Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
Социометрия методи. Бу метод кичик гуруҳ аъзолари ўртасидаги бевосита эмоционал муносабатларни ўрганиш ва уларнингдаражаси-ни ўлчашда қўлланилади. Унга америкалик социолог Джон Морено асос солган. Мазкур метод ёрдамида муайян гуруҳдаги ҳар бир аъзо-нингўзаро муносабатларини аниклаш учун унинг қайси фаолиятида, ким билан қатнашиши сўралади. Олинган маълумотлар матрица, гра-фик, схема, жадвал шаклида ифодаланади. Улардаги миқдор кўрсат-кичлари гурухдаги кишиларнинг шахслараро муносабатлари тўғриси-да тасаввур ҳосил қилади. Бу маълумотлар гуруҳий муносабатларнинг ташқи кўринишини акс эттиради, холос. Шунинг учун XX асрнинг охирларида собиқ Иттифоқ психологлари Я.Л.Коломинский (Минск) ва И.П.Волков (Санкт-Петербург) томонидан социометриянинг ёш психологиясига (ижтимоий-педагогик психология соҳасига) мослаб ўзгартирилган турлари, модификациялари ишлаб чиқилган. Булар шахсларнинг бир-бирини танлаши мотивларини кенг ифодалаш им-конини беради. Айниқса, социометриянинг Я.Л.Коломинский иш-лаб чиққан ўзгартирилган тури болалар, ўқувчилар жамоасидаги шахс-лараро муносабатлар ҳақида тўлароқ ахборот беради.
Одатда, ўқувчилардан қуйидаги саволларга жавоб бериш талаб қилинади: «Сен саёҳатга ким билан боришни хохлайсан?», «Ким билан қўшни бўлиб яшашни ёқтирасан?» Ҳар бир савол социометрик мезон (ўлчов) вазифасини бажаради ва турмуш воқелигидан олинган. Синалувчи ҳар бир саволнинг учта жавобидан биттасини «энг маъқул» деб танлаш лозим. Унга «Аввал ҳаммадан кўра кўпроқ ким билан бирга бўлишни хоҳласанг, ўшанинг фамилиясини ёз», «Агар сен ис-таган шахс тўғри келмаса, яна ким билан бирга бўлишни истасанг, шунингфамилиясини ёз», «Айтилган шартларга биноан учинчи шахс-нинг фамилиясини ёз», деб уқтириш жоиз. Гуруҳтабақаланишни кўрсатиш учун социограмма тўртта «майдон»-га ажратилади. Қизлар доирача билан, ўғил болалар эса учбурчаклар билан белгиланади. Доирача ва учбурчаклар сони фамилиялар сони-га тўғри, мос келади. Гуруҳ аъзоларининг ўзаро муносабатлари дои-рача ва учбурчаклар стрелкалар билан боғланганида ўз ифодасини топади. Энг кўп муносабатга эга бўлган синалувчи доиранинг марка-зидан ўрин олади. У гуруҳ аъзоларининг энг ёқимтойи ҳисобланади, шахслар билан алоқа ўрнатмаган синалувчи доиранинг энг четидан жой олади. Оралиқдаги «майдон»ларга ўртача ва ундан камроқ тан-ланган текширилувчилар жойлаштирилади. Текширишда, биринчи-дан, шахслараро муносабатнинг даражаси ва кўлами аникланади, иккинчидан, қизлар билан ўғил болалар ўртасидаги кўрсаткичлар тақ-қосланади. Кўрсаткичларга қараб гуруҳдаги муносабатлар ёки қизлар билан ўғил болалар ўртасидаги муносабатлар ва уларнинг ўзига хос-лиги, психологик механизмлари ҳақида хулоса чиқарилади. Шу билан бирга назарий аҳамиятга молик ғоялар олға сурилади, амалий кўрсатмалар берилади, тавсиялар билдирилади. Бу методда синалувчиларга бевосита саволлар берилади ва уларга кетма-кет жавоб қайтариш орқали гуруҳ аъзоларининг ўзаро танлаш жараёни вужудга келтирилади. Мактабгача муассасалар, мактаб синф-лари, меҳнат ва дам олиш лагерлари, олий мактаблар, меҳнат жамоа-лари ва турли ташкилотларнинг хусусиятлари, динамикаси, шахслар-аро зиддият (низо)ларнинг сабаби шу метод ёрдамида ўрганилади. Турли эҳтиёж, мотив, қизиқиш, интилиш, ҳаракат ва ҳоказолар му-айян тартиб ва қоидага биноан системалаштирилади, уларнинг иж-тимоий-психологик ҳамда соф психологик илдизлари тўғрисида маъ-лумотлар олинади. Шу билан бирга гуруҳдаги шахсларнинг яққол, аниқ нуқтаи назари, гуруҳбозлик, оғмачилик, қарама-қаршилик, ҳис-туйғунинг зўриқиши, гуруҳий жипслик, мослик, муносабатнинг мо-тивлари ва унинг қурилиши, жинслар ўртасидаги мулоқотларнинг замини, муомаланинг мароми ҳамда сеҳри мана шу калит билан очи-лади ва барқарорлик хусусиятини касб этади. Умуман айтганда, социометрия методидан турли ёшдаги, касбда-ги, жинсдаги, савияси ҳар хил кишилар гурухларидаги психологик қонуниятлар, механизмлар ва ендашувларни тадқиқ этишда унумли фойдаланса бўлади. 2. Яқин ва узоқ чет эл психологияси фанида инсон психикасини тадқиқот қилиш методларининг турлича классификацияси (тасни-фи) берилган. Умумий психология соҳаси бўйича хилма хил илмий асосга қурилган назариялар мавжуд бўлиб, уларнингҳар қайсиси тўкис-лик ва нуқсонли томонларига эга. Қуйида биз рус психологи Б.Г. Ананьев тавсия қилган классификацияга асосланган ҳолда методлар хусусиятини ёритиб берамиз. Б.Г. Ананьев психикани ўрганиш методларининг ташкилий, эм-пирик (амалий), олинган натижаларни қайта ишлаш ёки статистик ҳамда натижаларни шарҳяаш деб номлаб, уларни тўртта катта тур-кумга, гуруҳга ажратган. Мазкур методлар гуруҳи ўз навбатида унинг мақсади ва вазифасига биноан яна бир нечта тоифа ҳамда турларга бўлинади. Навбатдаги фикрда ана шу методларнинг умумий, хусу-сий ва ўзига хос хусусиятларига ҳамда қиёсий тавсифига тўхтала-миз. Тадқиқот методларининг биринчи гуруҳи ташкилий деб номла-ниб, у ўз ичига қиёслаш, лонгитюд (узлуксиз), комплекс (кўпёклама) деб аталадиган турларни қамраб олади. Қиёслаш методи умумий пси-хология (турли гурухларни ўзаро солиштириш), социал психология (катта ёки кичик гуруҳпар ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро таққослаш), медицина психологияси (соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларини қиёслаш), спорт психологияси (спортчилар ҳолати, уларнинг уқувчанлиги ва ишчанлигини ўзаро чоғиштириш) каби фанларда учумли фойдаланилади. Умумий психология фанида қиёслаш методи турли ёшдаги одам-ларнингбилиш жараёнлари, шахс хусусиятлари, билимларини ўзлаш-тириш хоссалари, ақлий қобилияти, салоҳияти, тараққиёти динами-каси, шахс жинсий тафовутлари ва ўзига хослиги, индивидуал-типо-логик ҳолатларини ўрганишда татбиқ этилади. Рус психологлари Л.С.Виготский, П.П.Блонский, А.А.Смирнов, Б.Г.Ананьев, Д.Б.Эль-конин, П.Я.Гальперин сингари олимлар ва уларнинг шогирдлари тад-қиқотларида қиёслаш методидан фойдаланилган. Кейинги йилларда халқ таълими ва олий таълим тизимида ҳамда ишлаб чиқаришда XX асрнинг 70-йилларидан эътиборан то ҳозирги давргача «инсон оми-ли» муаммосининг муҳокамага қўйилиши, вақт тақчиллиги, ишчан-лик имконияти, қобилияти, психологик мослик масалаларининг ало-ҳида аҳамият касб этиши мазкур методни кенг қўламда қўллашни тақозо этмоқда. Бундан ташқари, тажрибада олинган миқдорий маълумотлар ишончлилик даражасини ошириш учун ҳам қиёслаш мето-ди ишлатилади. Айниқса, синалувчилардаги ўзгаришларни кўндаланг кесим ҳолатда олиб қараш, тадқиқот босқичини кесиб, яъни вақтин-ча тўхтатиб, алоҳида таҳлил қилиш ушбу методга борган сари диққат-эътибор тобора ортиб бораётганлигидан далолат беради. Масалан, тажрибанинг биринчи босқичининг турли ёшдаги ва жинсдаги одам-ларга таъсирини аниқлаш ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Умумий психологияда қиёслаш методи билан бир қаторда лонги-тюд (узлуксиз) методи ҳам кенг қўламда қўлланилади. Ушбу метод-нинг бошқа методлардан фарқли томони шундан иборатки, унинг ёрдамида бир ёки бир неча синалувчилар узоқ муддат, ҳатто ўн йил-лар давомида (А.Терменнинг 50 йиллик узлуксиз тажрибаси ҳозирча рекорд ҳисобланади) текширилади. Лонгитюд методидан АҚШлик А.Термен, немис психологи В.Штерн, француз Р.Заззо ва Ш.Бюлер, рус психологлари Н.А.Менчинская, А.Н.Гвоздев, Н.С.Лейтис, В.С.Му-хина ва бошқалар кўп даврлардан бери унумли фойдаланиб келади-лар. Мазкур метод орқали ҳар хил жинсли эгизаклар (Ҳасан-Ҳусан, Фотима-Зуҳра) ёки аралаш жинсли (Ҳасан-Зуҳра, Фотима-Ҳусан) қўшалоқлар кузатилган. Шунингучун бир талай тадқиқотларнинг «она кундалиги» (Н.А.Менчинская, В.С.Мухина) деб номланиши бежиз эмас. Узоқ муддат давомида муайян бир шахсни (кичик гуруҳни) ку-затиш синалувчида янгитдан пайдо бўлаётган фазилатларининг та-раққиётдинамикаси, унингхулқ-атворидаги иллатлар (меъёрдаги хат-ти-ҳаракатдан четга оғиш) ва уларнинг олдини олиш муаммолари юзасидан материал йиғиш, шунингдек, мураккаб психологик муно-сабатлар, ички боғланишлар, қонуниятлар, механизмлар тўғрисида мукаммал, ишончли, барқарор маълумотлар тўплаш имконини яра-тади. Лонгитюд методи ёрдамида субъектив омилларнинг ўзига хосли-гидан ташқари, синалувчига объектив (табиий) шарт-шароитларнинг, ижтимоий психологик муҳитнинг таъсири ҳам ўрганилади. Чунончи, эгизакларнинг ўзаро ўхшашлиги ва уларнинг тафовутланиши, таъ-сирланиши, ҳис-туйғуларининг ўзгариши, шахслар ўртасидаги инди-видуал фарклар (ишчанлиги, темпераменти, олий нерв фаолияти сис-темаси ва ҳоказолар) юзасидан олинган маълумотлар лонгитюд мето-дининг шарофати билан рўёбга чиқади. XX асрнинг иккинчи ярмида XXI асрнинг бошларида фан ва тех-никанингтараққиёти психологиктекширишларнинг илмийлик дара-жасини янада ошириш учун (субъектив омиллар таъсирини камайтириш мақсадида) комплекс программа асосида бошқа фанлар (меди-цина, физика. физиология, биология, социология, кибернетика, ста-тистика, философия, логика) билан биргаликда тадқиқот ишларини олиб боришни тақозо қилмоқда. Бу воқелик фан оламида интеграция (қўшилиш, уюшиш) жараёни юз бераётганлиги кўрсаткичи ифодаси-дир. Амалий хусусиятга молик илмий-текшириш ана шу кўпқиррали (комплекс) ёндашишни талаб этмоқда. Психология соҳалари (психо-физиология, космос, тиббиёт психологияси, муҳандислик ёки авиа-цион психология) ўртасида эса тадқиқот объектига тизимли ёнда-шиш принципи амалга оширилмоқда. Ушбу ижтимоий психологик воқелик соҳалар дифференциясидан (ажралишидан) далолат бермоқ-да. Комплекс метод ёрдамида ўрганилаётган объектдаги ўзгаришлар турли соҳавий нуқгаи назаридан таҳлил қилинади ёки уларга ҳар хил ёндашилади. Масалан, шахснинг муайян билимларни эгаллаш хусу-сияти психологик жиҳатдантекширилаётган бўлинса, комплекс (кўпёқ-лама) ёндашиш таъсирида ана шу ўзгартиришнинг фалсафий, манти-қий, физиологик, ижтимоий, биологик хусусиятлари очиб берилади. Айтайлик, кексайишнинг биологик омилларини ўрганиш қари ки-шидаги психологик, физиологик, мантиқий жиҳатларининг очили-шига хизмат қилади. Комплекс (кўпқиррали) программа (дастур) ёрдамида амалга оши-рилган тадқиқотнинг натижаси илмшунослик учун муҳим аҳамиятга молик бўлиб, инсоншунослик муаммоларини ҳал қилишда ҳам ало-ҳида ижобий роль ўйнашига шак-шубҳа йўқ. Илмий тадқиқот методларининг иккинчи гуруҳи амалий (эмпи-рик) методлар мажмуасидан иборат бўлиб, унинг таркибига кузатиш (ўзини ўзи кузатиш), эксперимент (табиий, лаборатория), тест (си-наш), анкета (варақа), сўров, социометрия, суҳбат, интервью, фаоли-ят жараёни ва маҳсулини таҳлил қилиш, таржимаи ҳол (биография), шахсий гувоҳнома, ҳужжат, турмуш фаолияти воқеаларини таҳлил-лаш кабилар киради. Амалий методлар синаш, текшириш, диагнос (ташхис) ва прогноз (башорат) қилиш вазифаларини бажаради. Инсоннинг туғилишидан тортиб то умрининг охиригача давр оралиғида содир бўладиган психологик ўзгаришларни чуқурроқ, объектив ра-вишда тадқиқ этиш учун навбати билан амалий (эмпирик) методлар гуруҳидан фойдаланиш самарали натижа беради. Чунки бир метод иккинчисини тўлдиришга хизмат қилади. Илмий тадқиқот методларининг учинчи гуруҳи олинган натижа-ларни қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, статистик (миқдор) ва психологик сифат таҳлили турларга ажратилади. Психологик-педагогик тадқиқотларда кўпинча қуйидаги статистик методлардан фойда-ланилади. Тўпланган миқдорларнинг статистик методлар ёрдамида ишлаб чиқишда қуйидаги формулаларни қўллаш мумкин. 1) М=У/п — ўртача арифметик қийматни топиш учун ишлатилади. М — йиғинди, V — вариацион миқдор, п — синалувчилар миқдори ёки объектларнинг саноғини билдиради. С=С/п— 1 формуласи сон қаторидаги ўрта квадрат оғишни ҳисоб-лашда ёки стандарт оғишни аниқлашда ишлатилади. С — «сигма» квадрат оғиш, С — дисперсия, «п» — миқдор. С=(у—М) - миқдорлартарқоқлигини аниқлаш учун қўлланила-ди, баъзан у «С» — дисперсия деб аталади. Психологик тажрибаларда олинган миқдорнинг, қўлланилган ме-тодиканинг ишончлилик даражасини аниқлаш учун Стьюдент мезо-нидан фойдаланиш мумкин: г=х—X. Бунда I — ишончлилик белгиси, х-сон қаторидаги юқори балл, X — ўртача арифметик миқдор, Р — квадрати оғиш аломати. Психологик тажрибаларда Мёрдокнинг кўчиш фоизларини аниқ-ловчи формуласи: <^—С/<^—С-100 қўлланилади ва у синалувчиларнинг тўғри жавоблари билан нотўғри жавобларини ҳисоблаш учун хизмат қилади. Иккала миқдорнинг нисбати бирининг иккинчисидан қан-чалик даражада юксакликка эга эканлигини кўрсатади. Бунда «С» — назорат, «Е» — экспериментал гуруҳни англатади. Тафаккурнинг сўз-мантиқ тежамкорлиги хусусиятини аниқлашда қуйидаги формула қўлланилади (З.И.Калмикова тадқиқотларида). ТСТ=Қ/К;1К — синалувчилар топшириқни бажаргани учун олган бал-лар йиғиндиси, 1К — синалувчилар максимал даражада баллар тўпла-ши мумкин бўлган имкониятлар. Топшириқ ечими уч балли шкала билан ўлчанади. Тўғри ечгани учун «5» балл, нотўғри ечгани учун « 0» балл қўйилади. Юқоридаги статистик методлар тажрибалардан олинган қиймат-ларнинг ишончлилик даражасини аниқлашга хизмат қилади. Лекин бунга ўхшаш методларнинг миқдори ҳаддан ташқари кўпдир. Биз уларнинг энг соддаларигагина тўхталдик, холос. Тўпланган материалларнинг психологик жиҳатдан сифат таҳлили методи умумий психология учун алоҳида аҳамият касб этади. Аниқ-ловчи, таркиб топтирувчи (тарбияловчи), текширувчи тажрибаларда олинган ҳар хил шаклдаги, кўламдаги, мазмундаги маълумотлар тур-ли принцип, позиция, кўпқиррали (комплекс) ва яхлит (системали) ёндашишга асосланган ҳолда сўз-мантиқ ёрдами билан сифат таҳлили ўтказилади. Барча фикр ва мулоҳазалар ишончли омиллар орқали далиллаб берилади, психологик қомуният, қонун, хусусият, хосса, ҳолат, тараққиёт, камолот қандай ўзига хосликка эга эканлиги исбот-ланади. Материал алоҳида гуруҳларга ва туркумларга ажратилади, шунингдек, психологик воқеликнинг бошқа жиҳатлари билан узвий сабабий боглиқлиги, ички мураккаб муносабати баён қилинади, си-налувчилар эса муайян тоифаларга беркитилади ҳамда тадқиқот юза-сидан якуний хулоса чиқарилади. Илмий тадқиқот методларинингтўртинчи гуруҳи шарҳлаш деб ата-либ, генетик ва доналаш методларидан иборатдир. Генетик методи ёрдами билан тадқиқот давомида тўпланган маълумотлар яхлит ҳолда мақсадга мувофиқ йўналишда шарҳланади. Мазкур методдан фойда-ланишдан асосий мақсад, аввало, синалувчида янгитдан вужудга кел-ган шахсга оид фазилатларнинг шаклланиши ва билиш жараёнлари ўзгаришига тажриба натижаларига асосланган ҳолда таъриф ҳамда тасниф беришдир. Шунинг билан бирга инсон руҳиятида янгитдан вужудга келаётган шахс фазилати ва хусусиятининг намоён бўлиш даври, босқичи ҳамда баъзи бир машаққатли дақиқага, лаҳзага, сана-га қўшимча шарҳ бериш имконияти туғилади. Генетик методига асосланганда шахс руҳиятига ўзгаришлар билан тараққиёт босқичи ўртасида «вертикал» йўналишдаги алоқа манбаи аникланади. Доналаш методи ёрдами билан тадқиқот объектига кир-ган шахс психикасига алоқадор барча ўзгаришлар, ўзига хослик, ўзаро боғлиқлик ва ўзаро таъсир, изчиллик, уйғунлик ўртасида «горизон-тал» йўналишдаги муносабат ўрганилади. Жумладан, бошқа одамлар нутқини идрок қилиш учун сезги, идрок, хотира, тафаккур жараёнла-рининг бир даврда бирга қатнашиши бунга ёрқин мисолдир. Мазкур жараёнда ҳар қайси билиш жараёнининг улуши доналанади ёки унинг аҳамияти алоҳида таъкидланади, уларнинг ўзаро боғликлиги асослаб берилди. Лекин тажрибада тўпланган маълумотларни шарҳлаш учун юқори-даги методларнинг ўзи етарли эмас. Шунинг учун ушбу узилишга чек қўйиш мақсадида йиғилган материал махсус босқичларга ажратиб шарҳланади. Тадқиқотнинг биринчи тайёрлов босқичида кашф қили-ниши лозим бўлган психологик қонун тўғрисидаги тахмин, гипотеза, фараз таҳлил қилинади. Тадқиқотнинг иккинчи босқичида тажриба ўтказиш принципи, шароити, объектив ва субъектив омиллар юзаси-дан мулоҳаза юритилади. Учинчи босқичда эса олинган натижаларни қайта ишлаш назарда тутилади ва у ўз навбатида тўртта даражадан ташкил топади: а) материални бирламчи таҳлил қилиш: алоҳида олин ган ёки топилган омил, аломат, кўрсаткич, хусусият шарҳланади; б) таҳлил қилинган материал билан тадқиқот гипотезасига алоҳида шарҳ берилади; в) иккиламчи таҳлил қилишда барқарор, ҳукмрон далиллар ажратилади; г) иккиламчи синтезда эса психологик қонуният, топил-ган далил, омил, тадқиқот гипотезаси ўзаро бирлаштирилиб махсус хулоса чиқарилади. Тўртинчи босқич шархлаш деб аталиб, ҳар бир факт, аломат, кўрсаткич, хосса психологик жиҳатдан сўз-мантиқ ор-қали таҳлил қилинади. Барча илмий-амалий мулоҳазалар далиллана-ди, ҳеч бир шубҳали ўринларга, эътирозларга ўрин қолдирилмайди. Охирги (тўртинчи) босқичда тадқиқотга якун ясалади, зарурий хуло-салар чиқарилади, амалий тавсиялар берилади, ўрганилиши лозим бўлган муаммо аҳамияти, унинг истиқболи тўғрисида маслаҳатлар, тавсиялар берилади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling