Эълон! 2022 йил 3-феврал куни соат 14: 00 да 26-мактабнинг ўқитувчилар хонасида меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилади. Йиғилишга барча ходимлар таклиф этилади. Кун тартиби
- маданий оммавий тадбирлар учун 1 380 000 сўм
Download 318.34 Kb.
|
26 мактаб Далолатнома 2021 ЖШ ижроси1
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАЪЛУМОТНОМА-ДАЛОЛАТНОМАСИ
- Иш берувчи томонидан мактабда
- Касаба уюшмаси қўмитаси Мактаб
- маданий оммавий тадбирлар учун 1 380 000 сўм,
-спорт тадбирлари учун 321 100 сўм, -моддий ёрдам учун 650 000 сўм, -касаба фаолларини рағбатлантириш учун 150 700 сўм, -соғломлаштириш мақсадалари учун 1 833 000 сўм маблағлар сарфланди. Касаба уюшмаси ташкилотларининг чинакам уюшқоқ ва соҳада таъсирчан кучга айланиши учун ҳали фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд. Касаба уюшмаси қўмитасининг энг асосий вазифаси ишловчиларни ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш экан, бизга берилган ишончни оқлашга, келгусида йилда бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга ҳаракат қиламиз.Сизларга фарзандларимизга таълим-тарбия беришдек улкан вазифаларни амалга оширишингизда куч-ғайрат, ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз. ______________ К.Эгамбердиева Сирдарё туман 26-мактаб меҳнат жамоасининг умумий йиғилишининг 2022 йил 23февралдаги 1-сонли баённомаси иловаси Сирдарё туман 26-мактаб маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилиши ҳақида текширув МАЪЛУМОТНОМА-ДАЛОЛАТНОМАСИ Комиссия аъзолари томонидан Сирдарё туман 26-мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилишини текшириб қуйидагиларни аниқладик: 2021-2023 йилларга мўлжаллаб мактаб маъмурияти ва касаба уюшмаси ўртасида тузилган Жамоа шартномаси 2021 йил 2 феврал куни имзоланган бўлиб, жами 16 та бўлим 140 бандни ўз ичига олган. Жамоа шартномасининг барча бўлимлари бўйича 140 та тадбир (мажбурият) бажарилиши кўзда тутилган йил давомида жами 134 таси бажарилди. Жамоа шартномасининг меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, компенсациялар, қўшимча тўловлар бандидан бошқа барча бандлари тўла ва муддатдан илгари бажарилди. Жамоа шартномасининг 1-бўлими бўйича 11 та мажбурият бажарилиши режалаштирилган бўлиб улардан 11 таси тўлиқ бажарилди. 11 банддан иборат бўлган жамоа шартномасининг 1-бўлимига асосан Сирдарё тумани 26-мактаб маъмурияти ишловчиларни иқтисодий ва ижтимоий аҳволи билан боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилишда касаба уюшма қўмитаси билан келишиб иш юритди. Жамоа шартномаси Иш берувчига ва мактабнинг барча ходимларига, шу жумладан жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул килинган шахсларга ҳам татбиқ этилди. Ташкилотга ишга кирган янги ходим касаба уюшма қўмитаси раиси суҳбатидан ўтказилиши йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 9-моддасига мувофиқ, касаба уюшмаси органлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириш ҳамда назорат қилишни амалга оширдилар. Касаба уюшмаси вакилларининг муассасага ушбу масала юзасидан фаолият олиб боришларига тўсқинлик қилинмади. Ўз навбатида касаба уюшма қўмитаси ҳам ишловчиларни ташаббус ва ижодиётини қўллаб-қувватлашга меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси шароитларини яхшилаш бўйича тадбирларни бажарилишини доимо назорат қилиб келди. Касаба уюшмаси аъзолари орасида меҳнат интизомини мустаҳкамлашга оид тушунтириш ишлари олиб борилди. Иш берувчи ва ишловчилар ўртасида меҳнат низоларига олиб келувчи вазиятларни олдини олишга қаратилган чораларни кўрди. Жамоа шартномасини 2-бўлими 6 та банддан иборат бўлиб бандлардаги талаблар тўлиқ бажарилди. Жумладан; тарафлар меҳнат вазифаларининг ҳалол ва сифатли бажарилиши ходимлар фаровонлигининг негизи эканлигини эътироф этишди. Иш берувчи касаба уюшмасини кутилаётган ташкилий ўзгаришлар, иш ҳақи ва меҳнат шароити юзасидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тадбирлар тўғрисида хабардор қилиб турди. Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5775-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарорига тўлиқ риоя этиб, ходимларни мажбурий меҳнатга жалб этиш холатлари кузатилмади. Касаба уюшмаси қўмитаси - ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид масалаларни, шунингдек ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ходимлар номидан иш кўриб келди. Жамоа шартномасини 3-бўлими 14 та банддан иборат бўлиб бандлардаги талаблар тўлиқ бажарилди. Жумладан; Ходим ва Иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар (шу жумаладан тармоқ келишувлари, ҳудудуий (минтақавий) келишувлар ва мазкур Шартнома) қоидаларига биноан ёзма равишда тузилган меҳнат шартномаси билан тартибга солиб келинди. Ишга қабул қилишда танлов асосида Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб олинди. Мутахассислигига, малакасига ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимлар тўла-тўкис иш билан таъминландилар. Ходимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимоси, агар бу илтимос узрли сабаблар туфайли келиб чиққан ва бундай иш мактабда мавжуд бўлса, иш берувчи томонидан қаноатлантирилиб келинди. Иш берувчи томонидан мактабда ходимларини мажбурий меҳнатга, жумладан, ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигидаги турли ишларга жалб қилиш ҳолатлари кузитилмади. Касаба уюшмаси қўмитаси Мактаб ходимларини мажбурий меҳнатга, жумладан, ҳудудларни ободонлаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигидаги турли ишларга жалб қилинишининг олдини олиш юзасидан жамоатчилик назоратини олиб борди. Жамоа шартномасини 4-бўлими 14 та банддан иборат бўлиб, бўлимдаги бандлар ижроси юсасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди; Мактабда иш меҳнат қонунларида кўрсатилагн ҳафталик иш соатидан ошмаган ҳолда 6 кунлик иш ҳафтаси асосида ташкил қилинди. Иш кунининг давомийлиги, ундан фойдаланиш тартиби, ишнинг бошланиши ва тугаш вақти мактаб ички меҳнат тартибидан келиб чиқиб белгиланди. Ходимлар ишдан ташқари вақтларда ишга жалб этилмадилар. Дарс соатлари тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда 3271-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом”нинг 15-банди билан тартибга солинди. Қоровуллардан ташқари бошқа ходимлар кечки ва тунги вақтларда, шунингдек дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб этилмадилар. Муассаса ходимларига меҳнат таътиллари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий қўмитаси ўртасида 1997 йил 25 июнда имзоланган “Халқ таълими тизими ходимлари лавозимлари учун белгиланган меҳнат таътиллари” тартибига асосан белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар йилги «Расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонларига биноан қўшимча дам олиш кун(лар)и деб белгиланди. Қўшимча дам олиш кун(лар)и ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини қисқартириш ҳисобига қопланди, ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинди, унга қўшимча дам олиш кун(лар)и ҳам қўшилди. Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда ҳам йиллик таътил давомийлиги 15 иш кунидан кам бўлмаслиги таъминланади. Ходимларнинг аризаларига биноан уларга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътиллар берилиб, унинг муддати ходим билан Иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмади. Жамоа шартномасини 5-бўлими 9 та банддан иборат бўлиб; Педагоглар ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли ҳамда 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилди. Иш ҳақларини тўлаш муддатлари жамоа шартномасида кўрсатилган муддатларда амалга оширилди. Ушбу бўлимнинг 48-банди бажарилмади. Яъни, ходимнинг розилиги билан иш хақининг бир қисми унинг пластик карточкасига ўтказиб берилди, бундай ўтказма миқдори тўланадиган сумманинг 100 фоизга етди. Жамоа шартномасини 6-бўлими 3 та банддан иборат бўлиб, ушбу бўлимдаги талаблар тўлиқ бажарилди. Жумладан; Ходимлар томонидан меҳнат вазифаларининг бажарилиши меҳнат шартномалари, мактаб Низоми ҳамда Ички меҳнат тартиби қоидаларига биноан таъминланди. Ички интизомни белгиловчи ҳужжатлар билан ходимлар таништирилди. Ходимга интизомий жазо чоралари қўлланилиши рўй бермади. Ҳисобот йилида Иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида 2 нафар ходимга ташаккур эълон қилинди, ходимларга меҳнатдаги ютуқлари учун Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” ги 823-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида моддий рағбатлантиришлар берилди. Жамоа шартномасини 7-бўлими 3 та банддан иборат бўлиб, бандларда кўрсатилган талабларни бажаришга зарурат туғилмади. Жамоа шартномасини 8-бўлими 14 та банддан иборат бўлиб, бандлар тўлиқ бажарилмади. Меҳнат кодексининг 217-моддасига кўра махсус кийим ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан бепул таъминланиш ҳуқуқини берадиган ишларда ишловчи ходимларни жамоа шартномасида белгиланган рўйхатга мувофиқ, белгиланган муддатларда махсус кийим ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши белгиланган бўлсада, махсус кийим ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари ажратилмади. Меҳнат кодексининг 214-моддасига кўра унда кўрсатиб ўтилган ходимларнинг, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сонли буйруғи билан белгиланган тартибда дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилишини ходимларнинг чиқимдор бўлмаган ҳолда ташкил қилиниши таъминланмади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонунининг 14-моддасига биноан, муассасада ишловчи ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошганда махсус тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилмади, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш бўйича маъсул одам тайинланди. Жамоа шартномасини 9-бўлими 24 та банддан иборат бўлиб, бўлимнинг барча бандлари талаблари заруратга қараб бажарилди. Жамоа шартномасини 10-бўлими 2 та банддан иборат бўлиб, бўлимнинг 100-банди бажарилмади, яъни соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга “Спорт тарғиботчиси” қўшимча вазифасини юклаш ва унинг базавий лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама белгилаш йўлга қўйилмади. 6 та банддан иборат бўлган 11-бўлим талаблари тўлиқ бажарилди. 8 та банддан иборат бўлган 12-бўлимнинг талаблари тўлиқ бажарилди.. Жамоа шартномасинининг Мехнат низоарини хал қилишга оид 13-бўлими, Ижтимоий шерикчилик, касаба уюшмаси фаолиятига тегишли 14-бўлим, Жамоа шартномасини назорат қилишга оид 15- бўлимлардаги бандлар тўлиқ бажарилди. Жамоа шартномаси мажбуриятларининг бузилиши ёки уларни бажармаслик учун жавобгарликга тегишли 16-бўлимнинг 123.в) банди бажарилмади, яъни Иш берувчи - Касаба уюшмаси қўмитасининг Уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун уни хоналар, ташкилий техника, алоқа воситалари, канцелярия моллари билан бепул таъминлаш мажбуриятлари амалга оширилмади. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида имзоланган 2021-2023 йиллар учун тузилган ТАРМОҚ КЕЛИШУВИга асосланиб 2021-2023 йилларга мўлжаллаб тузиладиган янги жамоа шартномаси бандларининг ҳар йили ижросини таъминлашга асосий эътибор каратиш олдимизда турган муҳим вазифаларга киради.
Download 318.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling