Эргаш ғозиев


Фаолиятнинг ўзига хослиги


Download 0.91 Mb.
bet22/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

2.1. Фаолиятнинг ўзига хослиги
Фаолият жаҳон психологияси фанининг асосий (фундаментал) тушунчаларидан бири ҳисобланиб, кўпинча психологик категория сифатида олиб қаралади. Шунинг билан бирга ушбу тушунча ҳаддан зиёд кенг маъноли ва кўп аҳамиятли тарзда фойдаланилганлиги ту-файли унинг моҳияти ёйиқбўлиб боради, натижада қиймати асл маз-мунини йўқотади. Худди шу боисдан психологияда фаолият учун умумий қабул қилинган дефиниция мавжуд эмас, фойдаланиб кели-наётган тузилма, таъриф эса кўп ҳолларда танқидга учрайди. Ҳолбу-ки шундай экан, семантик таҳлил ўтказиш орқали фаолиятга нисба-тан турлича қарашларни умумлаштириш, ўзаро таққослаш зарурияти аниқланган бўлар эди, бу эса ўз навбатида унинг (фаолиятнинг) ил-мий психологик объектига айлантириши унга алоқадор тушунчалар таркибини мукаммаллаштириш имкониятини вужудга келтиради. Энциклопедия, изоҳли луғат ва лингвистик сўзликлардаги маълу-мотлар, илмий матнлар таҳпилининг кўрсатишича, фаолият тушун-часи фалсафа, физиология, социология, психология фанлари пред-метидан келиб чиқиб, ўзаро қоришиш оқибатида меҳнат, иш, актив-лик, хулқ сингари тўрт хил тавсифга эга бўлган.
И.М.Сеченов физиологик органлар ва тизимлар фаоллиги ёки иши тўғрисида тасаввурга эга бўлган, шу сабабдан унинг асарларида «тафаккурнинг фаол шакли», «тафаккур фаолияти», «мия фаолияти», «мускул фаолияти» сўз бирикмалари кенг кўламда жой эгаллаган. И.П.Павлов томонидан «олий нерв фаолияти», Н.А.Бернштейн эса «физиология фаоллиги» атамасинй фан оламига олиб кирган. Лекин Н.А.Бернштейн фаоллик, фаолият, иш, меҳнат тушунчаларини маъ-носига кўра фарқлаган бўлишига қарамай, у аксарият ҳолларда фаол-ликни фаолият маъносида қўллаган.
Психофизиологияда фаолият фаолликни физиологик маъноси си-фатида талқин қилинган бўлса, иш, меҳнат фаолияти «меҳнат фаол-лиги» мазмунида қўлланади. Ижтимоий психологияда «фаолият-фа-оллик-иш-меҳнат», «фаолият-хулқ», «меҳнат-хулқ-фаолият» кўриниш-лари жуфтлиги учраб туради. С.Л.Рубинштейн онг ва фаолият бирли-ги принципини илгари суриб ва атрофлича асослаб бериб, фаолият психологиясини яратиш заруриятини тушунтира олди. Унингча, меҳ-нат психологик эмас, балки «ижтимоий категория», психология эса «меҳнат фаолиятининг психологик жабҳаларини» тадқиқ этади. Пси-хиклиликнинг намоён бўлиши ёки ҳукм суришининг объектив шак-ли хулқда, фаолиятда ифодаланади (акс эттириш ҳаракати маъноси-да).
А.Н.Леонтьев фаолиятнинг психологик назариясини яратиб, унинг асосий тушунчаси сифатида «предметли фаолият» сўз бирикмасини фанга олиб кирди. Муаллиф томонидан «одамнинг ҳиссий-амалий фаолияти» сўз бирикмаси «ижтимоий инсон» сифатида талқин эти-лади. Унинг асарларида «фаолият», «хулқ» тушунчалари ҳар хил маз-мунда ишлатилади, жумладан, «тескари алоқалар воситасида хулқни бошқариш», «фаолиятнинг ҳалқали тузилиши», «фаолиятни бошқа-риш», «қўлнинг туюш фаолияти», «перцептив фаолият», «рецептор ва эффектор аппаратларнинг ҳамкорлик фаолияти» кабилар.
Б.Г.Ананьевфаолият психологиясини фаоллик психологияси маъ-носида тушунади. Унинг фикрича, билиш ва муомала фаолиятнинг бирламчи кўринишидир. Тадқиқотчи «инсон фаолияти», «ташкилий иш», «ташкилотчилик фаолияти», «хулқжараёнининг алгоритмлари» атамаларидан ҳар хил маънода фойдаланади. 3. Фаолиятни интериоризациялаш ва экстериоризациялаш
Юқоридаги мулоҳазалардан кўриниб турибдики, мияни илгарилаб акс эттириш имконияти ва ҳали амалга оширилмаган ҳаракатнинг натижаси инсон психикасида қай тарзда инъикос этилиши кучли қизиқиш уйғотади. Бу ҳодисани изоҳлашнинг ягона йўли — у ҳам бўлса борлиқнинг муҳим ҳусусияти ҳисобланмиш қонуниятнинг мав-жудлигидир. Борлиқдаги қарийб (неосфера ҳисобга олинмаганда) барча нарсалар, муносабатлар, хусусиятлар, шарт-шароитлар, тузилмалар бир-бири билан доимий боғлиқликка эга бўлиб, муайян қонуният асосида ҳаракатланади, бир ҳолатдан иккинчисига ўтади. Шунинг учун идишдаги сув қайнатилса буғга айланади, ҳарорат пасайса, у музлай-ди, ҳаво исиганида эса муз эрий бошлайди, баҳор кетидан ёз келади, нарсалар ишқаланса қизийди ва ҳоказо. Худди шу боис объект билан ҳодиса ўртасидаги ўзгармас, барқарор муносабатлар, объектнинг му-ҳим хусусиятлари ҳодисанинг қонунияти дейилади. Уларда ўзгармас хусусиятлар ва қонуниятларнинг мавжудлиги ўзгаришларни олдин-дан пайқаш, ҳаракатларни мувофиқ йўналтириш имконини вужудга келтиради. Ташқи, яққол фаолият фавқулоддаги даврда ички тимсо-лий (психик) фаолият тарзида ҳис этилади. Объектларга йўналтирил-ган яққол ҳаракатлар уларнинг муҳим хусусиятларига мўлжалланган тимсолий жараён билан алмаштирилади. Худди шу сабабдан ташқи, яққол ҳаракатдан, ички, тимсолий ҳаракатга мана шу тарзда ўтиш жараёни интериоризация (ички тарзга айланиш) деб аталади. Инте-риоризация муаммоси рус олимлари Л.С.Виготский, А.Н.Леонтьев, П.Я.Гальперин ва уларнинг шогирдлари томонидан турли жабҳалар-да тадқиқот қилинган. Интериоризация шарофати билан инсон пси-хикаси муайян вақт оралиғида унинг идрок майдонида йўқ нарсалар-нинг тимсоли (образи)дан фойдаланиш қурбига эга бўлди. Шу нарса маълумки, бундай ўзгаришларнинг муҳим қуроли бўлиб сўз, ўзгариш воситаси сифатида нутқий фаолият хизмат қилади. Шунинг учун сўзларни тўғри ишлатишга одатланиш фавқулодда буюмларнинг му-ҳим хусусиятларини ахборотидан фойдаланишнинг усулларини ўзлаш-тириш демакдир.
Инсон фаолияти мураккаб ва ўзига хос жараён бўлиб, шунчаки эҳтиёжларни қондиришдан иборат эмас, балки кўпинча жамиятнинг мақсади ва талаблари билан белгиланади. Худди шу боисдан қўйил-ган мақсаднинг англанилганлиги ва унга эришиш бўйича иш ҳара-катлари тажрибаси билан боғлиқэканлиги инсон фаолиятининг ўзига хос белгиси бўлишини тасдиқлайди.
Шунинг учун шахс фаолиятининг жисмоний (ташқи) ва психик (ички) тузилмалари бир-бири билан уйғунлашганлиги кўзга ташла-нади. Инсон фаолиятининг ташқи жабҳаси унинг атроф-муҳитга таъ-сир кўрсатишга мўлжалланган саъй-ҳаракатлар ички (психик) жиҳа-тига боғлиқбўлиб, уларни мотивлаштиради, билишга ундайди ва бош-қаради. Шунингдек, ташқи жабҳа ўз навбатида: а) психик фаолият буюмлар ва жараёнлар хусусиятларини ўзида намоён қилади; б) уларнинг мақсадга мувофиқ тарзда қайта ўзгартирилишини амалга оши-ради; в) психик андозалар ўхшашлигини, натижалар ва ҳаракатлар-нинг кутилмаларига мувофиқпигини кўрсатади; г) уларни узлуксиз равишда йўналтириб ва назорат қилиб туради. Шунга мувофиқ ра-вишда ташқи, яққол фаолиятни ҳам ички (психик) фаолиятнинг экс-териоризациялашуви (ташқи тарзга айланиши) деб баҳолаш мақсадга мувофиқ.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling