Эргаш ғозиев
Семинар машғулоти учун мавзулар
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Реферат учун мавзулар
- ИККИНЧИ БЎЛИМ. ШАХС V БОБ. ШАХС ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА 1. Умумий тушунча
Семинар машғулоти учун мавзулар
Фаолият тўгрисида умумий тушунча. Фаолиятнинг тузилиши тавсифи. Фаолиятнинг ўзига хослиги. Фаолиятни интериоризациялаш ва экстериоризациялаш. Фаолиятнинг ўзлаштирилиши ва малакаларни эгаллаш. Профессиограмма ва психограмма тўғрисида тушунча. Фаолият мотивациясининг моҳияти. Реориентациянинг психологик тавсифи. Реферат учун мавзулар Фаолиятнинг психологик тавсифи. Фаолият турлари тўғрисида тушунча. Фаолият тузилиши бўйича психологик назариялар. Фаолият мотивацияси талқини. Профессиограмма, профессиография, психограмма юзасидан мулоҳазалар. Адабиётлар Валлон А. От действия к мьюли. —М.: 1956. Левитов Н.Д. Психология труда. —М.: 1963. Леонтьев А.Н. Деятельность. Сознание. Личность. —М. : «Политиздат», 1975. Эльконин Д.Б. Психология игрьг —М.: 1989. Ғозиев Э.Ғ. Фаолият ва хулқ-атвор мотивацияси. — Т.: «Университет», 2003. Ғозиев Э.Ғ. Умумий психология. —Т.: «Университет», 2002. ИККИНЧИ БЎЛИМ. ШАХС V БОБ. ШАХС ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА 1. Умумий тушунча Психология фанида инсон зотига хослик масаласи индивид (ло-тинча пкЗтс! — ажралмас, алоҳида зот деган маъно англатади), шахс, индивидуаллик (яккаҳоллик) тушунчалари орқали акс эттирилади. Катта ёшдаги руҳий соғлом (эси-ҳуши жойида) одамлар ҳам, чақалоқ ҳам, нутқи йўқ, оддий малакаларни ўзлаштира олмайдиган акли за-ифлар ҳам индивидлар деб аталади. Бироқ булардан биринчисиниги-на шахс деб аташ анъана тусига кириб қолган, чунки ўша зотгина ижтимоий мавжудод, ижтимоий муносабатлар маҳсули, ижтимоий тараққиётнинг фаол қатнашчиси бўла олади. Индивид сифатида ёруғ дунёга келган одам ижтимоий муҳит таъсирида кейинчалик шахсга айланади, шунинг учун бу жараён ижтимоий-тарихий хусусиятга эга-дир. Илк болалик чоғиданоқ индивид муайян ижтимоий муносабат-лар тизими доирасига тортилади, бундай шахслараро муносабатлар тарзи тарихий шаклланган бўлиб, у ёшлигиданоқ шу тайёр (аждодлар яратган) ижтимоий муносабат, муомала, мулоқот тизими билан та-ниша боради. Ижтимоий қуршов (оила аъзолари, маҳалла аҳли, жа-моатчилик, ишлаб чиқариш жамоаси), ижтимоий гуруҳ ичида (ки-шиларнинг оғушида, уларнинг қалб тўрисида) одамнинг бундан ке-йинги ривожланиши уни шахс сифатида шакллантирувчи, унинг онги ва иродасининг хусусиятларига мутлақо боғлиқ бўлмаган ҳар хил ху-сусиятли муносабатлар мажмуасини вужудга келтиради. Жаҳон психологияси фанида онда-сонда учраб турадиган шахсни ижтимоий муҳитнинг суст маҳсули деб тушунтириш ва унда фаол-ликни инкор этиш ўта баҳсли фикрдир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, шахснинг ижтимоий тажрибани ўзлаштириш жараёни одамнинг ўзича амалга ошираётган фаолцятига ва унинг билан қан-дай мақсад кўзлаётганига нисбатан муносабатини акс эттирувчи ру-ҳий дунёси орқали намоён бўлади. Одатда, фаоллик шахсга хос хулқ-атвор, фаолият, муомала мотивларида, установкаларида, амалий кўник-маларида кўзга ташланади. Бошқача сўз билан айтганда, фаоллик шахснинг атроф-муҳитдаги воқеликни эгаллашга интилган саъй-ҳаракатларда вужудга келади. Шахснинг фаоллиги унинг ўз истиқбо-ли учун йўл-йўриқтанлашда, уни ўзлаштиришда, ҳаётда ўз мавқеи ва ўрнини топишда гавдаланади. Бир хил турмуш шароитлари шахс фаоллигининг турли шакллари-ни яратиш ҳамда ҳар хил ҳаётий вазиятни вужудга келтириш имкони ятига эга. Ҳаетда бирон бир танбеҳ беришнинг ўзи кимдадир руҳий ҳисни уйғотса, бошқа бирининг сиртига ҳам юқмаслиги учрайди. Шундай қилиб, одамга таъсир қилувчи барча ташқи қўзгатувчилар ижтимоий шарт-шароитларга, фаолиятнинг ички тарбиявий қисмла-ри (томонлари, жиҳатлари, жабҳалари, таркиблари) тузилиши йиғин-диси билан бойитилиши эвазига шахс деган тушунча ҳосил бўлади. Шахснинг энг муҳим хусусиятли жиҳатларидан бири — бу унинг индивидуаллигидир, яъни яккаҳоллигидир. Индивидуаллик деганда, инсоннинг шахсий психологик хусусиятларининг бетакрор бирикма-си тушунилади. Индивидуаллик таркибига характер, темперамент, психик жараёнлар, ҳолатлар, ҳодисалар, ҳукмрон хусусиятлар йиғин-диси, ирода, фаолиятлар мотивлари, инсон маслаги, думёқараши, иқтидори, ҳар хил шаклдаги реакциялар, қобилиятлари ва шу каби-лар киради. Психик хусусиятларнинг бирикмасини айнан ўхшаш тарзда акс эттирувчи инсон мавжуд эмас. Масалан, яқин одамдан айрилган-лиги қайғу-алам, унинг билан бирга эса ҳаётда тиклаб бўлмовчи ва бошқаларда такрорланувчи фазилатлар мураккаб воқеликнинг ман-гуликка йўналиши билан изоҳлаш мумкин. Шахс ўзининг қадр-қим-мати ва нуқсонлари билан ижтимоий турмушда фаол иштирок қили-ши, таълим ва тарбия ёрдамида юзага келган ўзининг кучли ва кучсиз жиҳатлари билан яққол, бетакрор олий зотдир. Одам жамиятдатурли гуруҳлар фаолиятида қатнашар экан, кўпинча, уларда ҳар хил вазифаларни (функцияларни) бажаради, ўзаро ҳеч бир ўхшамаган ролларни ижро этади. Масалан, ота-онанинг, оиланинг «эгови», инжиқ, «зўравон» бола ўз тенгқурлари даврасида эҳтиётко-рона ҳаракат қилиб, ўзини тамоман бошқача тутади. Шунингдек, жиддий, талабчан ва хизмат вақтида бошқаларга қўшилмайдиган са-ёҳат даврида, меҳнат фаолиятида, ҳашар ва ҳамкорликда, улфатчи-ликда ҳазилкаш ва қизиқчига айланиши мумкин. Юқорида келти-рилган масалалардан битта одамнинг ўзи турли вазиятларда мазмун жиҳатдан бир-бирига қарама-қарши ролларни бажаради. Аксарият ҳолларда одам турли-туман вазиятларга, шароитларга мос, уларга мутаносиб бўлган жиҳатларни (жабҳаларни) намоён қилади, унинг оилада, хизмат вазифасида, жамоатчилик орасида, спорт мусобақа-сида ва шу сингариларида ўз зиммасига олган ролларни бир-бирига қарама-қарши эмас, балки ўзаро ҳамоҳанг тарзда ўйнайди. Ана шу инсон фазилатларининг, хислатларининг, сифатларининг бир-бири-га мослиги шахснинг яхлитлигини кўрсатувчи аломатлардан бири бўлиб, ундаги қарама-қаршилик, зиддият ва шаклланиб улгирмаган хусусиятларнинг кўрсаткичи унингтурли вазиятларда бажариладиган ролларнинг ўзаро бир-бирига зидлиги ёки номутаносиблиги ҳисобланади. Инсон жамиятнингтурли гуруҳларида одамларнинг ўз зиммасига олган вазифалари ва роллари қанчалик ранг-баранг бўлмасин, тур-мушдаги мавқеи кўп маъно, кўп қиррали хусусиятга эга бўлишидан қатъи назар, инсон шахсига тўла мос келадиган ҳақиқий тавсиф бе-риш имконияти сакланиб қолади. Унга бериладиган тавсиф фақат унинг ўйнайдиган асосий ролларини, эгаллаган мавқеининг индиви-дуаллигини намоён қилувчи мотивларини аниқлаш билан эмас, бал-ки унинг ишлаб чиқаришга, моддий бойликларни^ўзлаштиришга нис-батан муносабатини ўрганиш орқали берилади. Ўзбекистонда инсон шахсига бериладиган асосий тавсиф унинг асосида гуманистик, мустақил, ҳуқуқий жамият қуриш жараёнига нисбатан ва бу ижтимоий жараёнда фаол қатнашиши каби муҳим мезонларга асосланади. Жаҳон психология фанининг илғор тараққийпарвар, гуманистик тадқиқотчиларининг тажрибасида кўрсатилишича, шахснинг психо-логик тузилиши, психологик хусусиятлари, характер хислати, темпе-рамент хусусиятлари, иродавий сифатлари, аклий қобилиятлари, ис-теъдоддаражалари, барқарор қизиқишлари, ҳукмрон мотивлари, ҳис-сиёти ва шу кабиларнинг бирикмаси (мажмуаси) ҳар бир яққол, ало-ҳида одамда бетакрор, барқарор, турғун бирликни ташкил этади. Бу эса, ўз навбатида гш.хсни психологик тузилишининг нисбийлиги, қатъийлиги, стереотиплиги тўғрисидаги фикрни қатъий тасдиқлашга имкон яратади. Психик ҳолатлар, ҳодисалар (ҳиссиёт, хоҳиш, орзу, тафаккур ва шу кабилар) узлуксиз равишда ўзгариб туриши, ижтимоий гурухлар-да, ҳаётий вазиятларда одам ўз зиммасига олган ролларига алоқадор хулқ-атворнинг ўзгариши, ёшни улғайиб бориши ҳам шахснинг пси-хологик қиёфаси (миллийлик, этник таъсир асосида) муайян даража-да барқарорликни сақлайди. Мазкур нисбий барқарорлик одам қат-нашадиган унинг яшаш шароитлари, жисмоний хусусиятларининг қиёфаси билан уйғунликда шакллантирувчи ижтимоий муносабатлар йиғиндисининг доимийлиги билан узвий боғлиқдир. Бироқбиз қайд қилиб ўтган доимийлик нисбий хусусиятга эгадир. Чунки шахсни психик тузилишининг ўзгариши жаҳон психологларининг бир қатор тадқиқотларида ўрганилган. Бу ўзгаришлар одамнинг яшаш муҳити, амалга оширадиган фаолиятида намоён бўлувчи ҳисобланиб, улар ижтимоий таъсир, тарбия шароитига бевосита алоқадордир. Демак, шахснинг нисбатан барқарор ва нисбатан ўзгарувчан хусу-сиятлари инсон хислатларининг яхлитлиги ва ўзаро боғлиқлигидан, я тига эга. Ҳаётда бирон бир танбеҳ беришнинг ўзи кимдадир руҳий ҳисни уйғотса, бошқа бирининг сиртига ҳам юқмаслиги учрайди. Шундай қилиб, одамга таъсир қилувчи барча ташқи қўзғатувчилар ижтимоий шарт-шароитларга, фаолиятнинг ички тарбиявий қисмла-ри (томонлари, жиҳатлари, жабҳалари, таркиблари) тузилиши йиғин-диси билан бойитилиши эвазига шахс деган тушунча ҳосил бўлади. Шахснинг энг муҳим хусусиятли жиҳатларидан бири - бу унинг индивидуаллигидир, яъни яккаҳоллигидир. Индивидуаллик деганда, инсоннинг шахсий психологик хусусиятларининг бетакрор бирикма-си тушунилади. Индивидуаллик таркибига характер, темперамент, психик жараёнлар, ҳолатлар, ҳодисалар, ҳукмрон хусусиятлар йиғин-диси, ирода, фаолиятлар мотивлари, инсон маслаги, дунёқараши, иқтидори, ҳар хил шаклдаги реакциялар, қобилиятлари ва шу каби-лар киради. Психик хусусиятларнинг бирикмасини айнан ўхшаш тарзда акс эттирувчи инсон мавжуд эмас. Масалан, яқин одамдан айрилган-лиги қайғу-алам, унинг билан бирга эса ҳаётда тиклаб бўлмовчи ва бошқаларда такрорланувчи фазилатлар мураккаб воқеликнинг ман-гуликка йўналиши билан изоҳлаш мумкин. Шахс ўзининг қадр-қим-мати ва нуқсонлари билан ижтимоий турмушда фаол иштирок қили-ши, таълим ва тарбия ёрдамида юзага келган ўзининг кучли ва кучсиз жиҳатлари билан яққол, бетакрор олий зотдир. Одам жамиятда турли гуруҳлар фаолиятида қатнашар экан, кўпинча, уларда ҳар хил вазифаларни (функцияларни) бажаради, ўзаро ҳеч бир ўхшамаган ролларни ижро этади. Масалан, ота-онанинг, оиланинг «эгови», инжиқ, «зўравон» бола ўз тенгқурлари даврасида эҳтиётко-рона ҳаракат қилиб, ўзини тамоман бошқача тутади. Шунингдек, жиддий, талабчан ва хизмат вақтида бошқаларга қўшилмайдиган са-ёҳат даврида, меҳнат фаолиятида, ҳашар ва ҳамкорликда, улфатчи-ликда ҳазилкаш ва қизиқчига айланиши мумкин. Юқорида келти-рилган масалалардан битта одамнинг ўзи турли вазиятларда мазмун жиҳатдан бир-бирига қарама-қарши ролларни бажаради. Аксарият ҳолларда одам турли-туман вазиятларга, шароитларга мос, уларга мутаносиб бўлган жиҳатларни (жабҳаларни) намоён қилади, унинг оилада, хизмат вазифасида, жамоатчилик орасида, спорт мусобақа-сида ва шу сингариларида ўз зиммасига олган ролларни бир-бирига қарама-қарши эмас, балки ўзаро ҳамоҳанг тарзда ўйнайди. Ана шу инсон фазилатларининг, хислатларининг, сифатларининг бир-бири-га мослиги шахснинг яхлитлигини кўрсатувчи аломатлардан бири бўлиб, ундаги қарама-қаршилик, зиддият ва .шаклланиб улгирмаган хусусиятларнинг кўрсаткичи унингтурли вазиятларда бажариладиган ролларнинг ўзаро бир-бирига зидлиги ёки номутаносиблиги ҳисоб-ланади. Инсон жамиятнинг турли гуруҳларида одамларнинг ўз зиммасига олган вазифалари ва роллари қанчалик ранг-баранг бўлмасин, тур-мушдаги мавқеи кўп маъно, кўп қиррали хусусиятга эга бўлишидан қатъи назар, инсон шахсига тўла мос келадиган ҳақиқий тавсиф бе-риш имконияти сакланиб қолади. Унга бериладиган тавсиф фақат унинг ўйнайдиган асосий ролларини, эгаллаган мавқеининг индиви-дуаллигини намоён қилувчи мотивларини аниқлаш билан эмас, бал-ки унингишлаб чиқаришга, моддий бойликларни ўзлаштиришга нис-батан муносабатини ўрганиш орқали берилади. Ўзбекистонда инсон шахсига бериладиган асосий тавсиф унинг асосида гуманистик, мустақил, ҳуқуқий жамият қуриш жараёнига нисбатан ва бу ижтимоий жараёнда фаол қатнашиши каби муҳим мезонларга асосланади. Жаҳон психология фанининг илғор тараққийпарвар, гуманистик тадқиқотчиларининг тажрибасида кўрсатилишича, шахснинг психо-логик тузилиши, психологик хусусиятлари, характер хислати, темпе-рамент хусусиятлари, иродавий сифатлари, ақлий қобилиятлари, ис-теъдоддаражалари, барқарор қизиқишлари, ҳукмрон мотивлари, ҳис-сиёти ва шу кабиларнинг бирикмаси (мажмуаси) ҳар бир яққол, ало-ҳида одамда бетакрор, барқарор, турғун бирликни ташкил этади. Бу эса, ўз навбатида ш<хсни психологик тузилишининг нисбийлиги, қатъийлиги, стереотиплиги тўғрисидаги фикрни қатъий тасдиқлашга имкон яратади. Психик ҳолатлар, ҳодисалар (ҳиссиёт, хоҳиш, орзу, тафаккур ва шу кабилар) узлуксиз равишда ўзгариб туриши, ижтимоий гуруҳлар-да, ҳаётий вазиятларда одам ўз зиммасига олган ролларига алоқадор хулқ-атворнинг ўзгариши, ёшни улғайиб бориши ҳам шахснинг пси-хологик қиёфаси (миллийлик, этник таъсир асосида) муайян даража-да барқарорликни сақлайди. Мазкур нисбий барқарорлик одам қат-нашадиган унинг яшаш шароитлари, жисмоний хусусиятларининг қиёфаси билан уйғунликда шакллантирувчи ижтимоий муносабатлар йиғиндисининг доимийлиги билан узвий боғлиқдир. Бироқбиз қайд қилиб ўтган доимийлик нисбий хусусиятга эгадир. Чунки шахсни психик тузилишининг ўзгариши жаҳон психологларининг бир қатор тадқиқотларида ўрганилган. Бу ўзгаришлар одамнинг яшаш муҳити, амалга оширадиган фаолиятида намоён бўлувчи ҳисобланиб, улар ижтимоий таъсир, тарбия шароитига бевосита алоқадордир. Демак, шахснинг нисбатан барқарор ва нисбатан ўзгарувчан хусу-сиятлари инсон хислатларининг яхлитлиги ва ўзаро боғлиқлигидан, таркиб топувчи мураккаб бирликдан иборатдир. Одатда, шахсни пси-хологик жиҳатдан ўрганиш ўз таркибига икки асосий илмий муаммо-ни қамраб олади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling