Ердан фойдаланиш ҳУҚУҚи ва унинг турлари


ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚ ҚАНДАЙ ВУЖУДГА КЕЛАДИ?


Download 0.84 Mb.
bet2/9
Sana04.09.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1672499
TuriУчебник
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
асатов

ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚ ҚАНДАЙ ВУЖУДГА КЕЛАДИ?


ЕК 31-модда
Ер участкаларига нисбатан хукукни вужудга келишида ер ажратиб бериш жараёни муҳим аҳамиятга эга. Ер бериш ер участкаларига нисбатан ҳуқуқни вужудга келишига нисбатан асосий восита бўлиб, бу жараён маълум бир босқичлардан иборат бўлади:
  • биринчи босқич - ер берилишини сўраб ариза беришидир;
  • иккинчи босқич - мазкур аризани ваколатли давлат органида кўриб чиқиш;
  • учинчи босқич - ер ажратиш тўгрисида қарор чиқариш;
  • тўртинчи босқич - натура тартибида ер участкасини жойда ер тузиш ёрдамида ажратиб беришдан иборат.

  • Ер кодексининг 31-моддасида белгиланишича юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ ТУШУНЧАСИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?


Ер участкасидан фойдаланиш хуқуқи - давлат ёки у ваколат берган органлар томонидан белгиланган, меъёрланган ва ўрнатилган, ердан иктисодий маънода фойдаланиш, унинг фойдали хусусиятларини ўзлаштириш жараёнида келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йигиндиси.
Ердан фойдаланиш хукукини тор маънода юридик ва жисмоний шахсларнинг қонун нормаларида белгиланган тартибда ер бериш орқали вужудга келадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари йиғиндиси мисолида тушуниш мумкин.
Ердан фойдаланиш хукукини:
ер ҳуқуқининг мустақил институти сифатида;
ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари йиғиндиси сифатида;
ердан фойдаланувчиларнинг субъектив ҳуқуқ ваколатини амалга ошириш механизмини, уларни амалиётда қўллаш жараёнини ўзида мужассамлаштирувчи ҳуқуқий муносабат сифатида тушуниш мумкин

Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси


ЕРДАН
ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИНГ МАНБАЛАРИ

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling