“Ер усти транспорт тизимлари” кафедрасининг


Фикрлар хужуми (аклий хужум)


Download 105.7 Kb.
bet13/15
Sana02.04.2023
Hajmi105.7 Kb.
#1319796
TuriДиплом
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
MB-7 son

Фикрлар хужуми (аклий хужум)
Бу усулни максади: катта микдордаги ғояларни йиғиш, талабаларни айни бир хил фикрлаш инерциясидан ҳоли килиш, ижодий вазифаларни ечиш жараёнида дастлаб пайдо бўлган фикрларни енгишдир. Бу усул А.Ф.Осборн томонидан тавсия этилган, Низомий номидаги ТДПУда инновацион технологиялар маркази ҳам тавсия қилган усуллардан. Бу усулнинг асосий тамойили ва қоидаси бахс иштирокчилари ишлаб чиққан ғоялар танқидини мутлоқ тақиқлаш, ҳар кандай луқма ва хазил мутоибани рағбатлантиришдир. Биз «Фикрлар ҳужуми усули»ни 10-15 талабалардан иборат гуруҳларда ўтказдик. «Педагогика ва иктисодиёт», «Педагогикани бошқа фанлар билан боғлиқлиги», «Дидактика», «Дидактикани усуллари» ва хоказо мавзуларни ўтганда ишлатиш мумкин. Бу усулдан фойдаланишнинг мувоффақияти кўп жиҳатдан педагог машғулот раҳбарига боғлиқ.
Модули ўқитиш технологияси: Талабалрда мустақил билим олиш, ижодий фикрлаш, йўлаш, таҳлил қилиш, баҳо бериш, хулоса чиқариш, ишчанлик, тадбиркорлик, ишбилармонлик қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган таълимдир. Модулни ўқитиш технологияси талабаларининг билимдонлигига эришиш учун ўқув маълумотларини макро ва микромодулларга ажратиш; бунга мос ҳолда ўқув методик ашёларни яратиш; қисқартирилган ва чуқурлаштирилган вариантлар ишлаб чиқиш ва уларни амалда қўллаш; мустақил ўқиш, ишлаш жараёнини жадаллаштиришдир.
Суггетив (Лозанов) усули:–20-асрнинг 70-йилларида Болгариялик ҳуқуқшунос доктор Г.Лозанов асос солган. Унда талабани умумий рухиятини бўшаштириб, гипноз ва сугестив ишонтириш, толиқтиришни олдини олиш, қизиқтириш ва мотивация методлари асосида катта миқдордаги ахборот ёки билимларни комплекс тарзда ўзлаштиришдир.
Танқидий фикрни ривожлантириш усуллари: – зигзаг, кластер, синквейн, кубик ва хаказолар. (Синквейн-ахборотларни қисқача баён қилиш, мураккаб ғояларни, сезгиларни, тасаввурларни бир неча сўзлар воситасида баён қилиш имконияти муҳим малакадир).
Таянч иборалар усули–бу: В.Ф.Шаталов усули бўлиб таянч иборалар асосида эвристик методларга асосланади. Унда ўрганилаётган материаллар таянч иборалар ва маълум маълумотлар, иқтисодий терминлар, тезаурусларга, таянч конспектларга асосланиб таҳлил қилинади.
5А310601 – Ерусти транспорт воситалари ва тизимлари (автомобиль транспорти бўйича) магистратура мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган магистрларга дарс ўтиш жараёнида қуйидагича янги пед технологиялар асосида дарс ўтиб, келмоқдалар.
Ўқув жараёни билан боғлиқ таълим сифатини белгиловчи ҳолатлар қуйидагилар: юқори илмий- педагогик даражада дарс бериш, муаммоли маърузалар ўқиш, дарсларни савол-жавоб тарзида қизиқарли ташкил қилиш, илғор педагогик технологиялардан ва мулътимедиа воситаларидан фойдаланиш, тингловчиларни ундайдиган, ўйлантирадиган муаммоларни улар олдига қўйиш, талабчанлик, тингловчилар билан индивидуал ишлаш, эркин мулоқот юритишга, илмий изланишга жалб қилиш.
Фанлардан маъруза ўқитиш ва амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Маърузалар гуруҳлар тўплами учун ўқитишнинг техникавий воситаларидан ва тарқатиш материалларидан фойдаланилган ҳолда ўқитилади. Маърузаларда фаннинг асосий мазмуни баён этилади, ходисаларнинг физикавий мохиятлари ва уларнинг амалий кўлланиши очиб берилади. Фан бўйича ўқиладиган маърузалар муаммоли характерда бўлиб, талабларнинг қизиқишини рағбатлантришга ва ижодий фикрлашини ривожлантиришга қаратилади.
Амалий машғулотлар маърузалардан олинган билимларни чуқурроқ ўзлаштириш ва амалий кўникмалар олиш ҳамда ишлаб чиқаришдаги тажрибаларни олиш мақсадида ўтказилади. Барча амалий ва тажриба ишлари компютер технологияларини қўллаш билан боғлиқ бўлади.
Талабларнинг билими фани ўрганиш жараёнида маърузалар ва амалий ишлари вақтида сўроқлар уюштириб назорат қилинади. Фанни ўрганиш оралиқ баҳолаш ва якуний назорат ўтказиш билан якунланади.

Download 105.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling