Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
Download 1.85 Mb.
|
ПТБ
Наряднинг иккинчи бети
20. Электр станциялар, подстанцияларнинг электр қурилмаларида ва КЛда иш олиб борилrанда «Иш жойи тайёрланди. Кучланиш остида қуйидагилар қолди» деган сатрга ишга қўювчи таъмирланаётган ва иш жойи яқинидаги қўшни уланмаларнинг (ёки қўшни уланмаларнинг ускуналарини) кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмларини кўрсатади. ҲЛда иш олиб борилганда ушбу сатрларга наряд берувчи «Алоҳида кўрсатмалар» қаторида кўрсатилган ток ўтказувчи қисмларни, зарур бўлганда эса бошқа ток ўткaзувчи қисмларни ҳам ёзиб қўяди. Ишга қўювчи ва иш раҳбари (агар иш раҳбари тайинланмаган бўлса, иш бажарувчи ёки кузатувчи) «Иш жойлари тайёрланди. Кучланиш остида қуйидагилар қолди» деган сатр остига фақат биринчи бор ишлашга ижозат беришда имзо чекадилар. 21. 3-жадвалда ҳар кунги ишга қўйиш ва уни тугатиш, шу жумладан, бригадани бир иш жойидан иккинчи иш жойига ўтказишда ишга қўйиш ҳамда бригада аъзоларига иш жойида йўл-йўриқ берилганлиги расмийлаштирилади. Агар иш бажарувчи ишга қўювчи вазифасини ўриндошлик йўли билан бажарса, шунингдек, иш бажарувчига қайта ишга қўйишида бригадани ишга қўйишга рухсат берилган бўлса, у ижозат бераётган пайтида жадвалнинг 3 ва 4-устунларига имзо чекади. Агар иш раҳбарига қайта ишга қўйишда бригадани ишга қўйиш учун рухсат берилган бўлса, у ижозат берган пайтида жадвалнинг 3-устунига имзо чекади. Иш кунининг тугаши муносабати билан боғлиқ бўлган ишни тамомлашни иш бажарувчи (кузатувчи) 6 ва 7-устунларни тўлдириш билан расмийлаштиради. 22. 4-жадвалда автомобиль ҳайдовчиси ёки механизм машинистини ва кранчини бригада таркибига киритиш ёки ундан чиқаришда қўшимча равишда яна унга бириктирилган автомобиль, механизм ва ўзи юрар краннинг тури ҳам кўрсатилиши керак. 4-устунга бригада таркибини ўзгартиришга рухсат берган хизматчи имзо чекади. Агар рухсат телефон ёки радиоалоқа орқали берилса, иш бажарувчи 4-устунда шу ходим фамилиясини кўрсатиши зарур. 23. Ишлар тўлиқ тамом қилингандан сўнг иш бажарувчи (кузатувчи) ва иш раҳбари наряднинг ушбу ишларни расмийлаштириш учун мўлжалланган қаторига иш тамом бўлган вақт ва санани кўрсатиб имзо қўядилар. Агар иш раҳбари тайинланмаган бўлса, «Иш раҳбари» деган қaтopгa ҳеч қандай имзо қўйилмайди. Агар ишнинг тўлиқ тамом бўлганлигини нарядда расмийлаштириш вақтида навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан тайинланган ишга қўювчи ёки навбатчи йўқ бўлса ёки иш бажарувчи ўриндошлик йўли билан ишга қўювчи вазифасини ҳам бажарса, иш бажарувчи ёки кузатувчи ушбу расмийлаштиришни фақат ўзининг наряд нусхасида бажаради ва иш тўлиқ тамом бўлганлиги тўғpисидаги хабарни олган хизматчининг лавозимини ва фамилиясини кўрсатиб, хабар қилинган вақт ва санани ёзиб қўяди. Агар ишнинг тўлиқ тамом бўлганлигини нарядда расмийлаштириш вақтида навбатчи ёки тезкор таъмирловчи ходимлардан тайинланган ишга қўювчи қатнашаётган бўлса, иш бажарувчи ёки кузатувчи, ушбу расмийлаштиришни наряднинг иккала нусхасида бажаради. Агар бригада томонидан ерга улагичлар ўрнатилмаган бўлса, у ҳолда «бригада ўрнатган ерга улагичлар олинди» деган сўзлар иш тўлиқ бажарилганлиги тўғpисидаги хабардан ўчириб ташланиши шарт. Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари қоидаларига 4-ИЛОВА Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling