58
фақат ҳамма монтаж
ишлари батамом битирилиб, монтаж қилинган занжирларни тўғри
уланганлигини текшириб чиқилгандан кейингина олиб ташланиши зарур;
қутбларни текширишда ток трансформаторларини бирламчи чўлғамига импулс
берилишидан олдин асбоблар иккиламчи чўлғамнинг қисқичларига уланиши керак.
Монтаж ва кавшарлаш ишларини бажаришда ток трансформаторларини бир-ламчи
чўлғами шиналарилан ток ўтказувчи сифатида фойдаланиш қатьиян ман этилади.
§ 2. Электродли қозонлар
248. Изоляцияланган қутига ўрнатилган 1000 В кучланишгача бўлган электродли
қозонларнинг ғилофи қулфланиб ѐпилиши шарт. Қозондан
кучланиш олингандан
кейингина ғилофни очишга рухсат берилади.
249. Ишлаб турган электродли қозонга уланган қувурларда унинг ҳимояловчи ерга
улагичини бузадиган ишларни бажариш ман қилинади.
250. Қувурларни ажратишдан олдин, ажратиладиган бўлаклар
орасида электр
кавшарлаш ѐрдамида мустаҳкам металл контакт бўлишини таъминлаш лозим. Байпас
айланмаси билан жиҳозланган қувурларни бир-биридан ажратишда бўлаклар
орасида
бундай контактни таъминлаш талаб қилинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: