Енгил атлетикада ўргатиш жараёни Асосий педагогик тамойиллар


Download 82.5 Kb.
bet2/3
Sana28.12.2022
Hajmi82.5 Kb.
#1013106
1   2   3
Bog'liq
1481460811 66512

Енгил атлетикада ўргатиш жараёнининг мақсад ва вазифалари. Ўргатиш жараёнининг асосий вазифалари: 1. Ҳаракат сифатларининг зарур ривожланиш даражасини тарбиялаш. 2. Ўрганилаётган енгил атлетика машқлари техникасига оид асосий ҳаракат малака ва кўникмаларини ҳамда махсус тайёргарлик машқлари техникасини эгаллаш. Шуғулланувчиларнинг кўникмаларни мустаҳкам ўзлаштириш ва ўзгарувчан шароитларга мослаша олишига эришиш. 3. Спорт, меҳнат фаолияти ва кундалик турмушда зарур бўлган маънавий-иродавий ҳамда аxлоқий сифатларни тарбиялаш. 4. Енгил атлетика турларини ўқитиш учун зарур билим ва малакаларни эгаллаш.
Ҳаракатларни ўргатиш ҳақида тушунча. Ҳаракат – тана ва унга тегишли қисмларнинг макон ва замондаги жой ўзгартириши демакдир. Эркин (ҳаёт давомида эгалланган) ва ғайри-ихтиёрий (туғма) ҳаракатлар фарқланади. Ҳаракат фаолияти – бу одамнинг ҳаракат фаоллигини мақсадга йўналтириб намойиш этиши бўлиб, унинг ёрдамида ҳаракат-ланиш вазифаси ҳал этилади. Ҳаракат малакаси – ҳаракат фаолиятини бошқаришнинг шундай даражасики, бунда унинг таркибига кирувчи ҳар бир ҳаракатнинг бажарилишини кузатиб бориш зарур. Ҳаракат кўникмаси – алоҳида ҳаракатларда эмас, балки фаолиятнинг шароитлари ҳамда натижасини назарда тутган ҳолда фаолиятни бажариш қобилиятидир.
Ҳаракатлар техникаси ҳақида тушунча. Машқни бажариш техникаси – ҳаракатланиш вазифасини энг оқилона ва самарали ҳал этиш йўлидир. Қуйидагилар фарқланади:

  • техниканинг асоси – енгил атлетика машқи турининг белги-ловчи қисми;

  • техниканинг деталлари – муайян ҳаракат тизимининг маконий-вақт хусусиятлари, уларнинг таркиби ва қайта такрорлаш изчиллиги билан тавсифланади.

Ҳаракат кўникмасининг шаклланиш босқичлари. Ҳаракат фао-лиятлари шаклланишининг уч босқичи фарқланади: 1. Ҳаракат фаолияти билан танишиш босқичи – ҳаракат малакасининг шаклланиш асоси. 2. Ҳаракат фаолиятини ўрганиш босқичи – ҳаракат малакасининг барқа-рорлашуви. 3. Ҳаракат фаолиятини такомиллаштириш босқичи – ҳаракат кўникмасининг шаклланиши. Ҳаракатланиш кўникмаси шаклланиши-нинг асосий қонуниятларига аста-секинлик ва ноизчиллик, барқарор-лашув ва эгилувчанлик, вайрон қилиш ҳамда жой алмаштириш киради.
Ҳаракатлар техникасига ўргатиш жараёнининг вазифалари. 1. Шуғулланувчиларни енгил атлетиканинг мазкур турини ўрганишга тайёрлаш, яъни уларни тур техникасини ўзлаштириш учун зарур бўлган нисбатан оддий ҳаракатларни бошқариш билими, малака ва кўник-малари билан қуроллантириш. 2. Ўрганилаётган енгил атлетика машқи техникаси асослари ва махсус-тайёрлов машқи техникасини эгаллаш. Шуғулланувчиларнинг кўникмаларни мустаҳкам эгаллаши ҳамда ўзгарувчан шароитларга мослашувчанлигига эришиш. 3. Спорт, меҳнат ва кундалик фаолиятда зарур асосий ҳаракат малака ҳамда кўник-маларини ўзлаштириш. 4. Енгил атлетика турини ўргатиш билим ҳамда малакаларини эгаллаш.
Ўргатишнинг намунавий схемаси. Ўргатиш шартли равишда 3 босқичга бўлинади.
1-босқич. Вазифа: шуғулланувчиларда мазкур енгил атлетика машқи техникаси ҳақида тўғри тасаввур ҳосил қилиш. Воситалар: 1. Машқни тасвирлаш, шунингдек, мусобақа қоидаларига кўра уни бажаришнинг асосий қонуниятлари ва шартларини тушунтириш. 2. Машқ техникасининг мусобақа қоидаларига мувофиқ техникасини намунали намойиш этиш. 3. Машқни бажариш йўлларига кўрсатмалар ва турли кўргазмали қуроллар ёрдамида машқ техникасининг иллюс-трацияси. 4. Ўрганилаётган машқ техникасининг босқич ва элементлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун машқларни намойиш этиш. 5. Машқнинг яхлит кўриниши ва элементларини енгиллаштирилган шароитларда синовдан ўтказиш.
2-босқич. Вазифа: шуғулланувчиларнинг алоҳида хусусиятларини эътиборга олиб, машқнинг асосий қисми, унинг тавсилотлари ҳамда яхлит машқ техникасини ўргатиш. Воситалар: 1. Енгил атлетиканинг муайян турига қўллаган ҳолда ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун махсус тайёргарлик машқлари. 2. Ўрганилаётган тур техника-сининг асосий босқичларини ўзлаштириш учун махсус яқинлаштирувчи машқлар. 3. Ўрганилаётган машқнинг асосий босқичига диққатни қаратган ҳолда уни соддалаштириб бажариш. 4. Жисмоний сифатлар ҳамда ҳаракатлар техникасини ривожлантириш учун махсус яқин-лаштирувчи машқларни бажариш.
3-босқич. Вазифа: шуғулланувчиларнинг алоҳида хусусиятларини эътиборга олиб, бажаришнинг турли шароитларида яхлит машқ техникасини такомиллаштириш. Воситалар: 1. Енгил атлетиканинг муайян турига татбиқ этган ҳолда ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун мураккаблаштирилган махсус тайёргарлик машқлари. 2. Ўргани-лаётган тур техникасининг асосий босқичларини ўзлаштириш учун мураккаблаштирилган махсус яқинлаштирувчи машқлар. 3. Ўргани-лаётган машқни мураккаблаштирилган кўринишда ва турли шароит-ларда бажариш. 4. Машқларни мусобақалашув-рақобатчилик шароитида бажариш.
Ҳаракатларни бажариш техникасини баҳолаш. Машқнинг бажа-рилишини баҳолашда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак: 1. Машқни бошлаш учун дастлабки ҳолат ва бошланғич ҳаракатларнинг тўғрилиги, ҳаракатларнинг шакли ҳамда ўзаро мувофиқлиги. 2. Ҳаракатларнинг йўналиши ва амплитудаси, машқнинг асосий босқичида кучланиш-ларнинг хусусияти. 3. Машқнинг ритм тузилиши тўғрилиги.
Жисмоний тарбия воситалари. Енгил атлетикада жисмоний тарбиянинг асосий воситалари қуйидагилардир: 1. Жисмоний машқлар (циклик ва ациклик). 2. Табиатда мавжуд кучлар (қуёш, ҳаво, сув, ҳарорат, иқлимий шароитлар, манзаралар ва ҳ.к.). 3. Гигиеник омиллар (кун тартиби, овқатланиш тартиби, шахсий ва ижтимоий гигиена қоидаларига риоя қилиш).
Енгил атлетикада ўргатиш жараёнида педагогик усуллар. 1. Ҳаракатлар техникасига ўргатиш усуллари. 2. Жисмоний машқларни бажариш (юкламани шакллантириш ёки бошқариш) усуллари. 3. Ўқиш-ўргатиш жараёни (машғулотларда шуғулланувчиларни ташкил этиш) усуллари.
Тақсимлаб ўргатиш усули шуниси билан фарқланадики, ўрганилаётган ҳаракат, хусусиятлари жиддий ўзгартирилмаган ҳолда, алоҳида мустақил таркибий қисмларга ажратилади. Унинг ҳар бир элементи ўрганилганидан кейин ҳаракат яхлит ҳолда бажарилади, бунда элементлар орасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлашга эришиш керак.
Танлаб ўргатиш усулида ҳаракат фаолияти яхлит бажарилади, лекин унинг тузилишидаги алоҳида жиҳатларга таъсир кўрсатилади.
Яхлит ўргатиш усули ҳаракат фаолиятини ўргатишнинг якуний вазифасига кўра қандай мўлжалланган бўлса, шу кўринишда ўргатишни кўзда тутади.
1. Ҳаракатлар техникасига ўргатиш усуллари.
А. Ҳаракатларни амалда бажариш усуллари.
Б. Оғзаки усуллар ўз ичига ҳикоя, тасвирлаш, тушунтириш, суҳбат, таҳлил, топшириқ, кўрсатма, буйруқ, баҳолаш, ҳисоблаш ва ҳ.к. ни олади.
В. Кўргазмалиликни таъминлаш усуллари – намунали намойиш этиш, кўргазмали қуролларни намойиш этиш, чироқли сигналлар.
Г. Қўл теккизиб олинадиган ахборот усуллари – кузатиб бориш, ҳаракатнинг айрим босқичларида жисмоний ёрдам кўрсатиш ва ҳ.к.
2. Жисмоний машқларни бажариш усуллари (юкламани бошқариш).
2.1. Қатъий ўлчаб бериладиган машқ усуллари юклама катталиги ҳамда дам олиш оралиқларини қатъий ўлчаган ҳолда ҳаракат фаолиятининг кўп бора такрорлаб бажарилиши билан тавсифланади:
- машқни стандарт қайта бажариш усуллари – юклама катталиги ва дам олиш давомийлиги доимий.
- узлуксиз юклама усули – иш узоқ муддатли, бир меъёрли бўлади, иш қуввати ўлчаб берилади.
- оралиқли юклама усули – ҳаракатлар нисбатан доимий дам олиш оралиқлари орқали амалга оширилади.
- машқни ўзгартириб бажариш усули – ҳаракатларни бажариш жараёнида таъсир этувчи омиллар ўзгартирилади.
- ўзгартириб оралиқли бажариш усули – юклама ва дам олиш катталикларининг турли нисбатларда мунтазам равишда навбатланиши юз беради.
2.2. Ўйин усули – ҳаракат фаолиятларини амалда шартли модел-лаштириш.
2.3. Мусобақа усули – кучларни мусобақалашув, биринчилик ёки эҳтимол юқори натижа учун курашиш шароитида таққослаш.
3. Ўргатиш жараёнини ташкил этиш усуллари.
Ўргатиш жараёнини ташкил этиш усуллари ўқув материалини ўрганиш асосий жисмоний қобилиятларни ривожлантириш ҳамда жисмоний сифатларни тарбиялашнинг шароитлари ва хусусиятларини белгилайди.
3.1. Ўргатиш фаолиятини ташкил этишнинг ялпи усули бир неча турга эга бўлиб, уларнинг умумий белгиси – барча ўқувчилар томонидан битта топшириқнинг ўқитувчи раҳбарлиги остида бажарилишидир. Мазкур турлар орасида топшириқларни бир вақтнинг ўзида ва оқимли (навбатма-навбат) бажарилиши ажратиб кўрсатилади.
3.2. Оқимли-гуруҳли (жумладан, айланма машғулот) усули ҳал этиладиган педагогик вазифаларга мувофиқ равишда бир мажмуага бирлаштирилган машқларнинг серияли (узлуксиз ёки дам олиш оралиқлари билан) бажарилиши билан тавсифланади. Ўқувчилар турли ҳаракатли топшириқларни галма-галдан бажарадилар.
3.3. Ташкил этишнинг алоҳида усули ҳар бир ўқитувчига алоҳида ҳаракатли топшириқлар белгиланиши билан тавсифланади. Бунда топшириқларни алоҳида бериш ялпи усулда ҳам, айланма усулда ҳам қўлланилиши мумкин.

Download 82.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling