Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда


XI боб. Коммутацион аппаратлар ва комплект


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/70
Sana22.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1794133
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   70
Bog'liq
Электр қурилмаларини эксплуататция қилишда

XI боб. Коммутацион аппаратлар ва комплект 
тақсимловчи қурилмалар 
 
235. Масофадан бошқариладиган коммутацион аппаратларда бригадага ишлаш 
учун рухсат беришдан олдин қуйидагилар бажарилиши шарт:
ѐрдамчи (бошқарув, сигнализация, иситгич ва бошқа) электр занжирлари ва 
юритмаларнинг куч занжирлари электр тармоғидан ¢чирилиши;
ўчиргич баклари ва ҳаво юборувчи қувурлардаги сурилма қопқоқлар ѐпилиши ва 
улардан ҳаво атмосферага чиқарилиб юборилиши, бундан ҳаво чиқарувчи тиқинлар 
(клапанлар) очиқ ҳолда қолдирилиши; 


55 
юк ѐки пружиналарни электр тармоғига уловчи ¢чиргичлар ишламайдиган ҳолатга 
келтирилиши; 
масофадан 
бошқариладиган 
коммутацион 
аппаратларнинг 
калитларига 
«Уланмасин! Одамлар ишламоқда!», ѐпилган сурилма қопқоқларга эса «Очилмасин! 
Одамлар ишламоқда!» деган плакатлар осиб қ¢йилиши шарт. 
236. Коммутацион аппаратларни созлаш ва ростлаш вақтида синаб к¢риш учун 
юритмаларнинг ѐрдамчи куч занжирларини вақтинчалик улаш, шуннингдек ¢чиргичга ва 
юритмага ҳаво юборишга рухсат берилади. Бунда «Уланмасин! Одамлар ишламоқда!» ва 
«Очилмасин! Одамлар ишламоқда!» деган плакатлар олиб қ¢йилади. 
Коммутацион аппаратларни синаб к¢риш учун масофадан бошқариб ѐқиш ва 
¢чиришни навбатчининг рухсати билан созлаш ва тартибга солишни бажарувчи ходим 
амалга ошириши мумкин. Маҳаллий навбатчиси б¢лмаган электр қурилмаларда бундай 
рухсатнома талаб қилинмайди. 
Коммутацион аппаратлар синаб к¢рилганидан кейин, навбатчи ѐки ишбоши
томонидан унда ишни давом эттириш зарур б¢лса (аппаратни масофадан бошқариб 
¢чириб ѐққан ходимллар учун) мазкур Қоидаларнинг 235-бандидаги талаблар 
бажарилиши шарт. 
237. Ишчи босим остида б¢лган ҳаво ¢чиргичларга фақат синаш ва созлаш 
(демпферлар ишлашини ростлаш, тебраниш жадвалини олиш, ¢лчов асбобларининг 
симларини улаш ѐки узиш ва ш.¢.) ишлар бажарилаѐтганда к¢тарилишга рухсат этилади. 
Ишчи босим остида турган ва ҳаво билан т¢лдириладиган узгичли ¢чирилган ҳаво 
¢чиргичларига к¢тарилиш ман қилинади. 
238. Ҳаво ¢чиргичларни нам ¢тказмаслик қобилиятини (зичлигини) текшириш, за-
вод й¢риқномасига мувофиқ камайтирилган босим остида, бажарилиши лозим. 
239. Ҳаво ¢чиргичларига синаш ва созлаш учун к¢тарилишдан олдин қуйидаги 
ишларни бажариш зарур: 
бошқарув занжирларини ¢чириш; 
маҳаллий бошқарув тугмачаси ва ишга тушириш клапанлари блокировка қилиниши 
(масалан, ҳаво ¢тказувчи трубкаларни узиш, шкафларни ѐпиш ва ш. ¢.) ѐки ишбоши 
кўрсатмасига асосан йўриқнома олган ўчиргич билан ўчириш ѐқишни бажарадиган фақат 
битта ходимни узгичда ишлашига ижозат берувчи бригада аъзосини узгич олдига қўйиш
зарур. 
Босим остида бўлган ҳаво узгичларида одамлар бўлган пайтда бошқариш ва 
тақсимловчи шкафларда ҳамма ишлар тухтатилиши шарт. 


56 
240. Узгичларни текшириш, созлаш ва синаш учун узиш ва ѐқиш вақтида 
ходимларни ҳаво узгичлари яқинида туришлари ман қилинади.
Синаш ва созлаш ишларини бажарувчи ишбоши (ѐки у томонидан тайинланган 
бригада аъзоси) ҳаво узгичларини улаш ва ўчириш учун оғзаки буйруқни, бригада 
аъзолари узгич олдидан пана жойга ѐки хавфсиз масофага чиқарилгандан кейингина
бериши лозим. 
241. Ходимларни ҳаво йиғувчи идишлар ичига тушиб бажариши билан боғлиқ
ишларга ижозат беришда қуйидагиларга риоя қилиниши зарур: 
ҳаво юборилиши мумкин бўлган қувурларнинг сурилма қопқоқлари ѐпилиб, калит 
билан қулфланиши ва сурилма қопқоқларга «Очилмасин! Одамлар ишламоқда!» деган 
плакатлар осилиши керак
ҳаво йиғувчи идиш ичидаги босим остида бўлган ҳаво ташқарига чиқарилиб, ҳаво 
чиқарувчи клапанлар очиқ ҳолда қолдирилиши шарт; 
ҳаво йиғувчи идишдан ҳаво юборувчи қувурни ажратиш ва унга тиқин ўрнатилиши 
шарт.
242. Ҳаво йиғувчи идишлар ва узгич бакларидаги босимни ўлчовчи манометрларнинг 
ноль кўрсатиши, уларда сиқилган ҳаво йўқлигидан далолат қилмайди. Баклар ва ҳаво 
йиғувчи идишларнинг ичига тушиш учун мўлжалланган тешик қопқоғидаги гайка ва 
болтларни бўшатиб очишдан олдин ҳавони ҳаво чиқарувчи клапанлар ѐки сурилма 
қопқоқларни очиш йўли билан уларда ҳақиқатан ҳам босим остида бўлган ҳаво йўқлигига 
ишонч ҳосил қилиш зарур. 
Сиғимга тушиш учун мўлжалланган қопқоқни ҳамма гайка ва болтларни бураб 
маҳкамлангандан кейингина, ҳаво чиқариш клапанларни ѐки сурилма қопқоқларни
беркитиш мумкин. 
243. Комплект тақсимловчи қурилмаларнинг шкафлари бўлинмасида ишланганда, 
ускуналар жойлаштирилган аравача ташқарига тортиб чиқарилиб, кучланиш остида 
қолган ток ўтказувчи қисмлар бўлинмасидаги темир тўсиқ беркитилиб қулфланиши ва 
«Тўхта! Кучланиш!» плакати; ишлашга мўлжалланган бўлинмага эса «Шу ерда ишланг" 
деган плакат осилиши лозим. 
244. Комплект тақсимловчи қурилмаларнинг ташқарисида, аммо унга уланган 
ускуналарда ѐки ундан чиқарилган ҳаво ва кабел тармоғида ишланганда узгич 
жойлаштирилган аравача шкафдан ташқарига тортиб чиқарилиши, шкаф ичидаги темир 
тўсиқ ѐки шкаф эшикчаси беркитилиб, қулфланиши ва унга «Уланмасин! Одамлар 
ишламоқда!» ѐки «Уланмасин! Тармоқда иш кетмоқда!» деган плакат осилиши керак. 


57 
Бунда қуйидагиларга рухсат берилади: 
ерга улагич пичоқлари билан узгич жойлаштирилган аравача орасида блокировка 
бўлса, ерга улагич пичоқлари уланганидан сўнг аравачани назорат ҳолатига келтириш; 
комплект тақсимловчи қурилма шкафларида бундай блокировка ѐки ерга улагич 
пичоқлари бўлмаса аравачани, шкаф қулфланиши шарти билан, назорат холати билан 
шкафдан чиқарилган ҳолатдаги оралиққа ўрнатиш. Ушбу шкафга уланган тapмоқдa ерга 
улагич бор ѐки йўқлигидан қатьий назар аравача оралиқ ҳолатда ўрнатилиши мумкин. 
Электр узатиш тармоғида ишлаш зарур бўлса, комплект тақсимловчи қурилманинг 
шкафига ўрнатиладиган ерга улагични улашда мазкур Қоидаларнинг 168-банди 
талабларини ҳисобга олиш зарур. 
245. Комплект тақсимловчи қурилмаларда узгичлар ўрнатилган аравачани синашга, 
бошқарув ва реле ҳимояси занжирларида иш олиб бориш учун комплект тақсимловчи 
қурилмалардан ташқаридаги электр узатиш тармоқлари ва кабел тармоқларда ѐки унга 
уланган ускуналарда, электр моторлар орқали уланган механизмларда иш 
бажарилмайдиган ѐки комплект тақсимловчи қурилма шкафи ичида ерга улагич 
ўрнатилган тақдирда аравачани назорат ҳолатига қўйиш мумкин. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling