Эргаш ғозиев
Реориентация психологик муаммо сифатида
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
7. Реориентация психологик муаммо сифатида
Психология фанида касб танлашга йўллаш (профориентация) ата-маси қадим замондан қўлланилиб келинади. Лекин ижтимоий ҳаёт-нинг кейинги даврларида бошқа бир атама с1)анимизга кириб келди, у реориентация (қайта йўллаш) деб аталиб, инсонни янги бир мослаш-мага (кўникмага), касбга йўналтиришни билдириб келади. Қайта касбга йўллаш (реориентация) ўта инсонпарварлик (гума-нистик) ғояни касбини ўзгартирувчи ёки ишсиз қолган шахс руҳия-тига сингдиришни англатади. Ишлаб чиқаришга автомат қурилма-ларнинг (электрон мосламаларнинг, роботларнинг) кириб келиши иш ўринларининг қисқаришига олиб келади. Муассаса, ташкилот, кор-хона рентабеллигининг пасайиши ҳам ходимларга нисбатан эҳтиёжнинг камайишини келтириб чиқаради. Маълумки, бозор иқтисодиё-ти рақобатга асосланади, шунинг учун тестларга бардош берувчи, юқори малакали, маҳоратли, билимдон, комил инсонгина синовлар-дан муваффақиятли ўта олади, холос. Ўртамиёна даражадаги мута-хассислар эса иш ўрнини йўқотиб, вақтинча ишсизлар рўйхатига ки-ради. Ишсизлик, иш ўрнини йўқотиш аёлларда ўкинчли (аянчли) ҳис-туйғулар қобиғида ўта мураккаб кечади, гўёки трагедия, ҳалокат, жу долик вужудга келганда ҳам экстравертлик, ҳам интровертлик хусу-сиятлари уйғунлашгандай юз беради. Эркаклар эса бундай вазият-ларга матонат билан, иложи борича ҳиссиётларга берилмасдан, ақл-заковат маромларига тортилганликтуйғуси устуворлигида намоён бў-лади. Эркакларда ачиниш, хафахонлик кечинмалари тарзида ҳукм суриши, аста-секин унинг таъсир кучи пасайиши кузатилади. Бунда инсоннинг руҳий кечинмалари кескин ўзгаришининг асосий омил-лари сифатида унинг иш даври ва ёши ижтимоий муаммо майдонига чиқади. Ёшнинг улғайиши янги муҳит, ўзгача шароит. нотаниш жа-моа ва унинг нуфузи каби масалалар ечимига салбий муносабатни келтириб чиқаради. Мазкур объектга узоқ давр меҳнат фаолиятини бағишлаш ҳам фрустрация ҳолатини ҳаракатлантирувчи сафида асо-сий роль ўйнаши мумкин. Хуллас, ҳар иккала омил ҳам фрустрация-нинг манбаи вазифасини ўтайди (бажаради), нохуш муваққат кечин-малар вужудга келиши, кечиши, ривожланиши жараёнларини узлук-сиз равишда бажариб туради. Ҳозирги замон меҳнат биржаларида реориентация (қайта касбга йўллаш) ишлари олиб борилиши марказлаштирилган. Махсус ходим-лар компьютер хотирасига жойлаштирилган шаҳар, туман бўйича ихтисослар ёки ихтисослараро мутахассислар рўйхати (зарурияти, эҳти-ёжи, талаби) билан иш излаб келган муҳтож шахс таништирилади. Аксарият меҳнат биржаларида психологлар етишмаганлиги туфайли тасодифий ходим иш билан таъминлаш, бўш ўринларни тўлдириш билан шуғулланади, холос. Аслида эса бу хизмат қатор омилларни текшириш, ўрганишни тақозо этади, илмий психологик қонуниятлар асосида иш юритишни талаб қилади, чунончи: Шахснинг фазилатлари, характерологик хислатлари. Ҳиссий жабҳалари ва иродавий сифатлари. Инсоннинг когнитив ва регулятив имкониятлари. Эҳтиёжи, мотиви, мотивацияси, мотивировкаси. Касбий майли, қизиқиши, лаёқати. Профессиограмма талабларига мослиги, касбий яроғлиги. Иқтидори (истеъдоди), қобилияти, салоҳияти. Касбий билимлари, кўникмалари, малакалари, маҳорати. Умумий савияси, дунёқараши, маслаги (эътиқоди). Саломатлиги, жинсий хусусиятлари, ёши. Изланувчанлиги, ижодий имкониятлари, инновацияга нисба-тан муносабати. Ижтимоий етуклиги, ташкилотчилик қобилияти. Экстравертлиги ва интровертлиги. Юксак инсоний туйғуларга (ахлоқий, акдий, нафосат, прак-сик) эгалиги. Фидоийлик, альтруистик, ватанпарварлик фазилатлари усту-ворлиги ва бошқалар. Юқорида санаб ўтилган мезонлар бўйича текшириш ишлари бир неча методлар, методикалар орқали кўп серияли тажрибалар негизи-да амалга оширилади. Бунинг учун тестлардан қобилиятга, шахсга, ижодиётга, хотирага шахслараро муносабатга (оид), махсус ишлаб чиқилган материаллардан, мақсадли вазиятлардан, қийинлаштирил-ган топшириқлардан, муаммолардан, психологиктренинглардан, пси-ходрамалардан ва бошқалардан фойдаланилади. Олинган натижалар сифат ва миқдор жиҳатдан таҳлил қилинган-дан кейин муайян хулосалар чиқарилади. Хулосалар асосида реори-ентация субъекти розилигида ишга муҳтож шахс таклиф қилинган касбга йўналтирилади. Иш жойнинг масофаси, унинг экологияси, сангигиенаси, маоши, истиқболи, муаммоли жиҳатлари юзасидан мукаммал фикр алмашинилади, токи шартнома қонуний ҳужжат эканлиги (қийматига) зарар келтирмасин (баъзан келишувдан воз кечиш ҳолатлари ҳам юз бериб туради). Психологик кузатишларнинг кўрса-тишига қараганда, реориентация (касб танлашга йўллаш) каби бос-қичлардан ташкил топган бўлиб, улар қисқа фурсатда (муддатда) ўтиши билан ўзаро муайян даражада тафовутланади. Жумладан, касбий ма-ориф, касбга йўллаш, касбга саралаш, касбий мослашиш тезкорлик-да, мукаммал, ўзига хос хусусиятлари билан тавсифланади. Айниқса, касбий мослашиш даври ўзига хос тарзда кечади, бир босқич иккин-чиси билан силлиқузвий боғланиб кетади. Касбнинг моддий (иқти-содий) томони, ижтимоий фаоллик (нуфузга эгалик), маънавий таъ-минланганлик (руҳий кўтаринкилик ҳиссиётининг устуворлиги) инсоннинг қайтадан ижтимоий ҳаётдан ўз ўрнини топиш имконини яратади, унинг умрини узайтиради, руҳий имкониятлари, захирала-ри, потенцияси, резерви ишга тушишига пухта негиз ҳозирлайди. Реориентация (қайта касбга йўллаш) гуманистик психология та-мойилларини турмушга татбиқ этишга зарур шарт-шароитлар ярата-ди. Инсон омилини қадрлашга, бутун имкониятларини рўёбга чиқа-ришга, эзгу ният, орзу ҳавас, истак-хоҳиш ушалишига негиз вужудга келтиради. Кўп профилли касб-ҳунар эгалари сафини кенгайтириш-га хизмат қилади, комилликка интилиш туйғусини жонлантиради, зарур билимлар, малакалар билан қуроллантиришга туртки беради. Реориентация инсон имкониятини қайтадан синашнинг манбаи ҳисобланиб, ўзини ўзи кашф қилиши, ўзини ўзи бошқариши, ўзини ўзи ташкиллаштириш, ўзини ўзи баҳолаш, ўзини ўзи рефлекциялаш, ўзини ўзи индентификациялаш каби шахс фазилатларини рўёбга чи-қаришга хизмат қилади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling