«электрон ҳукумат»
II. Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари
Download 175.5 Kb.
|
OQUV DASTUR ELEKTRON HUKUMAT
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фан бўйича талабаларнинг тасаввур, билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
II. Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларни электрон ҳукумат тизими асослари билан таништириш, Ўзбекистонда тизим доирасида эришилган ютуқлар ва давлат бошқарувида ахборот коммуникация технологияларининг аҳамияти тўғрисидаги билимлар билан қуроллантириш, ҳамда интерактив давлат хизматларини касбий фаолияти давомида амалий қўллай олишга ўргатишдир. Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради. Фан бўйича талабаларнинг тасаввур, билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар “Электрон ҳукумат” фанини ўзлаштириш жараёнида талаба: “Электрон ҳукумат” тизими ривожида замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ўрни; Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукумат тизимини ривожланиш босқичлари, бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари; Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали (www.gov.uz), “Ягона интерактив давлат хизматлари” ва Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталлари, ҳамда “Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш” марказининг мақсад, вазифалари; “Электрон ҳукумат” ҳақида тушунча; “Электрон ҳукумат” соҳасини давлат томонидан тартибга солишни амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатлари; электрон ҳукумат тизимидан жисмоний ва юридик шахсларнинг фойдаланиш ҳуқуқлари; “Электрон ҳукумат” архитектураси ва ўзаро муносабат шакллари; “Электрон ҳукумат” тизимида ахборот ресурсларининг конфиденциаллигини таъминлаш; “Электрон ҳукумат” тизимида инновацион технологиялар; электрон ҳукумат тизимини яратиш бўйича хорижий тажрибалар ва уларнинг электрон ҳукумат тизимлари; электрон ҳукумат тизими маълумотлар базаси ва ахборот тизимлари мажмуасини яратиш бўйича чора-тадбирлар ва лойиҳалар ҳақида билимга; Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали (www.gov.uz), “Ягона интерактив давлат хизматлари” ва Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталларидан ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда фойдаланиш кўникмасига; замонавий техник ва дастурий воситаларда ишлаш; “Ягона интерактив давлат хизматлари” порталида ишлаш; электрон ҳужжатларни яратиш ва уларни таҳрирлаш; Интернетда мулоқот қилиш ва маълумот алмашиш маданияти; электрон ҳукумат тизими маълумотлар базасидан фойдаланиш малакасига эга бўлиши керак. Download 175.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling