«электрон ҳукумат»
V. Семинар машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Download 175.5 Kb.
|
OQUV DASTUR ELEKTRON HUKUMAT
V. Семинар машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Семинар машғулотлари талабаларни тарбиялаш манбаи ҳисобланади. Семинар машғулотларини ўтказишда қуйидаги дидактик тамойилларга амал қилиниши лозим: семинар машғулотларнинг мақсадини аниқ белгилаб олиш; семинар машғулотларини режалаштира олиш ва ўтказа олиш; ўқитувчининг инновацион педагогик фаолияти бўйича билимларни чуқурлаштириш имкониятларига талабаларда қизиқиш уйғотиш; талабада натижани мустақил равишда қўлга киритиш имкониятини таъминлаш; талабани назарий-методик жиҳатдан тайёрлаш. Семинар машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади. Электрон ҳукумат таҳлили. Электрон ҳукуматни амалга оширишнинг муваффақият ва хавф омиллари. “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари. “Электрон ҳукумат” архитектураси ва унинг тавсифи Электрон ҳукумат ўзаро муносабат шакллари “Электрон ҳукумат” тизимида ахборот хавфсизлиги масалалари. Электрон ҳукумат конфиденциал ахборот ресурсларидан фойдаланиш усуллари. Давлат бошқарувида ахборот-коммуникация технологиялари Инновацион технологиялар асосида электрон ҳукумат тизимини модернизациялаш. Электрон ҳукумат – мамлакат иқтисодиётини модернизациялашнинг асосий фактори. Иқтидорли ёшларни рақобатбардош кадр сифатида шаклланишида инновацион технологиялар. Хорижий электрон ҳукумат тизимлари Электрон ҳукумат тизими асосий лойиҳалари. Давлат органларининг расмий веб-сайтлари. Веб-сайтлар тузилиши. Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали (www.gov.uz) мақсад, вазифалари ва имкониятлари. Ягона интерактив давлат хизматлари портали мақсад, вазифалари, қулайликлари ва имкониятлари. Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали мақсад, вазифалари. Электрон рақамли имзо. Изоҳ: Семинар машғулот мавзулари йўналишлар бўйича ўқув режаларда белгиланган соатлар ҳисобида шакллантирилади. Баъзи йўналишларда семинар машғулотлар ўқув режада кўзда тутилмаган. Download 175.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling