Пластмасса тўшамалар - завод шароитида тайёрланадиган йирик плиталар ҳисобланади. Улар уч қатламли яхлит ва қобирғали, икки қатламли ва ёруғлик ўтказадиган тиниқ бўлади.
Иссиқлик сақловчи тўшамалар сифатида асосан уч қатламли пластмасса тўшамалардан фойдаланилади. Уч қатламли тўшамалар қобирғасиз яхлит ўрта қатламли плитадан иборат. Хорижий мамлакатларда уларни сендвич деб ҳам аташади.
Бу плитанинг қалинлиги 1020 см, кенглиги 1,5 метргача, узунлиги эса асосий юк кўтарувчи конструкцияларнинг қадамига тенг бўлиши ва
3 метргача бўлган битта ёки иккита ора ёпма оралиғини ёпиши мумкин. Плита қопламалари металл ёки металлмас варақлардан тайёрланиши мумкин.
Металл қоплама сифатида текис ёки гофрили алюминий лист қўлланиши, металмас қопламалар сифатида текис асбестцементли листлар (қалинлиги 10 мм. гача) қўлланиши мумкин.Плитанинг ўрта қатлами пенопластдан тайёрланади. Булардан ташқари қобирғали уч қатламли плиталар ҳам қўлланилади. Уларнинг узунлиги 6 м гача, кенглиги 1,5 м гача бўлиши мумкин. Тиниқ ёруғлик ўтказадиган пластмасса тўшама ва деворлар, тиниқ ва ярим тиниқ ёруғлик ўтказадиган пластмассалардан, полиефир стеклопластикадан, органик ойнадан, винипластлардан тўлқинсимон варақ кўринишида ва уч қатламли қилиб тайёрланиши мумкин (3-расм).
|
3-расм. Пластмассали ёруғлик ўтказадиган тўшамалар:
а- тўлқинсимон вароқлар;
б - текис плита;
1- тўлқинсимон шиша пластик вароқлар;
2 - маҳкамлаш;
3 - ёғоч тўсинлар;
4 - текис шиша пластик варақлар; 5 - чорқирра кичик ёғоч.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |