Ер кадастрифанидан мавзусида


-модда. (Чиқариб ташланган)


Download 0.86 Mb.
bet6/19
Sana24.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1059916
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Диёра 31 вариант кадастр

9-модда. (Чиқариб ташланган).



10-модда. Давлат ер кадастрини юритиш
Давлат ер кадастрини юритиш қуйидагилар билан таъминланади:

  • аэрокосмик суратга олишларни, топография-геодезия, картография, тупроқшунослик, агрохимия, геоботаникага оид ва бошқа изланишлар ва тадқиқотларни ўтказиш, ерларни миқдор ва сифат жиҳатдан ҳисобга олиш ва баҳолаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатига олиш;

  • ерлар мавжудлиги ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш;

  • жорий тадқиқотлар, суратга олишлар ҳамда ер мониторинги материалларидан фойдаланган ҳолда ер-кадастр ахборотларига оид маълумотлар мажмуини яратиш ва тартибга солиб туриш.

Давлат ер кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Ер кадастрини юритиш туманда (шаҳарда) қуйидаги йўл билан амалга оширилади:

  • ер участкаларига бўлган ҳуқуқни ва ер участкаларига доир битимларни давлат рўйхатига олиш;

  • кадастр суратга олишларини ўтказиш;

  • ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва ер участкалари мулкдорларидан маълумотлар олиш, уларнинг тўғрилигини текшириш, ер кадастрига доир ҳужжатларга жорий ўзгартишларни киритиш.

11-модда. Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот
Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот ҳар йили тайёрланади ҳамда бутун мамлакат ва маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича ерларнинг миқдор ва сифат ҳолати ҳамда уларнинг баҳоси, ерларнинг тоифаларга бўлиниши, тармоқлар, ер участкаларининг эгалари, ер участкасидан фойдаланувчилар, ер участкаси ижарачилари, мулкдорлари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотларни ва ер кадастрига оид бошқа ахборотни ўз ичига олади. Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга киритиладиган маълумотларни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling