12-модул. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва унинг мақсад, вазифалари.
Электрон давлат хизматлари таснифи. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиби. Ягона интерактив давлат хизматлари портали. Унинг ресурслари, фаолият мақсадлари, вазифалари. Ягона порталда рўйхатдан ўтиш усуллари.
13-модул. Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали ва унинг мақсад, вазифалари.
Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталининг мақсад, вазифалари. Очиқ маълумотлар. Очиқ маълумотлар тўплами. Портал оператори. Очиқ маълумотларни етказиб берувчи. Фойдаланувчилар. Очиқ маълумотлар порталидан фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
14-модул. Коммунал хўжалик ва уй жой фонди портали ва унинг мақсад, вазифалари.
Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди портали. Унинг ресурслари, фаолият мақсадлари, вазифалари. Онлайн виджет. Онлайн тўлов бўлими. Савол бериш бўлими.
15-модул. Электрон рақамли имзо.
Электрон рақамли имзо. Электрон рақамли имзонинг калитлари. Аутентификация. Идентификация. “Электрон рақамли имзолар”га оид қонунчилик ҳужжатлари.
IV. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотлар мультимедиа қурулмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академ гуруҳга бир ўқитувчи томонидан ўтказилиши лозим. Машғулотлар фаол ва интерфаол усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда муносиб педагогик ва ахборот технологиялар қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Интернет тармоғи ҳақида тушунча.
Интернетда қидирув тизимлари.
Веб сайтларнинг тузилиши.
Давлат органларининг расмий веб сайтлари.
Электрон ҳукумат моделлари: G2G; G2C;G2B;G2F;G2E.
Электрон ҳукуматда электрон хужжатлар алмашинуви.
Ахборот ресурсларини конфиденциаллигини таъминлаш ва ҳимоялаш усуллари.
Электрон ҳукумат тизимининг дастурий, ташкилий, техник ва ахборот таъминоти.
Электрон ҳукумат тизими “ягона ойна” маълумотлар базасини шакллантириш.
Электрон тижорат тизими ва унинг моделлари.
Электрон тўлов тизимлари ва технологиялари. Тўлов турлари ва воситалари.
Интернет маркетинг хизмати.
Электрон ҳукуматнинг локал, глобал, корпоратив, виртуал тизимларидан фойдаланиш.
Электрон ҳукумат интерактив хизматлари турлари.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz дан амалиётда фойдаланиш.
Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди портали e-kommunal.uz дан амалиётда фойдаланиш.
Электрон ҳукумат тизими интерактив хизматларини ташкил этиш.
Изоҳ: Амалий машғулот мавзулари йўналишлар бўйича ўқув режаларда белгиланган соатлар ҳисобида шакллантирилади. Баъзи йўналишларда амалий машғулотлар ўқув режада кўзда тутилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |