Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-боб. Телевидение ва радиоэшиттириш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Download 482.13 Kb.
|
ЁХК 649 201020
32-боб. Телевидение ва радиоэшиттириш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Телевизион студияларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари 451. Кўрсатув ва унга тайёргарлик кўриш (репетиция) вақтида ёнғинга қарши режимга риоя қилинишини назорат қилиш учун студия ва аппарат хоналари бўйича жавобгар шахслар тайинланиши керак. 452. Телевизион студияларни акустик қопламалари билан қоплаш учун овоз ютувчи ёнмайдиган ёки қийин ёнувчи материал ва конструкциялардан фойдаланиш керак. Акустика конструкцияларини мустаҳкамлаш ва ўрнатиш учун асослар ёнмайдиган ёки қийин ёнувчи материалдан ишланган бўлиши керак. 453. Павильонларда чекиш, очиқ оловдан (машъала, шам, канделябр ва бошқалардан) фойдаланиш, ёйли прожекторлар ишлатиш ҳамда ўқ отиш, фейрверк ва оловли эффектлар ташкил этиш қатъиян тақиқланади. Суратга олиш жараёнида оловли эффектлардан фойдаланишга зарурат туғилса, яъни ўқ отиш ва портлаш ҳолатларини имитация қилиш ёнғин хавфсизлигига тўлиқ кафолат берувчи махсус ускуналар ёрдамида ҳамда ёнғиндан сақлаш хизмати вакилларининг кузатувида амалга оширилиши керак. Актёрларнинг сигарета чекиши лозим бўлган саҳналари аппарат студия комплексининг навбатчи муҳандиси билан келишилган ҳолда олиб борилиши лозим. 454. Телевизион студияларда ишлатиладиган барча ёнувчи декорациялар ва пардозлаш материалларига оловдан ҳимоя қилувчи таркиб билан ишлов берилиши (шимдирилиши) керак. Объект раҳбарида эса ушбу ишларни ким томонидан, қачон бажарилганлиги (санаси) ва амал қилиш муддати кўрсатилган далолатнома бўлиши шарт. 455. Павильонларда декорацияларни сақлаш жойларига аниқ белгилар қўйилган бўлиши керак. Бошқа декорациялар махсус омборхоналарда (сейф ва бошқаларда) сақланиши керак. Кўрсатувлар тугагач студиядан ортиқча бўлган декорациялар олиб ташланиши зарур. 456. Электр шчитлар атрофида ҳар хил буюмларни жойлаштириш тақиқланади. 457. Осма ва қия ҳамда пастки ёруғлик агрегатларининг ёриткичлари металл ёки шиша тўрли ҳимоя қалпоқлари билан ҳимояланган бўлиши шарт. 458. Электр тақсимловчи шчитларга, алоқа воситаларига, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига ва ускуналарига бориш ва ўтиш йўлаклари ҳамда чиқиш жойларини тўсиб қўйиш қатъиян ман этилади. 459. Декорацияларни қуриш ва ўрнатишда эркин ҳаракатланадиган йўлак тўсиб қўйилишига йўл қўйилмайди. Алоҳида декорациялар орасидаги ёки декорация ва девор орасидаги эркин ҳаракатланадиган йўлакнинг кенглиги 1,5 m дан кам бўлмаслиги керак. 460. Павильонларда декорацияларни ўрнатиш деворлар ва электр тақсимлаш мосламаларидан 1,5 m дан кам бўлмаган масофа қолдириб ўрнатилади. Дарвозалар қаршисида ва улардан ҳар томонга 3 m дан кам бўлмаган йўлак қолдирилиши шарт. 461. Ёритиш ускуналари шифт, балкон ва бошқаларнинг остида жойлаштирилганда ускунанинг устки қисмидан шифтгача ҳамда декорация, балкон ва бошқаларнинг энг яқин ён тарафларигача бўлган масофа ёйли ёриткичлар учун 0,8 m ва чўғланма лампали ёриткичлар учун 0,5 m дан кам бўлмаслиги керак. 462. Электр ёритиш ускуналарини ўрнатиш учун осма ҳавоза, тахтасупа ва бошқа мосламалар мустаҳкам материаллардан ишланган бўлиши ва ускуналарнинг тушиб кетиш эҳтимолини олдини олишга қаратилган мосламалар билан таъминланган бўлиш керак. 463. Одамлар ўтадиган ва оғир юкларни олиб ўтиш йўлакларининг пол қисмидан ўтказилган (ётқизилган) электр сим ва кабеллар оловдан ҳимоя қилиш таркиби билан ишлов берилган ёғочли ўтиш кўприклари билан ҳимояланиши керак. 464. Кўчма ёриткичлар корпусларининг ҳимоя даражаси ҳар куни иш бошланишидан олдин текширилиши ва ҳимоя даражаси сусайган ёриткичлар зудлик билан алмаштирилиши зарур. 465. Лампалар ва ёритқичлардан чиқаётган иссиқликни пасайтириш учун табиий шамоллатиш ташкил этилиши зарур. Лампалар бошқа буюмларга тегиб кетишидан ва зарбадан ҳимояланиши лозим. Шишаси қорайиб қолган ва шишиб чиққан лампалар зудлик билан алмаштирилиши керак. 466. Телестудияларда қуйидаги умумий мажбурий талабларни бажариш зарур: а) саҳналаштиришга алоқаси бўлмаган шахсларнинг иштирок этишларига йўл қўймаслик; б) очиқ турдаги ток тақсимлаш шчитлари ва сақлагичларни ўрнатмаслик; в) прожекторларнинг нурларини фильтр қилиш сифатида целлофан ва бошқа ёнувчи материаллардан фойдаланмаслик, ёнмайдиган материаллардан ишланган рангли фильтрлар металл қисқичлари ёрдамида мустаҳкам қотирилган бўлиши керак; г) вақтинча ўтказилган электр симлардан фойдаланмаслик; д) иш вақти тугагандан сўнг электр ёритқичлар ва электр тармоқларини кучланиш остида қолдирмаслик; е) маъмуриятни хабардор қилмасдан таъмирлаш ишларини олиб бориш. Ушбу талаблар бажарилишини кўрсатувлар давомида, ёзиш ёки репетициялар вақтида назорат қилиш телестудия режиссёрига, у йўқлигида эса тегишли бўлинманинг навбатчи смена бошлиғига юклатилади. 467. Телевизион кўрсатувларнинг саҳналарини жиҳозлаш учун ҳар хил турдаги электр асбоб-ускуналардан (моторлар, вентиляторлар, электр сиреналари, пасайтирувчи трансформаторлари мавжуд электр қўнғироқлар ва бошқалардан) электр хавфсизлиги учун масъул ходим томонидан кўрикдан ўтказилгандан сўнг фойдаланишга рухсат этилади. Download 482.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling