Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
XIII боб. Аккумулятор батареялари
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
XIII боб. Аккумулятор батареялари
256. Аккумулятор батареяси жойлашган хона ҳар доим қулфланган бўлиши керак. Ушбу хонана кўздан кечирувчи ва унда ишловчи шахсларга калит умумий тартибга мувофиқ берилади. 257. Аккумулятор хонасида чекиш, у ерга олов билан кириш, учқун чиқиши мумкин бўлган электр иситиш асбоблари, аппарат ва инструментлардан фойдаланиш ман қилинади (мазкур Қоидаларнинг 266-банди бундан истисно). Аккумулятор хонасининг эшикларида «Аккумулятор хонаси», «Ёнғиндан хавфли», «Чекиш ман қилинади» деган плакатлар ѐзилиши ѐки давлат стандартларига мувофиқ очиқ оловдан фойдаланишни ва чекишни ман қилувчи хавфсизлик белгилари осиб қўйилиши керак. 258. Узлуксиз шамоллатиш қурилмаси бўлган аккумулятор хонасида, шамоллатиш қурилмаси зарядлаш олдидан ѐқилиши ва зарядлаш тамом бўлгандан кейин камида 1,5 соат ўтгандан кейин хосил бўлган газ тўла чиқариб юборилганидан сўнг ўчирилиши шарт. 259. Ҳар бир аккумулятор хонасида қуйидагилар бўлиши зарур: электролит тайѐрлаш ва уни идишларга қуйишга мўлжалланган 1,5-2 литр ҳажмли тумшуғи ва банди бўлган шиша ѐки чинни идишча (ѐки обдаста); кислотали батарея учун ичимлик содасининг нейтраллаштирувчи эртимаси ва ишқорли батерея учун бор кислотаси ѐки сирка эссенцияси бўлиши шарт. 260. Ичида электролит, дистилланган сув ва нейтраллаштирувчи эритмаси бўлган, барча идишларда суюқлик номини кўрсатувчи ѐзув бўлиши шарт. 60 261. Кислота оғзи зич ѐпиладиган тиқин билан беркитилган шиша идишларда сақланиши ва суюқлик номи ѐзилган ѐрлиқ билан таъминланган бўлиши зарур. Батареяларни эксплуатация қилишга мўлжалланган, ичида кислота бўлган идишлар ва бўш идишлар аккумулятор батареясига тегишли алоҳида хонада сақланиши зарур. Идишлар полда махсус саватчага ѐки ѐғоч қутиларга солиб сақланши керак. 262. Кислота, ишқор ва қўрғошин билан боғлиқ ишларни махсус ўқитилган одамлар бажариши керак. 263. Ичида кислота ва ишқор бўлган шиша идишларни икки ишчи ташиши керак. Шиша идишлар саватчаси билан биргаликда дастакли махсус ѐғоч қутиларда ѐки ўртасида чуқурчаси бор, атрофи ѐғоч катак билан ўралган ва шиша идиш 2/3 қисмигача жойлашиши зарур бўлган махсус замбилда ташилиши керак. 264. Электролит тайѐрлашда кислотани, ичида дистилланган суви бўлган иссиқка чидамли ѐки чини идишга аста-секин (эритманинг тез қизишини олдини олиш мақсадида ) жилдиратиб қуйиш керак. Бунда электролитни таѐқча ѐки шиша қувур ѐки кислотага чидамли пластмасса қорғич билан мунтазам аралаштириб туриш керак. Кислотага сув қуйиб электролит тайѐрлаш ман қилинади. Тайѐр электролитга сув қуйиш мумкин. 265. Кислота ва ишқор билан ишлаганда (кислота учун дағал жун матодан ва ишқор учун пахтадан тайѐрланган) костюм, резинали этик (шим остидан) ѐки калиш, резина фар- тук, ҳимоя кўзойнаги ва резинали қўлқопларни кийиш зарур. Ўювчи ишқорларнинг бўлакларини олдин қоп-қанорга ўраб, махсус ажратилган жойларда майдалаш лозим. 266. Аккумулятор хоналарида пластиналарни кавшарлаш ишларини қуйидаги ҳол- ларда бажаришга рухсат берилади: зарядлаш тугашидан 2 соатдан ортиқ вақт ўтгандан кейин рухсат берилади. Доимий зарядланиш тартибида ишловчи батареялар, кавшарлаш ишларини бошлашдан 2 соат ил- гари зарядсизлантириш (разрядлаш) тартибига ўтказилиши шарт; иш бошлашдан олдин хона 2 соат мабойнида шамоллатилиши зарур; кавшарлаш пайтида хона тўхтовсиз шамоллатиб турилиши шарт; кавшарланаѐтган жой бошқа батареялардан ўтга чидамли шчитлар билан тўсилиши керак; қўрғошин ѐки унинг бирикмалари таъсиридан заҳарланишнинг олдини олиш учун махсус эҳтиѐт чоралари кўрилиши ва аккумулятор батареяларини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш йўриқномасига мувофиқ ишлаш тартиби белгиланиши керак; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling