Эргаш ғозиев


Фаолиятнинг ўзлаштирилиши ва малакаларни эгаллаш


Download 0.91 Mb.
bet23/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

4. Фаолиятнинг ўзлаштирилиши ва малакаларни эгаллаш
Психология фанида ҳаракат тушунчаси таҳлил қилинганида у мо-тор (жисмоний) ҳаракат, сенсор (ҳиссий) ҳаракат ва марказий қисмга ажратилади. Шунга мувофиқ равишда ажратилган таркиблар ҳара-катни амалга ошириш жараёнида бажарадиган ишларни ижро этиш, назорат қилиш ва бошқариш билан шуғулланади. Фаолият ҳаракат-ларининг ижро этиш, назорат қилиш ва бошқаришда қўлланилади-ган йўл-йўриқлар унинг усуллари дейилади.
Одатда, ҳаракатлар англанилган ёки англанилмаган тарзда амалга оширилиши кузатилади. Ҳаракатни бажаришда онг борган сари кам-роқ иштирок этиши туфайли ишни амалга ошириш автоматлаша бош-лайди, айрим майда-чуйда қисмларга нисбатан эътибор (назорат) ка-маяди. Шунинг учун инсон фаолиятида мақсадга йўналтирилган саъй-ҳаракатларни ижро этиш ва бошқаришнинг муайян даражада автоматлашуви малака дейилади. Худди шу боисдан ҳаракатларни бошқариш билан саъй-ҳаракатларни бошқариш айнан бир нарса эмас, албатта. Чунки саъй-ҳаракатларнинг юксак даражада автоматлашуви унинг ўз таркибидаги ҳаракатни онгли равишда идора қилиш билан уйғунлашиб кетади. Патологик ҳолатлардан ташқари, барча фаолият турлари онг билан бошқарилиб туради. Ҳаракат таркибларининг ав-томатлашуви: биринчидан, онгли равишда йўналтирилган объектни алмаштиради. Иккинчидан, ҳаракатнингумумий мақсадларини, унинг ижро этилиши шарт-шароитларини, натижаларини назорат қилиш-ни, учинчидан, уларни баҳолашни онг унинг тасарруфи доирасига киритади.
Малаканинг тузилиши. Ҳаракатнинг қисман автоматлашуви туфайли унинг тузилишида айрим сифат ўзгаришлари юз беради ва улар қуйидагилардан ташкил топгандир:
Биринчидан, саъй-ҳаракатларнинг ижро этилиши усуллари ўзга-ради. Бунда бир қатор содда саъй-ҳаракатлар ягона жараёнга (тар-кибга) кирувчи баъзи содда саъй-ҳаракатлар ўртасида тўсиқ ва узи-лиш рўй бермаган битга мураккаб саъй-ҳаракат ўзаро бир-бирига қўши-либ кетади, ортиқчалари эса бартараф этилади.
Масалан, бола велосипедни учишга ўрганаётган пайтида бир қанча ортиқча ҳаракатларни амалга оширади: ўзини бир текис тута олмай-ди, педални бирини босиб, иккинчисини босмайди, ролни қаттиқ тутади, йўлга диққатини тақсимлай олмайди, ўриндиққа ноқулай ўти-ради, бировнинг ёрдамига таянади. Малакали велосилед ҳайдовчиси ҳаракатни силлиқ бажаради, ортиқча уринишларга йўл қўймайди. Ҳаракатларни ўзлаштириш жараёнида: а) саъй-ҳаракатлар таркиби; б) саъй-ҳаракатлар изчиллиги; в) саъй-ҳаракатлар уйғунлиги; г) уларнинг тезлиги режали кечишига шароит юзага келади.
Иккинчидан, ҳаракатни сенсор (ҳиссий) назорат қилиш усуллари ўзгаради. Даставвал, саъй-ҳаракатлар амалга ошишини кўриш органи орқали назорат қилиш кинестетик (мушаклар ёрдамида ҳаракат) на-зорат билан алмашади. Чунончи, чархчи асбобнинг тезлигига эмас, балки кўпроқ пичоқ тиғига эътибор қаратади. Саъй-ҳаракатларнинг хусусиятини аниқповчи ҳар хил ўлчамларининг нисбатини баҳолаш имконини вужудга келтирадиган сенсор синтезлар (юнонча $уп1Не818 уюшма демакдир) ҳосил бўлади. Ҳаракат маҳсулларини назорат қилиш-га алоҳида аҳамият касб этадиган мўлжалларни фарқлаш ва ажратиш уқувчанлиги инсонда ривожланади.
Учинчидан, ҳаракатни марказдан туриб бошқариш усуллари ўзга-риб боради. Ҳаракат усулларини идрок этишдан диққат холи бўлиб, у унинг вазияти ва маҳсуласига қаратилгандир. Топшириқ ечимлари, ақлий фаолият жараёнлари тезкорликда, ҳамкорликда бажарила бош-лайди. Жумладан, учувчи самолёт двигателининг ортиқча куч билан ишлаётганини товушидан фаҳмлайди. Нарсаларни аниклашга сарф-ланадиган вақт камая боради. Қўлланишга мўлжалланган усуллар-нинг туркум тарзда онг ёрдамида олдиндан пайқаш (сезиш, фаҳм-лаш, билиш) жараёни антиципация (лотинча апИс1ра1ю олдиндан фаҳмлаш, сезиш маъносини англатади) дейилади.
Шунинг учун ҳаракат усулларидаги мазкур ўзгаришнинг сири ни-мада ва улар қандай психологик механизмига эга, деган саволнинг туғилиши табиийдир. Психологик механизм (таъминлаш) ўз ичига изланиш уринишларини ва танлашни олади. Шахс у ёки бу ҳаракатни бажаришга уриниб кўради, ҳатто ушбу жараённи назорат қилиб ҳам туради. Бу ўз навбатида муваффақиятли уринишлар (саъй-ҳаракат-лар), ўзини оклаган чамалашлар, мўлжаллар инсон томонидан танла-нади ва аста-секин мустаҳкамланади. Қўлланганда фойда (наф) бер-маган ҳаракатлар самара берувчилари билан алмаштирилади. Бу ҳолат муайян давр давомида такрорланади ёки машқ қилинади. Ана шун-дан келиб чиққан ҳолда муайян ҳаракатларини ўзлаштириш мақса-дида уларни онгли равишда назорат қилишга ва ўзгартиришга ҳара-кат қилинади. Амалий иш ҳаракатларини такрорламасдан туриб, тур-ли хусусиятли малакаларни шакллантириб бўлмайди.
Малакани шакллантиришда бажарилаётган ҳаракатларнинг нутқ фаолиятида сўз билан ифодаланиши ва ҳаракатнингтимсолини хаёл-да мужассамлаштирилиши муҳим аҳамият касб этади. Ана шу йўсин-да инсоннинг малакаси англашинилган тарзда автоматлашган хатти-ҳаракат сифатида шаклланади. Малакаларни шакллантириш механиз-мига, принципига муайян одатий жабҳаларга, усул ва воситалар тан-лаш хусусиятига алоҳида эътибор қилиш унинг муваффақиятли ҳосил бўлишини таъминлайди. Бунинг учун қуйидагиларга аҳамият бериш мақсадга мувофиқ: а) усулларни танлаш, б) ҳаракатда онг назорат функциясини камайтириш, в) мақсадни ойдинлаштириш, г) шарт-шароитни тасаввур этиш, д) малакани шакллантириш моделини ха-ёлда яратиш ва ҳоказо.
Психология фанида малакани шакллантиришнинг асосий бос-қичлари схемаси ишлаб чиқилган, бунда асосий эътибор малаканинг хусусиятига, малаканинг мақсадига, ҳаракатни бажариш усулларига қаратилади. Шунингдек, малакаларнинг ўзаро таъсири муаммосига алоҳида аҳамият берилади, чунки инсон малакалар тизимига амал қилган ҳолда янги малакани ўзлаштиради. Олдин эгалланган малака, кейингисини таркиб топишига ёрдамлашади, гоҳо унга халақит бери-ши ҳам мумкин. Ҳаракатнинг автоматлашуви унинг мақсади, объек-ти, вазияти ва шарт-шароитлари билан белгиланади. Ҳаракатнинг муваффақияти, самарадорлиги кўп жиҳатдан сенсор назоратга ҳамда унинг янги шароитига кўчишига боғлиқ.
Малакаларнинг нотўғри (тескари) кўчирилиши интерференция ҳодисасини вужудга келтиради. Фаолият кўникма, малака, усул, ҳара-кат, саъй-ҳаракат, операция каби таркибий қисмлар туфайли муайян маҳсулларга эришади, моддий ва маънавий натижаларни ҳамда би-лимларни вужудга келтиради.
Психологик маълумотларнинг кўрсатишича, фаолият шахслар-аро муносабатлар тизими тариқасида, ҳамкорлик тарзида намоён бўлади. Фаолиятда инсон шахси (унинг хусусиятлари) акс этади ва айни бир даврда фаолият одам шаклини таркиб топтиради. Онг билан фаолият бирлиги принципига асосланиш орқали шахс камол топади, шахслараро муносабатга киришади, ижтимоий тажрибалар-ни ўзлаштиради, ўзаро таъсир ёрдамида ижтимоийлашади. Инсон шахсининг шаклланиши ўйин, таълим, меҳнат, спорт ва бошқа фа-олиятнинг турларида амалга ошади. Фаоллик туфайли фаолиятни амалга ошириш жараёни юзага келади, хулқ-атвор, муомала (ком-муникация) воситасида эҳтиёж, истак, ижтимоий талаблар қонди-рилади, турли хусусиятли ахборотлар ўзлаштирилиши натижасида шахс таркиб топа бошлайди.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling