Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet10/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

Суҳбат методи. Бу метод билан инсон психикасини ўрганишда суҳбатнинг мақсади ва вазифаси белгиланади, унинг объекти ва субъек-ти танланади, мавзуси, ўтказиладиган вақти аниқланади, якка шахс-лар, гуруҳ ва жамоа билан ўтказиш режалаштирилади, ўрганилаётган нарса билан узвий боғлиқ савол-жавоб тартиби тайёрланади. Суҳбат-нинг бош мақсади муайян бир вазият ёки муаммони ҳал қилиш жа-раёнида инсон психикасидаги ўзгаришларни ўрганишдир. Суҳбат ор-қали одамларнинг тафаккури, акд-заковати, хулқ-атвори, қизиқиши, тийраклиги, билим савияси, эътиқоди, дунёқараши, иродаси тўғри-сида маълумотлар олинади.
Суҳбат методининг ижобий жиҳатлари билан бирга айрим заиф томонлари ҳам мавжуд. Қайтариқ сўзлар, «ғализ» иборалар, нутқнинг тезлиги, фикрнинг мавҳумлиги, зерикарлиги муваффақиятсизликка сабаб бўлади. Шунингдек, савол-жавобнинг бир шаклда эмаслиги синалувчида ўзига хос ишлаш услуби, ошкоралик етишмаслиги, ий-маниш, уялиш атрофлича маълумотлар олишни қийинлаштиради ва шу сабабли бошқа методларга мурожаат қилишга тўғри келади.
Фаолият маҳсулларини таҳлил қилиш методи. Инсон хотираси, тафаккури, қобилияти ва хаёлининг хусусиятларини аниқлаш мақса-дида бу метод умумий психологияда кенг қўлланилади. Болалар чиз-ган расмлар, ясаган ўйинчоқлар, моделлар, ёзган шеърларни тахлил қилиш орқали уларнинг мантиқий хотираси, тафаккури, техник, ба-диий ва адабий қобилияти, ижодий хаёли юзасидан материаллар тўплаш мумкин. Объект билан субъект ўртасида мулоқот ўрнатиш учун шахснинг психикаси тўғрисида сиртдан муайян ҳукм ва хулоса чиқарилади. Ижодий фаолият маҳсулларига кундалик, схема, ихтиро, диаграмма, кашфиёт, қурилма, асбоб, техник модель, мослама, мил-лий каштачилик, ҳунармандчилик, заргарлик буюмлари, реферат, курс ва малакавий битирув ишлари, магистрлик диссертацияси, илмий маъруза, конспект, тақриз, тезис, мақола, кўрсатмали қуроллар, лойиҳа, концепция, санъаткор, артист ва бахши ижодиёти кабилар киради. Булар турли ёшдаги, жинсдаги ва касбдаги одамлар томонидан яра-тилган бўлиши ва шунга кўра шакли, мазмуни, сифати, оригиналли-ги, ҳажми, кўриниши, хусусияти билан бир-биридан кескин тафовут қилиши мумкин.
Ижодий фаолият маҳсулларини таҳлил қилиш орқали болалар, ўқувчилар, талабалар, конструкторлар, олимлар, ҳунармандлар, иш-чилар, деҳқонлар психик хусусиятлари тўгрисида маълумотлар тўплаш мумкин. Лекин инсондаги психик ўзгаришлар, камол топиш ва бу-ларнинг кечишини ифодаловчи материаллар йигиш учун бу метод-нингўзи етмайди. Шунингучун инсон психикасини ўрганиш мақса-дида бошқа методлардан ҳам фойдаланиши маъқул.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling