Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


§ 2. Кабель ва муфталарни иншоотларга осиш ва маҳкамлаш


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

 
§ 2. Кабель ва муфталарни иншоотларга осиш ва маҳкамлаш 
277. Очиқ муфталар қути ичига олиниб, хандақ ичига кўндаланг тахталар устига 
ўрнатилган тахтага сим ѐки трос ѐрдамида маҳкамланиб осиб қўйилиши шарт. Қутининг 
бир томони олиб қўйиладиган ва михсиз маҳкамланадиган бўлиши керак.
Қазиб очилган кабелни ѐпувчи қути устига огоҳлантирувчи плакат ѐки хавфсизлик 
белгиси осилиши шарт. 
278. Кабелларни осиш учун қўшни кабеллардан, қувурлардан ва шунга ўхшаш-
лардан фойдаланиш ман қилинади. Кабелларни жойидан қўзғатмасдан осиш лозим.
§ 3. Муфталарни очиш, кабелни кесиш 
279. Муфтани очиш ѐки кабелни кесишдан олдин, таъмирланиши керак бўлган 
кабель ҳақиқатдан ҳам шу эканлигига, иш бажариш учун у тармоқдан узиб 
қўйилганлигига ва унда ишлашга ижозат бериш учун керакли барча техник тадбирлар 
бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. 
280. Таъмирланиши керак бўлган кабелни иш жойида қуйидагиларга қараб аниқлаш 
керак: 


63 
кабель ер ости йўллари ва коллекторлари, махсус каналлар ва бошқа кабель 
иншоотлари ичига ташланган ѐки иморат деворлари бўйлаб ўтган бўлса – у ҳолда кабель 
трассаси бўйлаб кузатиш орқали, кабелларнинг жойлашиш тартибини схема ва чизмалар 
бўйича солиштириш ва кабеллардаги ѐрлиқларга қараб аниқлаш; 
кабель ерга ѐтқазилган бўлса - унинг ерда жойлашишини чизмада кўрсатилган 
ҳолатлари билан солиштириб аниқланади. Бунинг учун олдиндан ҳамма кабель кўзга 
кўринадиган қилиб, кўндалангига текшириш хандағи (шурфи) қазилади. 
281. Кабелнинг шикастланган жойи кўринмайдиган барча ҳолларда ясама 
рамкаси бўлган кабел қидирувчи аппаратни қўллаш керак. 
282. Кабелни кесиш ѐки уловчи муфтани очишдан олдин махсус мослама 
ѐрдамида унда кучланиш йўқлигини текшириш шарт. Ер ости йўллари, коллекторлар, 
қудуқлар ва бошқа кабель иншоотларида мосламани қўллаш учун уни масофадан 
бошқариш имкони бўлгандагина рухсат берилади. Мослама кабелнинг зиҳри ва қобиғини 
то ток ўтказувчи фазаларигача тешиб ѐки кесиб, бир-бирига қисқа туташтириб, уни ерга 
уланишини таъминлаши зарур. 
283. Кабель тешувчи мосламани ерга улаш учун 0,5 м чуқурликда ерга қоқилган 
ерга улагичдан ѐки кабел зихридан фойдаланиш мумкин. Ерга улагични кабел зихрига 
улашда ҳалқасимон қисқич остидаги зирх тозаланган бўлиши керак. 
Агар кабель зирхи занглаган бўлса, у ҳолда ерга улагични кабелнинг металл 
қобиғига улашга рухсат берилади. 
284. Кабелнинг шикастланиши натижасида ҳамма ток ўтказувчи фазалари очи-
либ қолган бўлса, унда кучланиш йўқлигини кабелни тешмасдан, бевосита кучланишни 
кўрсатувчи асбоб билан текшириш мумкин.
285. Агар ходим изоляцион таѐқчага ўрнатилган игна ва кесувчи пичоқдан фой-
даланса, у махсус ҳимоя экранидан фойдаланиши лозим. 
Кабелни тешаѐтганда диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнакларини кийиб, хандақ 
тепасида изоляцион резинкали гиламча ѐки панжара устида туриб тешилаѐтган кабелдан 
иложи борича узоқда туриш лозим.
Кабелни тешиш ишларини икки ишчи: ишлашга ижозат берувчи ва ишбоши 
бажариши керак; улардан бири кабелни тешади, иккинчиси эса кузатиб туради. 
286. Электр станцияси ва подстанциялардаги ички кабел тармоқларида, 
кабелларнинг узунлиги ва жойлашиш тартиби чизмалардан, ѐрлиқлардан, кабел 
қидирувчи аппаратлар ѐрдамида таъмирланиши керак бўлган кабелни аниқ топиш 
имконини берса, наряд берувчи хоҳишига қараб кесишни ѐки шикастланган муфтани 


64 
очишни кабелни тешмасдан бажаришга рухсат этилади. 
287. Олдиндан тешмасдан туриб бажариладиган кабел муфталарини очиш ва кесиш 
ишларини диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнаги кийган ҳолда изоляцион резинкали 
гиламча ѐки панжарада туриб ерга уланган асбоб билан бажариш зарур. 
Махсус тешувчи асбоб билан олдиндан тешилган кабелдаги операциялар юқорида 
санаб ўтилган қўшимча хавфсизлик чораларисиз бажарилиши мумкин. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling