Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
§ 4. Муфтага қуйиладиган бирикмалар билан ишлаш
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда
- Bu sahifa navigatsiya:
- § 5. Кабелларни ѐтқазиш, кабель ва муфталарни бошқа ерга кўчириш
§ 4. Муфтага қуйиладиган бирикмалар билан ишлаш
288. Муфтага қуйиладиган бирикма қопқоқли ва жўмраги бўлган махсус металл идишда эритилиши зарур. Қопқоғи очилмаган банкадаги бирикмани эритиш ман қилинади. 289. Муфтага қуйиладиган қайноқ бирикма, кавшарлаш қотишмаси билан ишлаганда брезент қўлқоп ва ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш зарур. Кийимнинг енги қўлқоп устига чиқарилиб бойланган бўлиши ѐки тирсаккача кийиладиган қўлқопдан фойдаланиш керак. Қайнок, бирикма ва эриган қотишмали идишни қўлдан-қўлга узатиш ман қилинади. Уни ерга ѐки мустаҳкам тагликка қўйиб узатиш зарур. 290. Муфтага қуйиш учун эритилган бирикма ва қотишмани олдиндан қиздирилган металл таѐк, ѐки қошиқ ѐрдамида аралаштириш зарур. Қизиган бирикма ва қотишма ичига сув томишига йўл қўйиб бўлмайди. 291. Йилнинг совуқ вақтларида қизитилган бирикмани муфтага қуйишдан олдин, муфтани иситиш зарур. § 5. Кабелларни ѐтқазиш, кабель ва муфталарни бошқа ерга кўчириш 292. Барабанни кабели билан ғилдиратганда ишчининг кийимларини барабан қисмларига илашиб кетишига йўл қўймаслик чораларини кўpиш зарур. Барабанни кабели билан, тормоз мосламаси бўлган тақдирда, фақат горизонтал текислик бўйича қаттиқ ерда ѐки мустаҳкам тўшалган полда ғилдиратишга рухсат этилади. Кабель бўш барабан, механизм ва бошқа асбобларни чуқурнинг ўпирилиш призмаси ташқарисига ва хандақ четидан 1 метрдан узоқ ерга жойлаштириш керак. 293. Агар кабел қўлда ѐтқизиладиган бўлса, умумий ишчилар сони ҳар бир эркак учун кабел бўлагини оғирлиги 35 кг, аѐл учун 15 кг ҳисобидан аниқланиши керак. Иш 65 брезент қўлқопда бажарилиши зарур. 294. Кабелни ѐтқизиш жараѐнида ишчиларни қайрилиш бурчаклари ичида туриши ва бурчакларда кабелни қўлда ушлаб туриб узатиш ман қилинади. Бундай мақсадлар учун бурчак роликлари ўpнатилиши зарур. 295. Кабелни электр токи билан иститиш учун кучланиши 380 В дан юқори бўлган трансформаторлардан фойдаланиш ман қилинади. 296. Кабелни ва муфталар, кабел тармоғи ўчирилганидан сўнггина, бошқа ерга кўчирилиши лозим. Кучланиш остида бўлган кабелларни бошқа ерга кўчириш учун, зарур бўлганда қуйидаги шартлар бажарилганидан кейингина рухсат этилиши мумкин: кўчирилиши керак бўлган кабелни ҳарорати 5 0 С дан кам бўлмаслиги; кўчирилиши керак бўлган кабел бўлагидаги муфта ѐғоч тахтага хомутлар билан қаттиқ маҳкамланган бўлиши; иш мабойнида диэлектрик қўлқоп кийиб, устидан механик шикастланишдан ҳимоя қилиш мақсадида брезент қўлқоп кийиб ишланиши; ишлар кабел ѐтқизиш тажрибасига эга бўлган ишчилар томонидан V гуруҳга эга бўлган ходим назорати остида бажарилиши шарт. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling