Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


XIV боб. Кабель линиялари


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

XIV боб. Кабель линиялари 
§ 1. Ер қазиш ишлари 
 
267. Ер ости иншоотлари ва коммуникациялари жойлашган зонадаги кабелларни 
таъмирлаш ѐки кабелларни ѐтқазиш билан боғлиқ ер қазиш ишлари, иш раҳбари 
тайинланган ҳолда ушбу ер ости иншоотлари вакоммуникацияларини эксплуатацияси 
учун жавобгар корхона ѐки цех раҳбарининг ѐзма рухсати билан олиб борилади. 
Рухсатномага ер ости иншоотлари ва коммуникацияларининг жойлашиши ва ўтказилган 
чуқурлиги кўрсатилган чизма илова қилиниши керак.
268. Агар чизмада белгиланмаган кабель, қувур, ер ости иншооти ва шунингдек 
қурол-яроқ топилса, улар қайси ташкилотга тегишлилиги аниқланмагунча ва тегишли 
ташкилотлардан ишни давом эттиришга рухстанома олигмагунча, ер қазиш ишлари 
тўхтатилиши зарур. 
269. Кабель трассасидан 5 м гача яқин жойларда куч билан урадиган машина ва 
механизмлардан, КЛнинг қўриқлаш майдони чегасида эса ер – қазиш машиналаридан 
фойдаланиш ман қилинади. 
270. Кабел тармоқларининг ҳимоя зонасида қазиш учун ер қазиш машиналаридан 
фойдаланишга, фақат ушбу тармоқни эксплуатация қилувчи корхона ходимларигагина 
рухсат берилади. Қазиш ишларини ер қазиш ва пневматик машиналар, ҳамда лом ва 
киркалар ѐрдамида, бевосита кабел устида унинг ҳимоя қатламигача 3 м қолгунча амалга 
ошириш мумкин. Ернинг қолган қатламидаги тупроқ белкурак ѐрдамида олиб ташланиши 
керак. 
271. Қиш фаслида белкурак билан тупроқ қазишга фақат тупроқ иситилганидан 
кейингина киришиш мумкин. Бунда иссиқлик манбаини кабелга 15 см.гача яқинлаштириш 
мумкин.
272. Ўра, ҳандақ ва траншея қазиладиган жойлар ҚМҚ «Қурилишда хавфсизлик 
техникаси» талабларини эътиборга олган ҳолда тўсилган бўлиши керак. Тўсиқда 
огоҳлантирувчи белги ва ѐзувлар, тунда эса огоҳлантирувчи чироқлар бўлиши керак. 
273. Ўпирилиш хавфи бўлган бўш ѐки нам тупроқли ерларда траншеялар 
қазилаѐтганда, уларнинг деворлари мустаҳкам маҳкамланиши керак. 
Тўкилиб кетадиган тупроқли ерларда ишларни деворларни мустаҳкамламасдан, 
лекин унинг четидаги табиий қиялик бурчагини сақлаган ҳолда бажариш мумкин. 


62 
274. Ер ости сувлари бўлмаган табиий нам тупроқли ва ер ости иншоотлари яқин 
жойлашган ерларда траншея ва хандақларни, мустаҳкамланмаган тик деворларнинг 
чуқурлигини: ўйилган, қумли ва катта бўлакли ерларда 1 м; қумлоқ ерларда 1,25 м дан; 
қумлоқ ва соз тупроқли ерларда 1,5 м дан оширмасдан қазишга рухсат этилади.
Зич ѐпишқоқ ерларда тик деворли траншеяларни роторли ва оддий экскаваторларда 
маҳкамлаш ускуналарини қўймасдан 3 м гача чуқурликда ковлашга рухсат берилади. 
Бундай ҳолларда траншеяларга одамларнинг тушиши ман қилинади. Одамларнинг 
тушиши зарур бўлган траншея қисмлари тирговичлар билан мустаҳкамланиши ѐки ѐн 
томонлари табиий қиялик ҳолида бажарилиши керак. 
Қиш фаслида ернинг музлаган қисмида (ернинг қуруқ тупроқ қисмидан ташқари) 
ер қазилганда уни тирговичларсиз бажаришга рухсат берилади. 
275. Ер қазиш шароитлари мазкур Қоидаларнинг 274 бандда кўрсатилганидан 
фарқланадиган холатларда ўра ва хандақлар тик деворларини тиргович билан 
мустаҳкамлаб ѐки табиий қияликни сақлаган ҳолда қазилиши лозим. 
276. Чуқурлиги 3 м гача бўлган ўра ва хандақларни, одатда, намунавий лойиҳа 
асосида махсус маҳкамловчи ясамалар билан мустаҳкамлаш шарт. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling