишга қўйиш эксплуатация корхонаси томонидан тайинланган ишга қўйувчи томонидан амалга оширилади. У ушбу Қоидаларнинг 80 ва 545-бандлари талабларига асосан ҚМТнинг жавобгар иш раҳбарини ёки жавобгар ижрочини ишга қўяди. 534. ҚМТнинг жавобгар иш раҳбари ёки жавобгар ижрочисида биринчи бор ишга қўйишда унга берилган икки нусхадаги наряд бўлиши шарт. Ишга қўйиш наряднинг иккала нусхасида расмийлаштирилгандан сўнг унинг бири ишга қўйувчида иш тамом бўлгандан сўнг ишга қўйилган ҚМТнинг хизматчиси бу тўғрида хабар бериши лозим бўлган жавобгар шахсга бериш учун қолади. 535. ҚМТ ишларни бутунлай тамом қилганлиги тўғрисидаги хабар ёзма равишда шахсан ёки курьер орқали топширилиши, шунингдек, телефон ёки радиоалоқа орқали берилиши мумкин. Хабарда нарядда кўрсатилган ишлар тўлиқ тугаганлиги, бригада (бригадалар) иш жойидан чиқарилганлиги, иш жойи текширилганлиги (материаллар, асбоблар ва ҳоказолар йиғиштириб олинганлиги, ҚМТ ходимлари қўйган ерга улашлар, тўсиқлар, ҳимоя плакатлари ва белгилари олинганлиги) кўрсатилиши шарт. 536. Эксплуатация қилувчи корхона ишлар тўлиқ тугаганлиги тўғрисидаги хабарни олганидан сўнг ишга қўйувчи томонидан қўйилган ерга улашлар, тўсиқлар, хавфсизлик белгиларини (плакатларини) олиш ва электр қурилмасини тармоқга улаш ҳуқуқига эгадир. 537. ҚМТ ўз ходимларига берилган ҳуқуқларга ва электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳига мос эканига, иш шартлари ва муддатларининг бажарилишига, иш жараёнида ҚМТ ходимлари томонидан хавфсизлик чораларини ва йўл-йўриқ олишдаги ишга қўйувчининг кўрсатмаларини бажаришларига жавоб беради. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling