Эълон! 2022 йил 3-феврал куни соат 14: 00 да 26-мактабнинг ўқитувчилар хонасида меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилади. Йиғилишга барча ходимлар таклиф этилади. Кун тартиби


Download 318.34 Kb.
bet4/10
Sana23.10.2023
Hajmi318.34 Kb.
#1717715
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
26 мактаб Далолатнома 2021 ЖШ ижроси1

Кун тартиби:
1. Сирдарё тумани 26-мактабда меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилиши тўғрисида.
2. Сирдарё тумани 26-мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан
Эшитилди: мактаб директори 2021 йил давомида жамоа шартномасида белгиланган иш берувчининг мажбуриятларининг бажарилиши ҳамда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.
Касаба уюшма қўмитаси раиси К. Эгамбердиева касаба уюшмаси қўмитасининг 2021 йил давомидаги фаолияти ҳақида ҳисобот берди.
Ҳисобот юзасидан музокорага сўзга чиқганлар:
Р. Мелиева олиб борилган ишлар ҳақидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини айтиб, касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган даврдаги фаолиятини қониқарли деб топиш таклифини билдирдилар.
Таклиф бир овоздан маъқулланди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан
Эшитилди: жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия аъзоси Н. Мелиева мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномаси билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.
Далолатнома юзасидан музокорага сўзга чиқдилар Р. Хайиткулов ва Н. Давлатова далолатномани мукаммал тайёрланганлиги, бажарилмаган бандларни келгуси йилда бажарилишига эътибор кучайтириш лозимлигини таъкидлашдилар ҳамда далолатномани тасдиқлаш таклифини билдирдилар.
Таклиф бир овоздан маъқулланди.
Музокарага иштирок этганларнинг фикр-мулоҳазалари ва кун тартибидаги барча масалалар юзасидан билдирилган таклифлар инобатга олиниб умумий йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2021-2023 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши юзасидан мактаб директори А. Норкулов ва касаба уюшма қўмитаси раиси К. Эгамбердиеванинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин(илова қилинади).

Download 318.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling