Эълон! 2022 йил 3-феврал куни соат 14: 00 да 26-мактабнинг ўқитувчилар хонасида меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилади. Йиғилишга барча ходимлар таклиф этилади. Кун тартиби
Download 318.34 Kb.
|
26 мактаб Далолатнома 2021 ЖШ ижроси1
Х И С О Б О Т И
Мен сизларга 26-мактаб бошланғич касаба уюшмаси томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот беришдан олдин қуйидаги маълумотларни бериб ўтмоқчиман; Ҳаммангизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг бевосита раҳбарлигида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” мамалакатимизнинг янги тараққиёт босқичини бошлаб берди. Ушбу Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ҳар йили қабул қилинадиган Давлат дастурлари асосида амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегияси”ни амалга оширишда Кўмаклашиш дастури” доирасида бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раҳбарларининг салоҳиятини ошириш, жамоа шартномалари ва келишувларини иктисодиётни ривожлантиришга кўмаклашиш нуқтаи назаридан кўриб чиқиш, касаба уюшмалари томонидан олиб бориладиган жамоатчилик назоратининг ягона механизмини шакллантириш, барча бўғиндаги касаба уюшмалари юридик, меҳнатни муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимоя, маданий-маърифий хизматлари ишини тубдан такомиллаштириш, касаба уюшмаси аъзоларига бериладиган бепул ҳуқуқий ёрдам кўламини кенгайтириш, корхона ва ташкилотларда меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазаси ва иш хақининг халқаро меҳнат стандартларига мувофиқлиги бўйича мониторинг ишларини кучайтириш ишлари кенг кўламда олиб борилди. Шундай долзарб паллада меҳнаткаш ишчи ходимларни ижтимоий-иқтисодий томонлама қўллаб-қувватлаш, меҳнатни мухофаза қилиш борасида касаба уюшмалари ҳам кейинги вақтларда мамлакатимизда олиб борилаётган кўплаб туб ислоҳатлар, янгиликлар амалага оширилаётган бир вақтда касаба уюшма ташкилоти ҳам бу борада ўзини четга тортмасдан, аксинча амалга оширилаётган ўзгаришлардан завқ олган ҳолда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Хозир айтиб ўтилган улкан ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этаётган, республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасиниқўшиб келаётган меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш биз касаба уюшмаларининг асосий вазифамиздир. Шу маънода, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонуннинг 2019 йилнинг 6 декабр куни қабул қилиниши касаба уюшмалари фаолиятидаги энг муҳим воқеалардан бири бўлди десак, янглишмаган бўламиз. Ушбу қонун 9 та боб ва 56 моддан иборат бўлиб, авалги қонунга нисбатан бир қатор янги аниқ, тўғридан тўғри амал қиладиган нормаларни ўз ичига олганлги билан аҳамиятли хисобланади. Бундан ташқари амалдаги қонунда касаба уюшмаларининг мустақиллиги фақат битта 3-моддасида баён этилан бўлса, янги қонунда бу масала иккита моддада, яъни 9-моддада қонунда назарда тутилган холларни мустасно этган холда касаба уюшмалари ўз фаолиятида шу жумладан молиявий фаолиятида давлат хокимияти ва бошқарув органларидан мустақил эканлиги, улар олдида ҳисобдор эмаслиги ҳамда улар томонидан назорат қилинмаслиги янада мустаҳкамланди. Барчангизга яхши маълум, 2020 йил 11-ноябр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 8-Қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда мустақил давлатимиз тарихида илк бор Юртбошимизнинг Қурултой қатнашчиларига йўллаган табригини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абулла Арипов ўқиб эшиттирди. Шу билан бирга Қурултойда 11-ноябрни, ”Касаба уюшмалари куни” деб белгиланганиши таклифи киритилди. Бу таклиф самарасини бериб Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан маъқулланиб 23-ноябр куни 11-ноябрни, ”Касаба уюшмалари куни” деб белгилаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. 2021 йилда 11-ноябр “Касаба уюшмалари куни” сифатида кенга нишонланди. 2021 йил 7-январ куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида имзоланган 2021-2023 йиллар учун тузилган ТАРМОҚ КЕЛИШУВИнинг барча бандлари ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда хуқуқий манфаатларини химоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шаротини яратиш, меҳнат қонунчилигини бузилишларини олдини олиш ҳамда ходимлар меҳнатини мухофаза қилишдан иборатдир. Таъкидлаш лозимки, бугунга келиб мактабнинг жамоа шартномаси аввалгилардан тубдан фарқ қила бошлади, унга ёшлар ва аёллар учун имтиёзлар кўзда тутилган алоҳида бўлимлар, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенцияларига амал қилинишини таъминлашга қаратилган бандлар киритилди. Download 318.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling