Эргаш ғозиев


«Эндопсихика» ва «Экзопсихика» ҳақида тушунча


Download 0.91 Mb.
bet30/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

2. «Эндопсихика» ва «Экзопсихика» ҳақида тушунча
Юқорида таъкидлаб ўтилган илмий муаммолардан биринчиси бир шахсни бошқа одамлардан ажратиб турадиган индивидуал тузилиши-га эга эканлигидир. Ушбу яққол психологик муаммони ҳал қилиш шахснинг мазкур тузилишининг ички шароитларида ифодаланувчи хулқ-атворни олдиндан башорат қилиш имкониятини яратади. Маз-кур масаланинг қўйилиши даставвал таълим ва тарбия эҳтиёжлари-дан, ташкилотчиликка оид фаолият соҳалари ва бошқа эҳтиёжлар замиридан келиб чиқади. Лекин бу масалани илмий асосда ҳал қилиш бошқа муаммони, яъни шахсни тоифаларга ажратиш (типология), унинг энг муҳим, мукаммал тузилишини аниклаш билан богликдир. Дарҳақиқат, шахстипологияси, шахсни типологиктахдил қилишнинг энг нозик, ибратли жиҳатларини чеклаб ўтиш, у ҳақида етарли дара-жада тўла тасаввурга эга бўлишни хохласак, унинг энг умумий тасви-рини умумлашган тарзда таъкидлаб ўтиш лозим.
Шахс тузилиши билан боғлиқ бўлган иккинчи масала эса бундай тузилишнинг бир қанча таркибий қисмларга ажратишни тақозо эта-ди, бинобарин, ушбу бўлакларнинг йиғиндиси яхлит инсон шахсини вужудга келтиради. Жаҳон психологияси фанида психологлар шахс-ни психологик тузилишининг таркибий қисмларини турли моҳияти-га асосланиб туркумларга ажратишни (классификациялашни) тавсия' этмоқдалар.
Ҳозирги замон жаҳон психологиясида биологик (табиий) ва ижти-моий (социал) омил (фактор)нинг, воқеликнингтаъсири остида шакл-ланган инсон шахсида иккита муҳим қисм бўлганлигини тасдиқлов-чи назария юксак мавқени эгаллаб турибди. Мазкур назарияга бино-ан «ички психик» («эндопсихик» - юнонча «эндо» ички деган маъно-ни билдиради) қисмларга ажратилади, деган ғояни илгари сурилади. Ушбу талқинга кўра «эндопсихика» шахснинг психик тузилишининг ички қисмлари сифатида психик элементлар ва функцияларнинг ўзаро боғликлиги акс эттирилади. Унинг негизида инсоннинг нерв-психо-логик тузилиши билан «эндопсихик» айнан бир нарса деган тушун-чани тасдиқлаш ётади, гўёки у одам шахсининг ички механизмини юзага келтиради. Психик тузилишнинг «экзопсихик» қисми бўлса шахснинг ташқи муҳитига нисбатан муносабатини, шахсга қарама-қарши бўлган барча жиҳатларини, шахслараро ва объектив муносабатини белгилайди. «Эндопсихика» ўз навбатида шахснинг таъсирла-ниши, хотира, тафаккур, хаёл каби билиш жараёнларининг хусусият-ларини, иродавий зўр бериш хислатларини, ихтиёрсиз ҳаракатларни ва шу каби фазилатларни акс эттиради. «Экзопсихика» эса ўз тарки-бида шахс муносабатларинингтизимини ва унингқизиқишлари, май-ллари, идеаллари, маслаги, устунлик қилувчи, ҳукмрон ҳиссиётлари-ни, эгаллаган билимларни, тажрибаларни ва шу сингариларни қам-раб олади. Табиий омилга (асосга) эга бўлган «эндопсихика» биоло-гик шарт-шароитларга боғлиқдир, аксинча, «экзопсихика» ижтимо-ий воқеликлар таъсири остида юзага келади, таркиб топади ва тако-миллашиб боради.
Шахснинг таркиб топиши бир қатор омилларга боғлиқдеган наза-риянинг намояндалари бўлмиш ҳозирги замон узоқ чет эл (АҚШ, Англия, Франция, Германия, Швецария ва бошқалар) психологлари оқибат натижасида шахснинг тузилишини ўша иккита асосий омил-ларга, яъни биологик ва ижтимоий (социал) воқеликларнинг таъси-рига боғлиқ бўлган тузилишининг мавжудлигидан манфаатдордир-лар. Объект-субъект муносабатини белгилайди. «Эндопсихика» ўз навбатида шахснинг таъсирланиши, идрок, тасаввур, хотира, тафак-кур, хаёл жараёнларининг хусусиятларини, иродавий зўр бериш хис-латларини, ихтиёрсиз (идеомотор) ҳаракатларини ва шу каби фази-латларини акс эттиради. «Экзопсихика» эса ўз таркибига хос муноса-батларинингтизимини ва унинг қизиқишлари, майллари, идеаллари, установкалари, маслг.ги, устунлик қилувчи, ҳукмрон ҳиссиётларини, эгалланган билимларни қамрайди.
Психология фанида кескин қайта қуриш жадал суръатлар билан давом этаётган бир даврда юқоридатахлил қилинган қўш (икки) омил-лик концепциясига қандай муносабатда бўлиш мақсадга мувофиқ?
Жумладан, диалектик материализм дарғаларининг ибораси билан айтганда, инсон шахсининг моҳияти барча ижтимоий муносабатлар йиғиндисидан иборат, бу ифодага ўта кескин эътироз билдиришга ҳожат йўқ. Чунки шахс ижтимоий мавжудод бўлганлиги (микромуҳит маҳсули эканлиги тан олинмаса-да) учун унда табиий-биологиктузи-лиш аломатлари сакланиб қолиши табиий ҳолдир. Масалан, шахс тузилишида биологик ва ижтимоий (социал) омилларни бирламчи деб эътироф қилиш муаммонинг бир томони (уларни ҳисобга олиш, албатта зарур), лекин иккинчи томони уларнинг ўзаро муносабатла-рини қай тарзда тушунишда ўз ифодасини топади. Кўпгина психо-логларнинг фикрича, бизнинг нуқтаи назаримизча, қўш омиллик назариянинг баҳсли жабҳаси шундан иборатки, бу назария ижтимоий омил билан биологик воқеликни, муҳит билан биологик тузилиш-ни, «экзопсихика» билан «эндопсихика»ни механик равишда бир-бирига қарама-қарши қўяди, ўзаро таъсир этиш муаммосига лоқайд-лик билан муносабатда бўлади. Мазкур концепция вакиллари шахс-нинг шаклланиши ва унинг тузилишига таъсир қилувчи табиий ва ижтимоий омиллар ички имкониятлари мавжуд эканлигини ҳисобга олмайдилар.
Таъкидлаб ўтилган фикрларни тасдиклаш мақсадида улар ўтказ-ган тажрибаларига мурожаат қиламиз. Қўш омиллик назария тадқи-қотчилари тажрибаларида 80—130 см баландлиқдаги одамларнинг шахс хислатларини таркиб топтириш ўрганилган. Бунинг натижасида улар шахснинг тузилишида кўп хислатлари ўхшашлиги топилган. Бундай одамларнинг бўйи паст (пакана) бўлишларидан ташқари, уларнинг тузилишида ҳеч қандай нуқсон ва камчилик йўқ эканлиги аниқлан-ган. Бундай тоифага кирувчи кишиларда болаларга хос кулгини, ҳеч бир танқидсиз оптимизмни, ўта соддаликни, муайян даражада ҳис-сий (эмоционал) зўриқишни талаб қиладиган вазиятга нисбатан чи-дамлиликни, уят ҳиссининг камроқ эканлигини учратиш мумкин-дир. Шахснинг хислатларига на «эндопсихика», на «экзопсихика» қисмларини киритиш мумкин эмас. Чунки шахснинг сифатлари митти одамларнинг психик хусусиятларининг маҳсули бўлиб, улар бўйига нисбатан ўз тенгқурлари ўртасидаги фарқ аниқланган даврдан эъти-боран шундай бир ижтимоий вазиятда пайдо бўлиши, таркиб топи-шининг такомиллашиши табиийдир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, теварак-атрофдагиларнинг митти одамларга бўйдор киши-ларга қараганда бошқа муносабати, уларнинг писанд қилмаслиги, камситилиши, улар ҳам барча каби нарсаларни ҳис қилиш, орзу қилиш, ажабланиш, ҳайрон қолиш сабабли уларда шахснинг ўзига хос тузи-лиши вужудга келади. Бундай яққол воқелик уларнинг руҳий эзили-шини, баъзан бошқаларга, ҳатто ўзларига нисбатан тажовузкорона йўл тутишларини ниқоблайди, холос. Мабодо биз митти одамлар (ли-липутлар) ўзлари билан бап-баровар бўйли кишилар муҳитида яшай-ди деб тасаввур қилсак, у ҳолда уларда ҳам теварак-атрофдаги бошқа одамлардаги каби мутлақо бошқача шахсий фазилатлар, хусусиятлар, хислатлар, сифатлар мужассамлашиши мумкин бўлар эди.
Тараққийпарвар (гуманистик) психология фанида таъкидлангани-дек, шахс тузилишидаги табиий, органик жиҳатлар ва ҳолатлар унинг ижтимоий шарт-шароитларига боғлиқтаркибий қисмларидир. Шахс тузилишидаги табиий (анатомик-физиологик ва бошқа сифатлар) ва ижтимоий омиллар яхлит бирликни ташкил қилади ва улар ҳеч маҳалихтиёрсиз равишда бир-бирига қарама-қарши қўйилишига йўл қўймас-
лик керак.
Шундай қилиб, илмий психология (материалистик деб аташдан сакланиш мақсадида) фанида барча категорияларга умумбашарий, умуминсоний тамойил нуқтаи назардан ёндашиш шахс тузилишида табиий (биологик) ва ижтимоий (социал) омиллар ролини тан олади, инсон шахсидаги биологик ва ижтимоий воқеликларни атиги шуларнинг негизида қарама-қарши қўйишга танқидий муносабатда бўлади.
Шахс муаммосини диалектик материализм позициясида туриб ҳимоя қилувчи собиқ совет психологияси ва бошқа тараққийпарвар йўналиш вакиллари шахснинг фаоллиги теварак-атрофдаги олам билан бўладиган ўзаро муносабат жараёнида фаолият вужудга келиши мумкин деган таълимотга асосланади. Шахсни фаоллигининг манбаи унинг эҳтиёжлари ҳисобланиб, худди шу эҳтиёжлар одамни муайян тарзда ва маълум йўналишда ҳаракат қилишга ундайди. Худди шу боисдан эҳтиёж шахс фаоллигининг манбаи сифатида юзага келади ва унинг яққол турмуш шароитига боғлиқлигини акс эттирувчи ҳолат-дир.
Эҳтиёжларда шахснинг яққол ижтимоий турмуш шароитларига боғлиқлиги мотивлар тизими (мотивация) сифатида ўзининг фаол жабҳалари билан ифодаланади. Мотивлар маълум эҳтиёжларни қон-диришга қаратилган фаолиятга нисбатан моликликдир, деган таъ-рифланишга мутлақс мосдир. Психология фанида қизиқишлар де-ганда, одамларнинг билиш жараёнига йўналтирилган эҳтиёжларнинг ҳиссий акс этишидир. Билиш эҳтиёжларини шахс томонидан қонди-рилиши унинг билимларидаги узилишларини тўлдиришга, таълим вазиятларига тўғри мослашишга ҳамда уларни тушунишга зарур им-кониятлар яратади ва ёрдам беради.
Эътиқод одамнинг шахсий қарашлари, хулқ-атвор тамойиллари, илмий дунёқарашларига асосланиб ҳаракат қилишга ундовчи англа-шилган эҳтиёжлар мажмуидир. Эътиқод шаклида юзага келадиган эҳтиёжларнинг мазмунини одамни қуршаб турган табиат ва у яшай-диган жамият ҳақидаги билимлар ҳамда уларни муайян даражада шахс томонидан англаш ҳосил қилади ва аста-секин турли ташқи таъсир-лар ёрдамида такомиллашиб боради.
Инсонда вужудга келадиган тилаклар саъй-ҳаракатлар мотивлари Ҳисобланиб, бу мотивларда айнан шу вазиятда бевосита яққол намо-ён бўлмаган турмуш ва ривожланиш шароитларида эҳтиёжлар ифо-даланади.
Шахснинг психик тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучлари инсоннинг ҳаёти-фаолияти давомида ўзгариб турувчи эҳтиёжлари билан уларни қондиришнингҳақиқий имкониятлари ўртасидаги қара-ма-қаршиликлар бўлиб ҳисобланади. Булар тўғрисида жаҳондаги ил-мий психологик адабиётларда бир қатор қимматли ва бой материаллар мавжуддир.
Одатда, шахсни ривожлантириш, шакллантириш, таркиб топти-риш, камолотга етказиш мавжуд қарама-қаршиликларни, зиддиятли вазиятларни енгиш, иродавий зўр бериш, зўриқиш, танглик, жид-дийлик ҳолатларини бошқариш, ўзини қўлга олиш орқали ушбу фаолиятни амалга оширишнингоқилона, омилкор воситаларини (йўлла-ри, усуллари, операциялари, кўникмалари, уқувлари, малакалари, одатлари, ҳаракатлари, саъй-ҳаракатлари кабиларни) ўзлаштириш, эгаллаш натижасида вужудга келади. Буларнинг барчаси имитация (тақпид), идентификация, рефлексия, стереотипизация, таълим, ўқитиш, ўқиш, ўрганиш, ўргатиш, сабоқ олиш, ўзлаштириш, муста-қил билим олиш жараёнида юзага келтирилади. Мазкур ҳолатда аниқ фаолият орқали эҳтиёжни қондириш қонуний равишда янада юксак-роқ, юқори босқичдаги янги хусусиятга эга бўлган эҳтиёжни туғдира-ди.
Шундай қилиб, эҳтиёжларнинг туғилиши, тараққиёти, уларни са-ралаш ва шакллантириш ҳамда мустақил, демократик, ҳуқуқий жа-мият кишисига хос бўлган миллий, ҳудудий маънавият, руҳият ва қадриятларнинг қонуниятларига, хоссаларига, механизмларига асос-ланган шарқона, ўзбекона юксак ахлоқий ҳисларга эга инсонларни вояга етказиш республикамиз психолог олимларининг олдида турган асосий вазифаларидан биридир. Бунинг учун психологлар кўп таж-рибаларда синалган (ишончли, валидли, репрезентатив) тестлар, ме-тодлар (инновацион хусусиятли), методикалар (уларнинг инвариант-лари, вариациялари, модификациялари), муайян касбий малакалар, услубий қуроллар (кўрсатмалар, тавсиялар, ишламалар, модуль ва рейтинг тизимлари), замонавий техник воситалар билан тўла-тўкис қуролланишлари, назарий ваамалий билимларни эгаллашлари, олин-ган натижаларни кўп қиррали (сифат, миқдор, корреляцион, диспер-сион, фактор ва ҳоказо) таҳлил қила билишлари, чуқур талқин қила олишлари мутлақо зарурдир. Чунки буларсиз шахсни комил инсон сифатида шакллантириш, камол топтириш мумкин эмас, бинобарин, иккиёклама ўзаро таъсир бундай имконият яратишга қодир.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling