Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-боб. Ёнғин-техник минимуми дастурларининг намуналари
Download 482.13 Kb.
|
ЁХК 649 201020
3-боб. Ёнғин-техник минимуми дастурларининг намуналари
1-§. Ташкилотда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган ходимлар, ёнғинга қарши йўл-йўриқ ўтказиш вазифаси юклатилган ходимлар, шунингдек, ёнғин-техник комиссиясиялар аъзолари учун ёнғин-техник минимуми дастури 1-мавзу: Кириш (1 соат). Республикадаги ёнғинлар, уларларнинг сабаблари ва оқибатлари тўғрисида статистика маълумотлари. Ёнғинларнинг олдини олиш бўйича вазифалар. Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. Ёнғин хавфсизлиги қоидалари. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик. 2-мавзу: Модда ва материалларнинг ёниши, ёнғин ва портлаш хавфининг хусусиятлари, биноларнинг ёнғин хавфсизлиги тўғрисида умумий маълумотлар (2 соат). Ёниш ҳақида умумий маълумот. Модда ва материалларнинг ёнғин ва портлаш хавфи кўрсатгичлари. Модда ва материалларни биргаликда сақлашда ёнғин хавфсизлиги талаблари. Қурилиш материалларининг ёнғин-техник хусусиятлари, ёнғинга чидамлилик, уларнинг ёнғин хавфлилиги синфи, биноларнинг оловга бардошлилик даражаси тушунчаси. Қурилиш конструкцияларининг ёнғинга чидамлилик даражасини ошириш ва ёнғин хавфини камайтириш усуллари. Ёнғинга қарши оралиқ масофа тушунчаси. Ёнғин ҳамда ёнғин-портлаш хавфи бўлган биноларни, иншоотларни ва ташқи қурилмаларни тоифалашнинг умумий принциплари, «Электр ускуналарнининг тузилиши қоидалари»га мувофиқ зоналар синфи. 3-мавзу: Ташкилотнинг ёнғин хавфлилиги (4 соат). Ёнғинлар, уларга олиб келиши мумкин бўлган хавфли омилларнинг таснифи: атамалар ва тушунчалар, ёнғинлар синфлари, ёнғиннинг ривожланиш динамикаси асослари. Ёнғин хавфини таҳлил қилиш: асосий атамалар ва терминлар, бинолар, иншоотлар, технологик жараёнлардаги ёнғин хавфини таҳлил қилиш усуллари. Ёндириш манбаларининг таснифлари, уларнинг энергетик хусусиятлари. Ёнғин тарқалишининг асосий йўллари. Объектларнинг ёнғин хавфи хусусиятлари (омиллари, аниқлашни қийнлаштирувчи, ёнғинни қуршаб олиш ва ўчириш, шунингдек, анча миқдорда зарар, одамларнинг ўлимига ва тан жароҳати олишига олиб келиши мумкин бўлган хусусиятлари). Иситиш, шамоллатиш тизимлари ва электр қурилмаларининг ёнғин хавфи. Иситиш, шамоллатиш тизимлари ва электр қурилмаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талаблари. Яшиннинг ёнғин хавфсизлиги. Бинолар ва иншоотларни яшиндан ҳимоя қилиш тизимларининг синфлари. Яшиндан ҳимоя қилиш қурилмасини ўрнатиш қоидалари. Статик электр токи: пайдо бўлиш сабаблари, ёнғин хавфлилиги, статик электр токидан ҳимоя воситалари (қурилма, иш принципи, ўрнатиш ва фойдаланиш қоидалари). Download 482.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling