Эълон! 2022 йил 3-феврал куни соат 14: 00 да 26-мактабнинг ўқитувчилар хонасида меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилади. Йиғилишга барча ходимлар таклиф этилади. Кун тартиби


Download 318.34 Kb.
bet6/10
Sana23.10.2023
Hajmi318.34 Kb.
#1717715
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
26 мактаб Далолатнома 2021 ЖШ ижроси1

Ҳ И С О Б О Т И

Барчамизга маълумки, бугунги кунда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликларини ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, кейинги йилларда сиёсий-ижтимоий, иқтисодий муносабатларнинг мазмун-моҳияти, жамиятимиз қиёфаси бутунлай ўзгарди.


Энг муҳими, ана шу ижобий ўзгаришлар юртдошларимиз ҳаётида ўз ифодасини топмоқда. Аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, тадбиркорлик ва хусусий мулк ривожига кенг имконият очиб бериш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган дастурлар самараси нафақат мамлакатимиз, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам эътироф этилаётгани буни яққол тасдиқлайди.
Бугунги кунда кўз ўнгимизда шиддатли равишда шаҳар, қишлоқ қиёфалари чирой очиб, ўзгариб бормоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилган одилона сиёсат, туб ислоҳатлари кун сайин ўз натижасини кўрсатмоқда. Ҳар куни оммавий ахборот воситларида бўлаётган ўзгаришлар, янгиликлар, жамиятимиздага барча соҳаларда эришилаётган ютуқлар, керак бўлса дунёнинг ривожланган давлатлари қаторида туриб, спортчиларимизнинг, илм соҳаси ходимларининг эришаётган ютуқлари кишини қувонтирмай қолмайди албатта.
Ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшмаси ташкилотлари ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, барча соҳаларда ўтказилаётган ислоҳотларни амалга ошириш борасида ҳамкорликларини чуқур йўлга қўйиши лозим. Касаба уюшмаси нуфузли жамоат ташкилотларидан бири бўлиб, ижтимоий адолатни қарор топтириш, ижтимоий мадад ва нафақалар ҳақиқатда ҳам эҳтиёжманд, юқори ижтимоий ҳимояга мухтож ходимларга берилишини таъминлашга салмоқли ҳиссасини қўшмоқда. Ҳабарларингиз бор Ўзбекистон Республикаси Перезидентининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий мехнатга бархам беришга доир чора-тадбирлар тугрисида”ги 349 сонли карори асосида муассаса буйруги ишлаб чикилиб, ходимларни турли хилдаги мажбурий мехнатга жалб килиш холатларини олди олинди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2020 йил 31 январдаги “Меҳнаткашлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича 2020 йилга мулжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 18-05 “с”-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарор доирасида муассасамизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, ходимлар, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишдаги ишларда муассаса бошланғич касаба уюшма қўмитаси ҳам фаол иштирок этиб, бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинган қонун хужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини ходимларга, айниқса ёшларга атрофлича тушунтириш бўйича тизимли ишларни амалга оширмоқда. Бу борада, айникса, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини, бу орқали эришилаётган ютуқларни ходимларга етказиш, уларда бугунги кунга шукроналик ҳиссини ўйғотиш мақсадида муассасамизда «Маънавият соатлари»ни ўтказиш йўлга қўйилганлиги ҳамда уларда хар ойда 100 нафардан ортик ходимларимизни иштирок этиб келаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмокчиман.
2021 йил 8-январ куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида 2021-2023 йиллар учун тузилган ТАРМОҚ КЕЛИШУВИ имзоланди. Имзоланган тармоқ келишувининг асосий мақсади ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда хуқуқий манфаатларини ифода этишдан иборат. Ушба ТАРМОҚ КЕЛИШУВ муассасаларда иш берувчи билан касаба уюшмаси ўртасида тузиладиган Жамоа шартномасига асос бўлди.
Ходимларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимояси, иш ҳақлари мунтазам равишда, ўз вақтида берилиши ҳамда жамоа шартномасининг барча бандларини бажарилиши мактаб касаба уюшмаси қўмитаси томонидан назорат қилиб келинмоқда.
Мактабда 13 та синфда таълим ўзбек тилида олиб борилиб, 149 нафар ўқувчиларга таълим тарбия берилмоқда. Ҳозирги кунда ўқувчиларга 21 нафар педагоглар таълим-тарбия бериш 3 нафари биринчи тоифали, 12 нафари иккинчи тоифа, 6 нафари мутахассис тоифада фаолият кўрсатмоқдалар.
Мактабда лаборатория машғулотларини ўтказиш учун шароитлар мавжуд, керакли ўқув жиҳозлар билан таъминланган, лаборатория-техника хавфсизлиги, санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши юзасидан кўрсатмалар, йўриқномалар ишлаб чиқилган ва техника хавфсизлиги бурчаклари ташкил этилган, қоидалар билан ўқувчилар таништирилган.
Мактаб ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари ва тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 275-сонли қарори ҳамда 2019 йил 30-сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” ги 823-сонли қарорлари билан тасдиқланган Низомлар ва жадваллар асосида амалга ошириб келинмоқда. Комиссия таркибида касаба уюшма қўмитаси аъзолари ҳам фаолият олиб бормоқдалар.
Барчангизни ҳабарингиз бор 2021 йилда ҳам мактабимизда пандемия муносабати билан карантин эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида 2021-2023 йиллар учун тузилган ТАРМОҚ КЕЛИШУВИда кўрсатилган талаблар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 159-моддасига асосан карантин даврида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақлари сақлаб қолинди. Карантин даврида ходимларни масофавий ишлашлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиб берилди. (бу жойни фақатгина 2021 йилда ҳам вақтинчалик карантинда бўлган мактаблар ёзади)

2021 йилда ўқитувчи ва ходимларни уларда меҳнатга бўлган муносабатни янада яхшилаш, соғлигини тиклаш ва оилавий шароитларини хисобга олган ҳолда директор фонди маблағи хисобидан 6 нафар ўқитувчиларга 1600000 сўм миқдорида устамалар берилди. Директор жамгармаси хисобидан илғор ходимлар ва моддий ёрдамга эхтиёжманд ходимларга 2021 йилда жами 12 300 000 сўм рагбатлантириш ва моддий ёрдамлар ажратилди.


Мактабдаги ўқитувчилар тасдиқланган режа асосида вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ойма-ой малакасини анъанавий ҳамда масофавий тарзда ошириб боришмоқда. Хар йили малака ошириш режаси 100% га бажариб келинмоқда. Малака ошириш курсида бўлган педагог кадрлар ойлик иш ҳақи ва иш жойи сақланиши йўлга қўйилган.
2021 йил давомида ходимларнинг иш ҳақлари ва меҳнат таътили иш ҳақлари ўз вақтида ходимларимизга етказилди. Бу албатта туман Халқ таълими бўлими ва молия бўлими билан ҳамкорлигимиз натижасидир.
2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича дастур мактаб жамоаси, ўқувчилар жамоаси ва ота-оналар йиғилишларида ўрганиб чиқилиб, мактаб тадбири тузилди ва белгиланган чора-тадбирлар ўз ижросини топди.
2021 йил 14-декабр куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги ўртасида 2021 - 2023 йиллар учун тузилган тармоқ келишувининг 2021 йилдаги ижроси ҳамда 2022 йил 27-январ куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман бўлинмаси кенгаши ва Сирдарё туман Халқ таълими бўлими ўртасида 2021 - 2023 йиллар учун тузилган тармоқ келишувининг 2021 йилдаги ижроси бўйича йиғилишлар ўтказилиб, тармоқ келишувларининг 2021 йилдаги ижроси юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мактабда «Соғлом турмуш тарзи», “Ободлик кўнгилдан бошланади”, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси”, “Ўзбекистон-Ватаним маним” мавзуларида ҳамкор ташкилотлар ходимлари (ички ишлар, диний идора ходимлари, ҳуқуқшунослар) иштирокида давра суҳбатлари ташкиллаштирилди.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман бўлинмаси Кенгаши томонидан “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида ўтказилган спорт мусобақасида мактаб жамоаси иштирокчилари учун барча шарт шароитлар яратилди, бунга жавобан иштирокчилар совринли ўринларни эгаллашди. Шунингдек мактабда, «Ватан ҳимоячилари куни», «Халқаро Хотин-қизлар куни», «Наврўз», «Мустақиллик куни», “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” ҳамда Ҳайит байрамларини юқори савияда нишонлаш анъанага айланиб қолган. Мамлакатимизда амалга оширалаётган туб ислоҳатлар, янгиликлар билан таништириб боришда ҳар ойда бир маротаба “Маънавият соатлари” мунтазам ўтказилиб келинди.
Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги бўйича сезиларли ишлар олиб борилмоқда. Маъмурият томонидан соғлом ва хавф-хатарсиз меҳнат шароитларини яратилди. Мактабда бу соҳада меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва комиссия фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ижобий ишлари натижасида ҳеч қандай бахтсиз ходиса рўй бермади. «Йўл харакати хавфсизлиги», «Ёнғин хавфсизлиги” ҳамда «Техника хавфсизлиги» бурчаклари ташкил этилган. Мактабда 2016 йил 22-сентябр ЎРҚ-410 сонли янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун талабларини бажарилиши доимий назоратда бўлиб, аниқланган камчиликларни тугатиш чоралари кўриб келинмоқда.
Ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни фарзандларини соғломлаштириш масалалари диққат марказимизда бўлди.
“Ички меҳнат тартиби қоидалари” ишлаб чиқилган ва касаба уюшмаси билан келишган ҳолда тасдиқланиб барча ходимлар таништирилган.
“Устоз-шогирд” анъанасига кўра бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шунингдек, ота-она-маҳалла ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Ишловчи аёллар ва ёшлар учун ҳам барча шароитлар яратилган, имтиёзлар жамоа шартномаси орқали белгиланган.
Маъмурият томонидан чиқарилаётган буйруқлар касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилади.
Мактаб маъмурияти касаба уюшмаси қўмитаси билан ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида жамоа шартномаси асосида ҳамкорликни давом эттиради.

Эътиборингиз учун раҳмат!


______________ А.Норкулов

Сирдарё туман 37-мактаб меҳнат жамоасининг умумий йиғилишининг 2022 йил 2 февралдаги 1-сонли баённомасига 2-илова


Сирдарё туман 37-мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилиши тўғрисида


26-мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси К. Эгамбердиева





Download 318.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling