Эргаш ғозиев


Семинар машғулоти учун мавзулар


Download 0.91 Mb.
bet16/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

Семинар машғулоти учун мавзулар
Психология фанининг соҳалари тўғрисида тушунча.
Психологиянинг методологияси.
Психологиянинг асосий принциплари.
Психологиянинг эмпирик методлари тавсифи.
Психологиянинг методлари классификацияси.
Реферат учун мавзулар
Психология сохалари (тармоқлари) тавсифи.
Психологиянинг асосий принциплари.
Психологиянинг тадқиқот методлари.
Адабиётлар
/. Петровский А.В. История советской психологии. - М.: «Просвешение», 1967.
Рубинштейн С.Л. Проблемь1 обшей психологии. - М.: «Педагогика», 1973.
Ярошевский М.Г. Психология в XX столетии. -М.: «Политиздат», 1974.
Ғозиев Э.Ғ. Умумий психология. -Т.: «Университет», 2002.

III БОБ. ОНГНИНГ ПСИХОЛОГИК ТАВСИФИ


1. Онгнинг пайдо бўлиши ва унинг ижтимоий-тарихий моҳияти
Инсон психикаси билан юксак ташкил топган ҳайвон психикаси орасида катта фарққа эга бўлган ижтимоий воқелик ҳукм суради. Ҳайвон ўз тўдасидаги аъзоларига яққол ҳолат билан боғлиқ бўлган, бсвосита фавқулоддаги вазият билан чекланган ҳодисалар юзасидан «ўзининг тили»да хабар узатиши одатий ҳодиса. Одам ундан фаркли ўлароқ нутқ воситасида ўз қабиладошларига ўтмиш (хотирот), ҳозир-ги давр ва келажак тўғрисида маълумот (ахборот) бериш ҳамда ижти-моий турмуш тажрибаларини узатиш имкониятига эга. Инсоният-нинг ижтимоий-тарихий тараққиётида тил туфайли акс эттириш (инъ-икос қилиш) имкониятлари қайта қурилди, оқибат натижада одам миясида атроф-муҳиттимсоллари, хусусиятлари аниқроқакс эта бош-лади. Бунинг натижасида яккаҳол шахс кишилик дунёси томонидан орттирилган тажрибадан баҳраманд бўла борди, шунингдек, унинг учун номаълум ҳисобланган борлиқ ҳодисалари, ҳолатлари, қонуни-ятлари тўғрисидаги билимларга эгалик қила бошлади. Ҳис-туйғулар, ички кечинмалар, таассуротлар, ҳаяжонга солувчи нафосат тимсол-лар юзасидан завкланиши, мароқ олиш имкониятлари вужудга кел-ди, уларнинг мазмуни, маъноси, моҳияти бўйича ўзига ўзи ҳисобот бериш, ижобий ёки салбий таъсир этишини баҳолаш муаммоларини келтириб чиқарди.
Ҳайвонот олами билан инсониятнинг хабар узатиш воситаси ора-сидаги фарқи тафаккурда ҳам ўз аксини топади. Чунки ҳар қандай психик функция бошқа турдаги, шаклдаги, мазмундаги функциялар қобиғида намоён бўлади ва муайян шарт-шароитлар вужудга келга-нида ривожланади. Юксак тараққий этган ҳайвонларда амалий (сод-да) тафаккур мавжуд бўлиб, чамалаш орқали мўлжал олишга, фавқу-лоддаги вазият юзага келтирган вазифани бажаришга йўналтирил-гандир. Ҳайвонлар, аниқроғи маймунлар айрим ҳолларда «қурол» ясаш ва ундан муайян масала ҳал этишда фойдаланиш ҳодисалари тажри-баларда кузатилган, лекин улардан биронтаси тафаккурни мавҳум тарзда амалиётга татбиқ эта билмаган. Ҳолбуки шундай экан, ҳай-вонлар идрок қилиш кўламидан ташқарига чиқиш имкониятига эга эмас, бинобарин, у яққолликдан мавҳумликка ўта олмайди, ҳатто бун-дай вазиятни акс эттириш имкони ҳам йўқ. Ҳайвон яққоллик, бево-сита идрок қилишликни қули бўлса, аксинча инсон мавҳум фикр-лашнинг гултожисидир. Инсон билан ҳайвон ўртасидаги бу борадаги тафовут қуйидагиларда мужассамлашади: а) шахснинг хулқ-атвори, фаолияти яққолликдан мавҳум ҳолатга ўтиш имкониятига эга; б) фав-қулоддаги вазият муносабати туфайли вужудга келиши эҳтимол оқибат-ни олдиндан пайқаш лаёқати мавжуд; в) қийинчиликлар учраса, уларни енгиш учун қўшимча воситалар қўллаш, ўзгартиришлар киритиш билан ажралиб туради. Шунинг учун автомобиль ишдан чиқса инсон уни созлайди, ёмғир ёғса нарсаларни панага олади, айб иш қилиб қўйса ҳимояланиш йўл-йўриқларини ўйлайди, муаммо ечимини қидиради ва ҳоказо. Шахс фавқулоддаги вазиятнинг қулига айланмайди, ак-синча у келажакни кўра билишга қодир, ақл-фаросат эса башорат қилиш имкониятини яратади. Фаолият маҳсулини олдиндан пайқаш, феъл-атвор оқибатини илгарилаб кетиб сезиш уқувига эгалиги билан инсон устуворлик қилади. Ҳайвонларнинг амалий тафаккури уларни яққол вазиятдан бевосита таъсиротга бўйсунишни тақозо этади. Шах-сни мавҳум фикрлашга нисбатан қобилияти муайян вазиятга бевоси-та боғлиқликдан уни халос этади. Инсон бевосита муҳим таъсирига жавоб бериш билан қаноатланиб қолмасдан, балки уни кутаётган таъ-сирини ҳам бартараф этиш қурбига эгадир. Инсон психикаси билан ҳайвон психикаси ўртасидаги биринчи фарқ шахснинг ўзи англаган қадриятга биноан онгли хатти-ҳаракат қилиш қобилияти мавжудли-гидир.
Шахснинг ҳайвондан иккинчи фарқи унинг меҳнат қуролларини яратиш ва сақлашга /аёқатли эканлиги бўлиб, олдиндан тузилган режа бўйича уларни ясайди ва улардан муайян мақсадни амалга оширишда фойдаланади ҳамда кейинчалик қўллаш ниятида асраб олиб қўяди. Улардан одамлар ҳамкорликда фойдаланади, ҳамкорлик фаолиятида эса қуроллар яратилади, ўзаро тажриба алмашади, билимларни бош-қаларға узатишади, умумий савияга ворислик туфайли юксалади.
Инсон психикасининг ҳайвондан яна бир фарқли томони шунда-ки, унинг ижтимоий тажрибанинг бошқаларга узлуксиз равишда уза-тишида акс этади. Тажрибаларни инстинктив хатти-ҳаракатлар гар-зида ўзлаштириш ҳодисаси ҳам инсонга, ҳам ҳайвонга хос одатдир, лекин шахсий тажрибага кўра ижтимоий тажрибанинг устуворлиги одамнинг онгли мавжудодга айланишининг асосий манбаи ҳисобла-нади. Шахсни ижтимоий муносабат, ижтимоий тажриба шаклланти-ради, моддий ва маънавий қуролларни эгаллаш натижасида унда юк-сак инсоний функциялар (ихтиёрий хотира, ихтиёрий диққат, мавҳум тафаккур) вужудга келади ва ривожлана боради. Субъект томо-нидан кишилик дунёсида яратилган маданий меросни ўзлаштирили-ши, айрим ўзгартиришлар киритилиши унинг камолотида сифат жи-хатидан юксак босқични юзага келтиради. Юксак функциялар, нутқий фаолиятнинг такомиллашуви, меҳнатнинг ҳаётий эҳтиёжга айла-ниши, эртанги ҳаёт тўғрисида мулоҳазалар туғилиши онгнинг ривож-ланиши учун муҳим имкониятлар яратади. Шу боис инсон билан ҳайвон ўртасидаги тафовут тажрибанинг ворислик функцияси касб этиши билан якунланади. Жисмоний ва аклий фаолият кундалик за-руратга айланиши сабабли онг бевосита назорат функциясини бажа-ра бошлайди, шунингдек, жамият, жамоа, табиат тўғрисидаги тасав-вурларини тушуниши, англаш ҳам унинг тасарруфига айланади.
Борлиқ воқеликларини бир текис инъикос эттириш воситаси си-фатида инсонда ҳис-туйғулар ривожлана бошлайди. Инсон билан ҳайвонот олами орасидаги яна бир тафовут ҳис-туйғулар орқали на-моён бўлади. Лекин атроф-муҳитдаги ўзгаришларга нисбатан бефарқ-лик ҳар иккала тоифадаги мавжудодларда ҳукм сурмайди, бироқташ-қи таъсирлар ижобий ёки салбий ҳиссий қўзғатишни вужудга келти-ради. Эмоционал ҳолатлар ҳайвонларда устувор роль ўйнайди, ўзла-ринингуларга муносабатларини билдиради. Бироқҳайвонлардан фарқ-ли ўлароқодам ўзининг юксак ҳис-туйғулари (ахлоқий, ақлий, нафо-сат, праксик — лаззатланиш) билан жамиятга ва табиатга нисбатан муносабатини билдиради, жумладан, қувонч, ғам-ғусса, меҳр-муҳаб-бат, ачиниш, ҳамдардлик, завкланиш, фахрланиш, ифтихор ва бош-қалар. Табиат манзаралари, меҳнат маҳсули, турмуш лаҳзалари, эзгу-лик, армон инсонни фаоликка ундайди, ҳар бир сониядан мақсадга мувофиқфойдаланиш хоҳишлари мотив вазифасини бажаришга ўтади. Юксак ҳис-туйғулар инсон хулқ-атворининг регуляторига айланади. Ундаги виждон, уят, масъуллик эса қадрият тариқасида хизмат қилади. Ҳис-туйғуларни бошқариш, назорат қилиш онглиликни тақозо этади, кўзланган мақсадни амалга оширишни таъминлашга ёрдам беради.
Агарда психиканинг тараққиёти биологик эволюцион қонунлар таъсири билан рўй берган бўлса, инсон онгининг ривожланиши иж-тимоий-тарихий тараққиёт қонунлари туфайли амалга ошган. Ҳай-вон билан одам психикасидаги яна бир тафовут уларни ривожланиш шарт-шароитларида кўринади ва муҳит, муносабат, таъсир орқали акс этади. Шахслараро муносабатга киришмасдан туриб, юксак ҳис-туйғулар шаклланмайди, юксак психик функциялар ривожланмайди, инсон шахси камол топмайди. Одам фақат ижтимоий муҳитда, шахслараро муносабатда инсоний фазилатларни эгаллаб, тил, ақл, онг ёрдамида камол топади, холос. Шунга қарамасдан, онг пайдо бўлишининг биологик шарт-шароитлари мавжудлиги тўғрисида му-лоҳаза юритиш мумкин. Чунки дастлабки ижтимоий муносабатларнинг биологик шарт-шароити ибтидоий жамиятдаги тўдадан иборат эди. Шахснинг биологик шартланган жиҳатларидан ташқари, унинг ижтимоий омиллари ҳам мавжуд бўлиб, у муайян маънода ижтимоий муносабатлар маҳсулидир. Бунга ижтимоий муҳитдан ташқарида (ўрмонда) шаклланган инсон фарзандларининг қиёфаси яққол ми-солдир.
Муҳитдаги кескин ҳалокатли ўзгаришлар туфайли инсон ўзининг моддий эҳтиёжини қондириш мақсадида меҳнат фаолиятини кашф этди ва у ижтимоий муносабатларнинг ривожланишига, турмуш шарт-шароити яхшиланишига, онгнингтакомиллашувига, фикр алмашиш, ахборот узатиш имкониятининг туғилишига олиб келди. Тартибсиз тўдадардан кишилик жамияти пайдо бўлгунга қадар бир қанча давр-лар ўтди, одамнинг қўли мўъжизакор иш қуролларини ясайдиган, уларни такомиллаштирадиган, кейинчалик фойдаланиши учун асрай-диган онгли мавжудодга ўсиб ўтди. Меҳнат фаолиятида одамнинг онги акс эттиришнинг юксак шаклини эгаллади, фаолиятнинг объектив хусусиятларини фаркдаш, уларни мақсадга мувофиқлаштириш туфай-ли атроф-муҳитни ўзгартириш, унга таъсир ўтказиш қудрати, қоби-лияти, лаёқати вужудга кела бошлади. У фақат қуроллардан муваққат фойдаланишдан воз кечиб, авлодларга қолдириш, асрашни онг таъ-сирида рўёбга чиқара борди, бунинг натижасида инсоннинг ҳар хил шаклдаги фаолияти онгли фаолиятга айланди, ўзаро муносабатлар мазмуни, кўлами кенгая бошлади, шахсий меҳнат улуши жамоа эҳти-ёжини қондиришниьтасосий манбаига айланди. Табиатга таъсир ўтка-зиш, уни ўзгартириш тўғрисидаги мақсад ўз функциясини ўзгартир-ди, қўл эса янгидан-янги мўъжизалар ижодкоридан аста-секин акс эттириш қуролига, сезиш, пайқаш, пайпаслаш, ҳис этиш органи ва-зифасини бажаришга ўсиб ўтди.
Кишилик жамиятида меҳнат фаолиятининг такомиллашуви, шахс-лараро муносабатнинг янги шаклларининг пайдо бўлиши, тил ва ну-тқни вужудга келтиради, уларнинг барчасини мақсадга мувофиқамал-га оширишни таъминловчи онг жадал суръатлар билан ривожланди. Онг фақат фаолият, хулқ-атвор, муомала, ҳис-туйғулар регулятори эмас, балки яккаҳол шахснинг ижтимоий-психологик хусусиятларини тўғри амалга ошишининг асосий манбаи ролини бажара бошлади.
Шундай қилиб, инсоннинг онги ижтимоий-тарихий тараққиёт маҳсули бўлиш билан бирга, у меҳнат фаолиятида, ижтимоий тажри-бани ўзлаштиришда, ҳамкорликдаги ўзаро таъсирда, табиатга, жами-ятга нисбатан муносабатлар моҳиятида вужудга келган. Бунинг маҳ-суласи, шакли сифатида индивидуал, гуруҳий, этник (миллий), иж тимоий онг намоён бўлган ва уларнинг барчаси тараққиёт туфайли ўзининг янги босқичларига ўсиб ўтган ҳамда кейинчалик фан, техни-ка яралишига пухта замин ҳозирлаган.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling