Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


Қурилмадаги таъмирлаш ишлари наряд бўйича бажарилиши шарт.  X боб. Электр моторлар


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

 
Қурилмадаги таъмирлаш ишлари наряд бўйича бажарилиши шарт. 
X боб. Электр моторлар 
226. Электр моторлар ва у ҳapaкaтгa келтирувчи механизмларининг ток ўтказувчи 
ва айланаѐтган қисмларига тегиш билан боғлиқ бўлган ишлар олиб борилганда, электр 
мотордан кучланиш олиб ташланиши шарт.
Электр моторларнинг ток ўтказувчи қисмлари ва у ҳаpaкaтгa келтирувчи 
механизмларга ва айланаѐтган қисмларга тегиб ишлаш билан боғлиқ бўлмаган барча 
ишлар мотор ишлаб турган пайтда бажарилиши мумкин.
227. Электр моторда иш олиб борилганда ерга улагични электр моторни ТҚ (йиғма) 
билан боғловчи кабель линиясининг исталган қисмига қўйиш мумкин. Механизмларнинг 
айланаѐтган қисмига тегиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришда ва уловчи 
муфтани бўшатиб ажратиш керак бўлган тақдирда кабел электр тармоғини ерга улаш 
талаб қилинмайди.
Агар ўчирилган электр мотордаги ишлар бажарилмаѐтган ѐки бир неча кунга 
тўхтатилган бўлса, электр моторни электр тармоғи билан улайдиган кабел электр тармоғи 
электр мотор томонидан ерга улаб қўйилиши шарт. Кабелнинг кўндаланг кесими кўчма
ерга улаш қурилмасини қўллаш имконини бермаса, 1000В кучланишгача бўлган электр 
моторларда кабелнинг фазалари пайининг кўндаланг кесимидан кам бўлмаган мис сим 
билан ѐки кабелни фазалари пайларини ўзаро бир-бирига улаб, изоляцияланиши керак. 
Ушбу ерга улаш ѐки кабел фазаси пайларини бир-бирига улаш, тезкор-диспетчерлик 
журналида кўчма ерга улагичлар сингари ҳисобга олиниши шарт.
228. Электр моторли насослар, тутун мўрилари ва вентиляторларни ишлатишга рухсат 
беришдан олдин, агар уларга уланган механизмалар орқали электр моторнинг айланиб 
кетиши мумкин бўлса, уларнинг сурилма қопқоқ ва шиберлари ѐпилиши ва қулфланиши, 
шунингдек электр мотор роторларини секинлаштириш чоралари кўрилиши шарт.
229. Иш олиб борилаѐтган электр мотор яқинида жойлашган бир хил турдаги ѐки унга 
ўхшаш ўлчамли электр моторларга, ишлаѐтганидан ѐки заҳирада турганидан қатъий назар 
«Тўхта! Кучланиш!» деган плакатлар осилиши шарт.
230. Электр моторлар ишлаб турган пайтида айланаѐтган қисмларга қўйилган 


54 
тўсиқларни олиш ман қилинади.
231. Юритмаси қўлдан бошқариладиган юргизиш аппаратлари билан жиҳозланган 
электр моторларни улаш ва ўчириш диэлектрик қўлқопда бажарилиши зарур.
232. Ижро механизмларининг электр юритмалари шибер, сурилма қопқоқ ва бошқа 
қурилмалар билан уланган бўлса, сурилма қопқоқларнинг электр юритмасини ишлашини 
синаш, ушбу қурилма ўрнатилган технологик цехнинг смена бошлиғи рухсати билан 
махсус бригада томонидан амалга оширилиши шарт. 
Рухсатнома берилганлиги тўғрисида технологик цехнинг тезкор журналига, бу 
рухсатни олганлиги ҳақида эса синашни ўтказаѐтган цехнинг (участканинг) тезкор 
журналига ѐзиб қўйилади. 
233. Ижро механизмлари, ростловчи органлар ва очиб-ѐпувчи аппаратларга уланмаган 
электр юритмаларнинг электр схемаларини та:ьмирлаш ва созлаш фармойиш бўйича 
бажарилиши мумкин. Уларни синаш учун фармойиш берган ходим томонидан рухсат 
этилади. Бу тўғридаги ѐзувни фармойиш рўйхатга олинаѐтганда ѐзилади. 
234. Иш батамом битирилгунга қадар электр моторни синаш учун электр тармоғига 
улаш тартиби қуйидагича: 
иш наряд бўйича бажарилаѐтган бўлса, ишбоши нарядда иш тамом бўлганлигини 
расмийлаштириб (мазкур Қоидаларнинг 3-иловаси, 3-жадвал), нарядни топширади; 
иш фармойиш бўйича бажарилаѐтган бўлса, иш тўхтатилиши ва бригада иш жойидан 
чиқарилиши шарт. 
Синашдан сўнг нарядда расмийлаштирилиб (мазкур Қоидаларнинг 3-иловаси, 3-
жадвал), бригадага қайта ишлаш учун ижозат берилади. 
Иш фармойиш бўйича бажарилаѐтган бўлса, бригадага қайта ишлашга ижозат бериш 
учун янги фармойиш берилади. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling