«электрон ҳукумат»


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги


Download 175.5 Kb.
bet3/9
Sana04.02.2023
Hajmi175.5 Kb.
#1160477
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
OQUV DASTUR ELEKTRON HUKUMAT

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги
“Электрон ҳукумат” фани ўқув режанинг математик ва табиий-илмий фанлар блокининг танлов фани бандига киритилган курс ҳисобланиб, 1 курсда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. Мазкур фан йўналишларда ўқитиладиган “Информатика”, “Ахборот технологиялари” фанига таянган ҳолда ўргатилади, ҳамда талабаларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билимларини чуқурроқ ўзлаштирилишида муҳим роль ўйнайди.
Талабаларда бу фан бўйича олинган билим кейинги босқичларда ўқитиладиган “Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” фанини ўзлаштирилишида самарали восита бўлиб хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида предметлар орасидаги ўзаро боғлиқлик ва услубий жиҳатдан узвийлик борлигини англатади.


Фаннинг илм-фан ва ишлаб-чиқаришдаги ўрни
“Электрон ҳукумат” фани талабаларнинг маълум бир дунёқарашларини шакллантиришга хизмат қилиш билан бирга уларнинг Ўзбекистон Республикаси ривожида электрон ҳукумат тизимининг ўрни, бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари, “Ягона интерактив давлат хизматлари” ва Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталлари, ҳамда “Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш” марказининг мақсад, вазифалари тўғрисидаги зарурий билимларни ҳамда ахборий маданиятни эгаллашларида муҳим роль ўйнайди. Шунингдек, уларнинг АКТ соҳасида саводхонлигини оширибгина қолмай, фуқаролик ҳисси ривожлантирилади, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкониятлари кенгайтирилади, Ҳукумат ахборот ресурсларидан қонуний тарзда маълумот олиш малакаси оширилади, жумладан, касбий фаолиятларида ҳам маълум бир ютуқларга эришишларига замин бўлади.
Фанни ўқитишдаги замонавий ахборот
ва педагогик технологиялар
Талабаларнинг “Электрон ҳукумат” фанини ўзлаштиришлари учун таълимнинг илғор, инновацион ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги ахборот-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, семинар машғулоти учун топшириқлар, турли кўринишдаги амалий вазифалар, электрон материаллар, электрон дарсликлар ҳамда кейс технологиялардан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва семинар машғулотларда ўқитишнинг интерфаол усуллари (ақлий ҳужум, муаммоли вазият, кластер технологияси, Инсерт техникаси, ВЕНН диаграммаси, икки томонлама таҳлил, дидактик ўйинлар, портфолио ва бошқалар)дан, шунингдек, тақдимотлардан ҳамда бир қатор интернет тармоғида жойлашган ҳукумат сайтларидан фойдаланилади.



Download 175.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling