Эълон! 2022 йил 3-феврал куни соат 14: 00 да 26-мактабнинг ўқитувчилар хонасида меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилади. Йиғилишга барча ходимлар таклиф этилади. Кун тартиби


Download 318.34 Kb.
bet2/10
Sana23.10.2023
Hajmi318.34 Kb.
#1717715
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
26 мактаб Далолатнома 2021 ЖШ ижроси1

Раислик қилувчи: Йиғилиш ишчи ҳайъатини 3 кишидан иборат таклиф этилган таркибда сайлаш таклиф этилди. Бошқа таклифлар борми? Ушбу таклифга қўшилган йиғилиш иштирокчиларини овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар?
Бетарафлар? Йўқ.
Йиғилиш ишчи ҳайъати бир овоздан сайланди.
Сайланганларни ишчи ҳайъатидан жой олишлари сўралади. Мархамат.
Йиғилиш котиблигини касаба уюшма аъзоси Мамаева З.га топшириш тўғрисида таклиф бор. Бошқа таклифлар борми?
Йўқ бўлса ушбу таклифга қўшилган йиғилиш иштирокчиларини овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар?
Бетарафлар? Йўқ.
Йиғилиш котибияти бир овоздан сайланди, иш бошлаши сўралади.
Бугунги йиғилиш кун тартиби ва иш вақтини тасдиқлаб олишимиз керак. Умумий йиғилишнинг кун тартиби ва иш тартибини очиқ овоз бериш йўли билан тасдиқлаш тўғрисида таклиф бор, маъқулми? Рахмат.
Йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилмоқда, яъни:
1. Сирдарё туман 26-мактабда меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилиши тўғрисида.
2. Сирдарё туман 26-мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида.
Таклиф этилган кун тартибига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритувчилар борми? Таклиф этилган йиғилиш кун тартиби тасдиқлансин деган йиғилиш иштирокчиларини овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар?
Бетарафлар? Йўқ.
Йиғилиш кун тартиби бир овоздан тасдиқланди.
Йиғилиш иш тартиби қуйидагига таклиф этилади.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан маъруза учун 20 дақиқагача, музокаралар учун 3 дақиқагача вақт берилиб, йиғилишни танафуссиз якунлаш тўғрисида таклиф бор. Бошқа таклифлар борми? Таклиф этилган йиғилиш иш тартиби тасдиқлансин деган йиғилиш иштирокчиларини овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар?
Бетарафлар? Йўқ.
Йиғилиш иш тартиби бир овоздан тасдиқланди.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари, рухсатингиз билан йиғилиш кун тартибидаги 1-масалани муҳокама этишга ўтамиз.
Сирдарё туман 26-мактабда меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилиши тўғрисида. Маърузачи: мактаб директори-Б.Джураев, марҳамат ! (маъруза тингланади)

Download 318.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling