Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet13/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

Лаборатория методи ёрдами билан диққатнинг сифатлари, сезги, идрок, хотира ва тафаккурнинг хусусиятлари, эмоционал ҳамда иро-давий ва акдий зўриқиш сингари мураккаб психик ҳолатлар текши-рилади. Кўпинча лаборатория шароитида кишилар (учувчи, шофёр, оператор, электрончилар) ва кутилмаган тасодифий вазиятлар (ҳало-кат, портлаш, издан чиқиш, шовқин кўтарилиши)нинг моделлари яратилади. Асбобларнинг кўрсатилиши бўйича ўзгаришлар, ривож-ланиш динамикаси, жисмоний ва ақлий толиқиш, эмоционал-ирода-вий, асабий зўриқиш, жиддийлик, танглик қандай содир бўлаётгани-ни ифодаловчи маълумотлар олинади.
Тажриба (эксперимент) аниқловчи, таркиб топтирувчи (тарбиялов-чи) ва текшириш (назорат) қисмларига бўлинади. Экспериментнинг аникдовчи қисмида психик хусусият, жараён ёки ҳолат, ўйин, меҳ-нат, ўқиш каби фаолиятлар тадқиқ қилинади. Тадқиқот объектининг айнан шу пайтдаги ҳолати, имконияти аниқланади, лекин текширувг чи синалувчига субъектив таъсир ўтказмайди. Шу паллада синалув-чига, ҳатто йўлловчи саволлар ҳам бермаслик экспериментнинг прии-ципи ҳисобланади.
Таркиб топтирувчи (шакллантирувчи) экспериментда (тажрибада) синалувчиларда бирор фазилатни шакллантириш, шунингдек, уларга мақсадга мувофиқ муайян малака, йўл-йўриқ ва усулни ўргатиш ре-жалаштирилади. Эксперимент якка, гуруҳ ва жамоа тарзида ўткази-лиши мумкин. Бунинг учун тажриба материалининг ҳажми, кўлами, қанча вақтга мўлжалланганлиги, нималар ўргатилиши, синалувчиларни психологик жиҳатдан тайёрлаш олдиндан белгилаб қўйилиши шарт.
Текшириш ёки назорат экспериментида (тажрибасида) таркиб топ-тирувчи (шакллантирувчи) босқичда шакллантирилган усул, восита, йўл-йўриқ, кўникма, малака ва шахс фазилатларининг даражасини, барқарорлигини аниқлаш, таъсирчанлигига ишонч ҳосил қилиш учун моҳияти ҳар хил мустақил топшириқлар берилади. Текшириш (назо-рат) тажрибаси орқали таркиб топтирувчи синалувчига мутлақо ёрдам бериши мумкин эмас, акс ҳолда тадқиқот ўтказиш принципи бузила-ди.
Аниқловчи, таркиб топтирувчи ва текширувчи (назорат) тажриба-ларда йиғилган маълумотлар, микдорлар математик-статистик метод-лардан фойдаланган ҳолда ишлаб (ҳисоблаб) чиқилади, шунингдек, микдорий таҳлил ўтказишга тайёргарлик кўрилади. Статистик метод-лар ёрдамида инсоннинг билиш жараёнлари (сезги, идрок, тасаввур, хотира, тафаккур, хаёл) билан унинг индивидуал-типологик хусуси-ятлари ўртасидаги ўзаро боғликдиги ва таъсири (коппелякцияси) би-лиш жараёнларининг ҳис-туйғу билан бошқарилиши, ақл-заковат омилларини таҳлил қилиш амалга оширилади. Сўнгра миқдорнинг ҳамда қўлланилган методикасининг ишончлилиги, аниқлилиги дара-жаси аниқланади. Унгача ҳам математик статистиканинг содда ме-тодларидан фойдаланиб, айрим ҳисоблашлар, масалан, ўртача ариф-метик қиймат, миқдорларни тартибга солиш, медианани ҳисоблаш, квадрат оғишни топиш ва бошқалар амалга оширилади.
Ҳозир инженер психологлар математиклар билан ҳамкорликда инсон психикасининг моделини яратиш устида тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар, шунингдек, медиклар, физиологлар, кибернетик-лар психикани дастурлаштиришни ниҳоясига етказмоқцалар. Ишлаб чиқаришдаги «сунъий интеллектлар», роботлар, ЭҲМлар ана шу из-ланишларнинг дастлабки самараси ҳисобланади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling