Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


§ 6. Ер ости иншоотларидаги ишлар


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

§ 6. Ер ости иншоотларидаги ишлар 
297. Хавфли газлар пайдо бўлиш эҳтимолидан холи ер ости иншоотларини кўздан 
кечириш ва у ерлардаги тозалаш, кабелларни бўяш, қурилиш, таъмирлаш ва бошқа шунга 
ўхшаш ишлар камида икки кишидан иборат ишчилар томонидан бажарилиши шарт. 
Электр станцияси ва подстанциялардаги ер ости коллектор ва тунелларини III гуруҳли бир 
ходим кўздан кечириши мумкин.
298. Зарарли газлар пайдо бўлиш эҳтимоли бўлган ер ости иншоотларидаги ишлар 
наряд бўйича камида 3 ишчи иштирокида бажарилиши, улардан иккитаси - хавфсизликни 
таъминловчи бўлиши керак. Ишбоши IV гуруҳга эга бўлиши шарт. 
299. Ҳар бир цехда (районда, участкада) хавфли газ пайдо бўлиши эҳтимоли бўлган 
ер ости иншоотларининг рўйхати бўлиши ва ер ости иншоотларига хизмат қилувчи 
ходимлар ушбу рўйхат билан таништириб чиқилиши шарт. 
Хавфли газ пайдо бўлиши эҳтимоли бўлган барча ер ости иншоотлари чизмада 
белгиланган бўлиши зарур. 
300. Ер ости иншоотларида ишларни бошлашдан олдин ва иш бажариш давомида 
табиий ѐки мажбурий шамоллатиш ускунаси ишлашини таъминлаш зарур. 


66 
Табиий шамоллатиш камида иккита тушиш люкларини очиб, уларни олдига шамол 
оқимини йўналтирувчи махсус соябонлар орқали амалга оширилиши зарур. 
Мажбурий шамоллатиш 10-15 минут давомида вентилятор ѐки компрессор орқали 
иншоот тубидан 0,25 м. баландликка туширилган йуғон шланг ѐрдамида ер ости 
иншоотларидаги ҳаво тўла алмашгунча амалга оширилиши зарур. 
Шамоллатиш учун сиқиллган газли баллонлардан фойдаланиш ман қилинади. 
301. Ер ости иншоотлари ичидаги ҳавони хавфли газлар билан ифлосланганлик 
даражасини текширмасдан туриб у ерда иш бошлаш ман қилинади. Текширишни ҳаводаги 
хавфли газлар борлигини текширувчи асбобни ишлатишга ўргатилган махсус ходим 
амалга ошириши зарур. Ушбу ходимлар рўйхати корxона раҳбариятининг кўрсатмаси 
билан тасдиқланиши шарт. 
Хавфли газлар борлигини очиқ олов билан текшириш ман қилинади. 
302. Узлуксиз шамоллатиш ускунаси билан жиҳозланган коллектор ва туннелларда 
иш бошлашдан олдин маҳаллий шароитларга қараб ушбу ускуналар маълум муддатгача 
ишлатилиши керак. Бунда газ йўқлигини текшириш шарт эмас. 
303. Коллектор ва туннеллар ичида ишлаганда, ишчилар ҳамма вақт очиқ туриши 
керак булган икки люк ѐки эшик ўртасида бўлишлари шарт. Очиқ люк олдида тўсиқлар 
ўрнатилган ѐки огоҳлантирувчи белгилар қўйилган бўлиши керак. 
304. Қудуқларни очаѐтганда учқун чиқармайдиган асбоблардан фойдаланиш ва 
қудуқ қопқоқларини люк четларига урилиб кетмаслик чораларини кўриш зарур. 
Очилган қудуқлap атрофига тўсиқлар қўйилиши ѐки атрофига огоҳлантирувчи 
белгилар қўйилиши шарт. 
305. Қудуқ ичида III гуруҳли бир ходимни суғурта арқони бўлган ҳимоя камарини 
тақиб туришига ва ишлашига рухсат берилади. 
Ҳимоя камарига қўшимча елка камари боғланган бўлиб, уни орқa белидаги кесишган 
жойига ўрнатилган металл халқага суғурта арқони боғланган бўлиши керак. 
Арқоннинг бошқа учини суғурта қилувчи ишчидан бири ушлаб туриши шарт. 
306. Қудуқлар ичида кавшарлаш лампаларини ѐқиш, пропан-бутан баллонларини 
ўрнатиш, муфта ичига қуйилиши керак бўлган бирикма ва қотишмаларни эритиш ман 
қилинади. Муфтага қуйиш учун эритилган бирикма ва қотишма қудуққа металл тросга 
карабин ѐрдамида осилган махсус қопқоқли идишларда тупrирилиши керак. 
Оловли ишларни бажаришда оловга чидамли, аланга тарқалишини чегараловчи 
тўсиқлар қўлланилиши ва ѐнгин чиқишига к,арши чоралар кўрилиши шарт.


67 
307. Кабель ѐтқазилган коллектор, туннел, кабел ярим этажлари ва бошқа хоналарда 
пропан-бутандан фойдаланиладиган ишларни бажаришда хонада ишлатилаѐтган 
баллонларнинг умумий ҳажми 5 литрдан ошмаслиги керак. 
Иш тамом бўлгандан сўнг газли баллонлар олиб чиқилиши ва хоналар шамоллатилиши 
шарт. 
308. Кабелларни шикастланган жойларини куйдириш жараѐнида ишчиларни қудуқларда 
туриши ман қилинади, коллектор ва туннелларда эса фақат икки очиқ турган, ташқарига 
чиқиш қудуқлари ўртасида туриш мумкин. Кабелни шикастланган жойини куйдириш 
жараѐнида кабелларда ишлаш ман этилади. 
Кабелни шикастланган жойини куйдириб бўлгандан сўнг, ѐнғин чиқишини олдини 
олиш мақсадида кабелларни албатта кўздан кечириш шарт. 
309. Ишлашга рухсат беришдан ва туннелларни кўздан кечиришдан аввал унинг 
ичини кузатиш ишларини улардаги ѐнғинга қарши ҳимоя ускуналари автоматик ишлаш 
режимидан масофадан бошқариладиган режимга ўтказилиши ва бошқарув калитига 
«Уланмасин! Одамлар ишлаяпти!” деган плакат осиб қўйилиши зарур. 
310. Қудуқлар, коллектор ва тунелларда, ҳамда очиқ люклар яқинида чекиш ман 
қилинади. 
311. Қудуқ, коллектор ва тунелларда узоқ давомли ишларни бажараѐтганда улар ичида
ишчиларнинг бўлиш вақтини ишни бажариш шарт-шароитига қaраб, наряд берувчи 
ходим белгилайди. 
312. Қудуқ, коллектор ва тунелларда газ пайдо бўлиб қолса, иш дарҳол тўхтатилиши 
ва газ чиқаѐтган манбани топиб ва уни бартараф қилгунга қaдap, ишчилар хавфли жойдан 
четлаштирилиши шарт. 
Иш жойида йиғилиб қолган газни чиқариб юбориш учун мажбурий шамоллатиш 
қурилмасидан фойдаланиш зарур. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling