Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-боб. Кўргазмалар, бозорлар, ярмаркалар, умумий овқатланиш ва савдо объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Download 482.13 Kb.
|
ЁХК 649 201020
27-боб. Кўргазмалар, бозорлар, ярмаркалар, умумий овқатланиш ва савдо объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Умумий қоидалар 358. Кўргазмалар, бозорлар, ярмаркалар, умумий овқатланиш ва савдо объектларида (кейинги ўринларда — савдо объектлари) қуйидагилар тақиқланади: а) мижозлар савдо залларида бўлганда оловли ишларни олиб бориш; б) агар савдо объектлари енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газларни (шу жумладан, газ тўлдирилган баллонлар, лок-бўёқ материаллари, суюлтирувчилар, аэрозоль идишдаги товарлар), порох, капсюлалар, ўқ-дори, пиротехник ва бошқа портловчи буюмларнинг савдоси билан шуғулланишга мослаштирилмаган бўлса, савдо қилиш; в) енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар, ёнувчи газлар ҳамда пиротехник буюмлар билан савдо қилиш бўлимлари ва секцияларни бинонинг эвакуация йўлларидаги барча эшиклар, зина катаклари ва бошқа эвакуация чиқиш жойларидан 4 m дан кам бўлган масофада жойлаштириш; г) савдо залларида ёнувчи газлар билан тўлдирилган баллонларни ўрнатиш; д) зина катаклари олдидаги майдончаларда, тамбур, холл, вестибюль, йўлаклар ва бошқа эвакуация йўлларида савдо-сотиқ билан шуғулланиш, савдо ва ўйин аппаратларини жойлаштириш (ўрнатиш). 359. Савдо залларида ва эвакуация йўлларида ёнувчи моддалар, чиқиндилар, қадоқлар (маҳсулотлар ўраладиган ёки солинадиган қоп, яшик, картон ва ҳоказо) ва контейнерларни вақтинча сақлаш тақиқланади. 360. Ёнувчи ёки ёнмайдиган товар маҳсулотларини ёнадиган қадоқларда, дераза (туйнук) ёки тутун тортиш тизими мавжуд бўлмаган хоналарда сақлаш тақиқланади. 361. Ярим тайёр маҳсулотларни идишсиз (қадоқсиз) кўтариб-тушириш учун мўлжалланган шахтали юклаш кўтаргичлар туйнуклари фақат уларни юклаш даврида очиладиган заслонкалар билан таъминланиши лозим. 362. Савдо майдонларида одамларнинг оммавий бўлиши билан боғлиқ савдо-сотиқ, акциялар ва бошқа шу каби тадбирларни ўтказишни ташкил этувчи масъуллар ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриши, шу жумладан, савдо майдонларига ташриф буюрувчиларни лойиҳада назарда тутилган сонидан ошиб кетишини чеклашга, шунингдек, уларнинг бажарилиши учун жавобгар шахсларни тайинлашга мажбур. 363. Иш жараёнида (вақтида) эвакуация йўлларида ва ўтиш жойларида юк ва товарларни ортиш (тушириш) тақиқланади. 364. Иш жараёнида (вақтида) юкларни қабул қилиш ва олиб чиқиш ишлари савдо объектларининг (биноларнинг) орқа томонидан харидорларнинг савдо объектларида (биноларида) ҳаракатланишига ва чиқишига халақит бермаган ҳолда амалга оширилиши лозим. 365. Ҳар бирининг ҳажми 1 L дан ошадиган шиша идишларга қадоқланган маиший кимё воситалари, лок, бўёқлар ва бошқа енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар, шунингдек, «Ёнғин хавфи мавжуд», «Очиқ олов яқинида сепилмасин» огоҳлантирувчи ёзувлари бўлмаган ёнғин чиқиш хавфи мавжуд бўлган товар ва маҳсулотларни сотиш тақиқланади. 366. Ёнғин чиқиш хавфи мавжуд бўлган маҳсулотларни қадоқлаш ишлари фақат ушбу мақсад учун мўлжалланган махсус хоналарда амалга оширилиши лозим. 367. Савдо объектларининг биноларида (павильонларида) мувофиқлик сертификатига эга бўлган ва ишлаб чиқарувчининг фойдаланиш қоидаларига риоя қилган ҳолда мойли электррадиаторлар ва электрокалорифер иситиш ускуналаридан фойдаланишга рухсат этилади. 368. Электр иситгичлардан доимий равишда ёнмайдиган тагликларга ўрнатилган ҳолда фойдаланиш лозим. Иситиш қурилмасининг иссиқлик тарқатиш (қизиш) юзаси ёнувчан материаллар ҳамда бино (иншоотлар) конструкцияларидан камида 0,5 m узоқликда бўлиши лозим. 369. Керосин ва бошқа ёнувчи суюқликларни идишларга қуйиш йўли билан савдо қилиш ҳамда уларни сақлаш фақат деворлари, шу жумладан, пол қисми ёнмайдиган материаллардан ишланган хоналарда амалга оширилишига рухсат берилади. Авария ҳолатида ёнувчи суюқликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида ушбу хоналарнинг пол сатҳи қўшни хоналарнинг пол сатҳидан паст бўлиши лозим. Ушбу биноларда иситиш печларидан фойдаланиш тақиқланади. 370. Керосин ва бошқа ёнувчи суюқликлар солинган сиғимлар (резервуар, бочка) ўрнатилган (сақланаётган) омборлар билан савдо заллари оралиғи ёнғинга қарши деворлар билан ажратилиши лозим. Сиғимларнинг ҳажми 5 m3 дан юқори бўлиши мумкин эмас. 371. Резервуардан тарқатиш сиғимларига ёнувчи суюқликларни узатиб берувчи қувурлар стационар қотирилган бўлиши ва уларни тарқатиш сиғимларига уланган жойлари жўмраклар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Тарқатиш сиғимларининг ҳажми 100 L гача бўлиши керак. Қувурлар ва тарқатиш сиғимлари камида иккита жойдан ерга уланган бўлиши лозим. Ерга уланишнинг ишончлилиги электр қаршиликни ўлчаш йўли билан камида 1 йилда бир марта текширилиши керак. 372. Керосинни тарқатиш пештахтаси (растаси) ёнмайдиган ва зарбадан учқун чиқишини истисно этадиган материалдан қопланган бўлиши лозим. 373. Керосин савдоси амалга оширилаётган биноларда (иншоотларда) қадоқлаш материалларини (пайраха, сомон, қоғоз ва бошқаларни) сақлаш тақиқланади. 374. Керосин ва бошқа ёнувчи суюқликлардан бўшатилган (бўшаган) идишлар фақат махсус ажратилган майдонларда сақланиш лозим. Download 482.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling