Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet36/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

8. Ўзини ўт англаш
Ҳозирги замон психология фанининг методологик ва назарий му-аммолари қаторида қўлланиладиган асосий категориялар, тушунча-лар, таърифларга аникликлар киритишдан, тезаурус, контекст нуқ-таи назаридан уларни талқин қилишдан иборатдир. Ушбу мулоҳаза-лар моҳиятини ўзини ўзи англаш, ахлоқ, маънавият, тараққиёт, ди-намика ва шахсга оид тушунчалар тўғрисидаги қарашлар ташкил эта-ди. Мазкур тушунчалар ўзаро иерархик тузилмага эга бўлиб, бири иккинчисини тақозо этади ва ўзига хос муайян тизимни вужудга кел-тиради, мажмуанинг марказида эса инсон (шахс, субъект, комил инсон) туради.
Шу фикрни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, психология фанида ахлоқий ўзини ўзи англаш руҳий жараён, ҳодиса, воқелик, хусусият сифатида алоҳида ўрганилмаганлиги туфайли уни таҳлил қилиш ўзини ўзи англаш, ахлоқ, миллий характер, маънавият, қадрият категория-лари билан бевосита боғлиқ равишда амалга оширилади.
Бизнингча, ажратиб кўрсатилган категориялар, тушунчаларни ўзига хос тарзда ёритиш психологияни асосий ва устувор атамаси санал-миш шахсни яққол англаш имкониятини яратади, ахлоқий ўзини ўзи англашнинг ижтимоий-психологик воқелик тариқасида аниқ намоён бўлишини ўрганишни кафолатлайди.
Ахлоқий ўзини ўзи англаш «ўзини ўзи англаш»нинг хусусий (ало-ҳида) кўриниши, жабҳаси бўлганлиги туфайли унинг руҳий тузили-ши, табиати, ўзига хослиги, таркиб топиши, ривожланиши ва тако-миллашуви, объектив, субъектив, ички ҳамдаташқи шарт-шароитла-ри, энг аввало, ўзини ўзи англаш жараёнининг ички хусусиятларига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Психология фанида унинг назарий, амалий ва татбиқий томонла-ри муайян даражада ўрганилган, ҳозир ҳам изланишлар давом этти-рилмоқда, чунончи, Л.С.Виготский, С.Л.Рубинштейн, В.С.Мерлин, А.Н.Леонтьев, Л.И.Божович, А.Г.Спиркин, Е.В.Шорохова, И.И.Чес-накова, П.Р.Чамата, К.А.Абулханова-Славская, В.В.Столин, Э.Ғ.Ғо-зиев, Б.Т.Ғаффаров ва бошқалар.
Ҳозирги замон психология фанида ўзини ўзи англашнинг табиа-тини тушунтиришда, талқин қилишда икки хил қараш, ёндашиш мавжуд бўлиб, улар бир-биридан кескин даражада тафовутланиб ту-" ради. Биринчи ёндашишга қараганда, ўзини ўзи англаш - бу ўз йўна-лишини ўзгартирган онгнинг айнан ўзидир, худди шу боис у инсон онгининг махсус кўриниши демакдир. Ушбу талқин собиқсовет пси-хологиясида кенг тарқалган назария бўлиб Л.С.Виготский, А.Н.Ле-онтьев, Е.В.Шорохова, И.И.Чеснакова, В.В.Столин ва уларнинг шо-гирдлари томонидан илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ қилиб келин-моқда.
Бу соҳадаги иккинчи мулоҳаза С.Л.Рубинштейннинг илмий ишла-рида ўз ифодасини топган бўлиб, кейинги даврларда унинг шогирди К.А.Абулханова-Славская томонидан ўтказилган изланишларда из-чил равишда ривожлантирилмоқда. Унинг фикрига биноан, онг ва ўзини ўзи англаш жисмоний реал ҳамда юридик шахсга тааллукли хусусиятлардан иборат бўлиб, улар унинг ҳаёти ва фаолиятини воси-та ёки «қурол» сифатида таъминлаб турувчи руҳий жараёндир. Биз-нингча, иккинчи ёндашиш ўзини ўзи англашнинг табиати юзасидан тўғри (адектив) маълумот бериш имкониятига эга, бинобарин, мето-дологик нуқтаи назардан уни илмий-назарий ва амалий-татбиқий жиҳатдан тадқиқот қилиш юксак кўрсаткичлар бериши мумкин.
Юқоридаги ўзини ўзи англашнинг руҳий табиати ҳақидаги икки хил муносабатнинг мавжудлиги унинг пайдо бўлиши сабабларини, йўналиш объектини, тадқиқот предметини турлича ёритилишга олиб келади. Биринчи ёндашашга кўра, ўзини ўзи англашни вужудга кели-шининг бош сабаби инсон билан жамият ўртасидаги муносабатнинг ўзаро номутаносиблигидир. Инсон муайян жамиятда, микро ва мизе муҳитда яшар экан, у худди шу муҳитда (макро, микро, мизе) мавжуд бўлган қонун-қоидаларга ватартиб-интизомга бўйсунишга ҳамда шулар асосида, уларнинг негизида ўз хулқ-атвори, муносабатларини идора қилишга, бошқаришга мажбурдир. Ўз хулқ-атворини ва муносабатла-рини ўзи идора қилиш жараёни (уқуви) эса, уларни юзага келтирувчи эҳтиёжларни, хоҳиш истакларни, мотив ва майлларни, мақсад ва қизи-қишларни (имитация, идентификация, рефлексия босқичлари кечи-шини) бошқаришдан иборатдир. Бундай кўринишдаги, тузилишдаги, мазмундаги англаш ва уни идора қилиш психологик нуктаи назардан эҳтиёжнинг индивидуал онгдаги ифодасини ҳамда улар ўртасидаги бўладиган муносабатларни тартибга солишни тақозо этади. Унинг пайдо бўлишининг бош сабаби ҳам, йўналиш объекти ҳам онгдир, яъни у онгнинг ички барқарорлиги натижасида юзага келади ва бар-қарорликни (ички мувофиқликни) шакллантириш учун хизмат қилади.
Шу нарсани таъкидлаш ўринлики, биринчи ёндашишнинг намо-яндалари талқинида онгнинг ички беқарорлигини вужудга келтирув-чи элементлар (таркиблар, руҳий тузилма қисмлари) юзасидан ола-диган маълумотларга қаратади. Бундай маълумотлар инсон томони-дан ўзлаштирилгандан кейин бир хил мазмунга эга бўлмаганликлари туфайли ўзаро қарама-қаршиликка учрайди, уларнинг ўзаро мутано-сиблигини таъминлаш учун инсон ижтимоий онгига мурожаат қилади ва шу йўл орқали маънолар ўртасидаги зиддиятни бартараф этади. Худди шу боисдан ҳам Л.С.Виготскийнинг шахсий фикрича, ўзини ўзи англаш турли хил маънолар ўртасида бирликни (умумийликни) вужудга келтириш жараёни сифатида ва ўзлаштирилган онг тариқа-сида намоён бўлади.
А.Н.Леонтьевталқинига қараганда, индивидуал (якка шахсга оид) онгдаги моҳият билан мазмун ўртасидаги зиддият ўзини ўзи англаш-нингсабабчисидир. А.Н.Леонтьевнинг шогирди В.В. Столиннингуқти-ришича, ўзини ўзи англашнинг асосида (негизида) «менлик»нинг мазмунлари ўртасидаги зиддият ётади.
Б.Г.Ананьев изланишларида акс этишича, ўзини ўзи англашнинг пайдо бўлиши омили — одамнинг индивидуал хосияти, фаолият субъектлилиги шахслилик хусусиятларинингтаркиб топишидаги но-текислик ва гетерохронликдир. Унинг мулоҳазасига кўра, ўзини ўзи англаш ана шу учала хусусиятни ўзаро мувофиқлаштиради ва худди шу тариқа онгнинг индивидуаллигини таъминлаб туради.
Амалга оширилган психологик тахдилдан кўриниб турибдики, би-ринчи ёндашувда ўзини ўзи англаш хулқ-атворни ва муносабатларни белгиловчи ҳамда идора қилувчи мустақил субъектга айланади, нати жада реал инсон тадқиқот марказидан узоклашади, унинг ўрнини онг ва ўзини ўзи англаш эгаллайди. Бизнингча, ўзини ўзи англашни бу тарзда тушуниш (ва тушунтириш) унинг психологик табиатини ат-рофлича, тўлиқ ёритишга имкон бермайди ва назарий жиҳатдан но-тўгри (ноадекват) хулоса чиқаришга, шошилинч қарор қабул қилиш-га олиб келади.
Иккинчи йўналишнинг асосчиси С.Л.Рубинштейннинг тадқиқот-ларига асосланиб, биз ўзини ўзи англаш муаммосини тадқиқ этишга асосий диққат-эътиборни, энг аввало, унинг субъектига, яъни инсонга — шахсга қаратиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисолаймиз. Ушбу фикрни бошқача сўз билан ифодалаганда, ўзини ўзи англашни шакл-лантиришнинг манбаи онг ва ундаги зиддият бўлмасдан, балки инсоннинг таркиб топиши ва ривожланиши саналади. Руҳий фаолият-нинг махсус ҳолдаги (вазиятдаги) объектив шарт-шароитлар сифати-да одамларнинг ҳаёти, умумий яшаш шароити деб ёзади С.Л.Рубин-штейн, — акс эттириш фаолиятининг шарти ҳақида гап кетганда, одам-нинг турлича намоён бўлишининг, умумий шартлари ичидан худди мана шу инъикос этиш фаолиятининг махсус шартини ажратиб оли-шимиз зарур бўлади. Ўзини ўзи англашнинг пайдо бўлишини таъ-минловчи махсус шартни аникдаш унинг субъекти тўғрисидаги му-аммони ҳал қилишни, муайян йўл-йўриқлар ва оқилона усулларга асосланувчи ечимни талаб қилади.
Жаҳон психологияси фанида тўпланган маълумотлардан маълум-ки, инсон (шахс) ўзини ўзи англаши учун худди шу ўзини ўзи англаш хусусиятининг (жараёнининг) субъекти бўлиши муқаррар.

Ижтимоий
1 1


Муомала
Ижтимоий тан олиниш
Жамиятда хизмат
Ўзини ўзи эаоллаштириш

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling