Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet35/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

7. XXI аср одамлари
Одамзод муаммоси азалий долзарблиги билан бошқа инсоншу-нослик категориларидан кескин ажралиб турган ва бундан кейинги инсоннинг ижтимоий-тарихий тараққиётида ҳам худди шундай юк-сак нуфузга эга бўлиб қолаверади. Жамият мавжуд экан, унинг қуд-рати, ҳаракатлантирувчи кучи, моддий ва маънавий маҳсулот яратув-чиси бўлмиш инсоннингахлоқи, ақл-идроки, юксакҳис-туйғуси, иро-давий фазилати, қобилияти ва салоҳияти юзасидан янги маълумот-ларга эга бўлиш масаласи ўз мавқеини асло йўқотмайди. Худди шу боисдан инсон шахси, унинг камолоти, унга таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар, фаолият, тажриба ва интилишнинг роли масалалари XXI асрда тадқиқот этилишга муҳтождир.
Инсон шахсини ўрганиш масаласи билан фалсафа, психология, педагогика, социология, филология, тарих каби ижтимоий ва гума-нитар фанлар шуғулланади. Ҳозирги даврда инсон муаммоси аниқ, гуманитар, ижтимоий фанларнинг умумий тадқиқот объектига айла-ниб бормокда ва бу жараён кейинги асрда янада жадаллашади. Шун-га қарамасдан, бир томондан, инсонни ўрганишда дифференциация ҳодисаси юз бермоқда, иккинчи томондан, инсон тараққиётининг синтетик (бирикув) тавсифи бўйича интеграция ҳолати кўзга таш-ланмокда. Инсон бир қатор фанларнинг тадқикрт объекти эканлиги йиғиқ, ихчам, яхлит тарзда тасаввур этиш учун уни биосоциал ва со-циобиологик жиҳатдан ўрганиш мақсадга мувофиқ. Маълумки, инсон ҳаёти ва фаолиятининг операционал (усул, услуб, уқув, операция, кўникма, малака, одат) механизми унинг онтогенезида функционал (ҳаракатлантирувчи) механизмга ўсиб ўтади, бинобарин, унда комилликнинг белгилари, аломатлари шаклланади, натижада у жисмоний ва маънавий камолот чўққисининг муайян даражасига эришади.
Муаммони инсон — жамият — табиат — турмуш муносабатлари нуқтаи назаридан текширган жаҳон психологиясининг намояндала-ри Ш.Бюлер, А.Маслоу, К.Роджерс, Р.Оллпорт, В.Джемс, А.Гезелл, Л.Термен, Ж.Пиаже, А.Валлон, С.Л.Рубинштейн, Л.С.Виготский, А.Н.Леонтьев, Б.Г.Ананьев каби олимлар одамнинг улар билан ҳар хил турдаги ва кўринишдаги каузал, структуравий, операционал, мо-тивацион, когнитив, фазовий ва маконий алоқалар тизими мавжуд-лигини таъкидлаб ўтгандир.
Жаҳон психологиясидаги турли назарияларга асосланган ҳолда, биринчидан, инсон у ёки бу алоқалар тизимига биноан биологик эво-люция маҳсули сифатида ўрганилади. Иккинчидан, ижтимоий-тари-хий жараённинг ҳам объекти, ҳам субъекти тариқасида инсон шахси тадқиқот қилинади. Учинчидан, индивид (одамзод) муайян даражада ва кўламда ўзгарувчан, биологик тараққиётнинг генетик дастурига асосланувчи алоҳида хусусиятли жонзод тарзида илмий жиҳатдан тек-ширилади.
Бизнингча, инсоннинг жамият ишлаб чиқаришининг етакчи ва асосий таркиби, билиш, коммуникация ва бошқарув жараёнининг субъекти, тарбиялаш ва тарбияланиш предмети сифатида тадқиқэти-лиши муҳим аҳамиятга эга. Худди шу боисдан инсон ва унинг бор-лиқ, ижтимоий жамият билан кўп қиррали, мураккаб муносабатга ҳамда алоқага киришиши қуйидаги тарзда намоён бўлиши мумкин:
Табиатнинг биотик ва абиотик омиллари — инсон.
Жамият ва унинг тарихий тараққиёти — инсон.
Инсон — техника, технология.
Инсон — маданият, маънавият, қадрият ва руҳият.
Инсон ва жамият — ер ва фазо.
XXI асрда ҳам одам индивид, шахс, субъект, комил инсон сифати-да психологик илмий тушунчалар негизида талқин қилинишда давом эттирилади, лекин ҳар бир тушунча моҳиятида ва кўламида сифат ўзгаришлари юз бериши мумкин, чунки ташқи ва ички омиллар, таъ-сир этувчилар, таъсирланувчилар устуворлиги йўқола боради.
Одамга индивид сифатида тавсиф беришда унинг ёш даври, жин-сий ва индивидуал-типологикхусусиятларига асосланилади. Ёш давр-нинг сифатлари онтогенетик, эволюция босқичларида изчил равиш-Да намоён бўлади ва такомиллашув жараёнида ўз ифодасини топади, жинсий диморфизм хусусияти эса уларга мутлақо мос тушади. Инди-виднинг индивидуал-типологик хусусиятига конституцион (тананинг тузилиши, биокимёвий индивидуаллик, яъни яккаҳоллик) ҳолатлар, симметрия ва асимметрия жуфт рецепторлари, эффекторлари функ-цияси киради. Бу хусусиятлар, ҳолатлар, ҳодисалар, механизмлар ва хоссалар бирламчи ҳисобланиб, ҳужайра ва молекуляр тузилишнинг барча даражаларида иштирок этади.
Жаҳон психологияси тўплаган назарий ва амалий маълумотларга кўра, ёш, жинсий ва индивидуал-типологик хусусиятлар сенсор (суб-сенсор, субцептив), мнемик (хотира), вербал (сўз орқали) ва мантиқ психофизиологик функцияларининг динамикаси ҳамда органик эҳти-ёжлар тузилишини аникдайди. Индивиднинг бу хусусиятларини ик-киламчи деб атаб, уларнинг интеграцияси темперамент хусусиятла-рида ва туғма майлларда ифодаланишини таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ. Чунки юқоридаги сифатлар онтогенетик эволюция жара-ёндан иборат бўлиб, улар филогенетик дастурга асосланиб ҳукм сура-ди. Ёш даврга оид ва индивидуал ўзгарувчанлик инсониятнинг ижти-моий-тарихий тараққиёти таъсири остида ҳар хил кўринишларда на-моён бўлиши мумкин. Индивиднинг динамик хусусиятларига шахс-нинг ижтимоий муҳитда вужудга келган сифатлари таъсир этиб, унинг индивидуал ўзгарувчилиги омилини янада кучйтиради.
Инсоннинг шахс сифатида тавсифланишининг муҳим психологик лаҳзаси унинг динамик хусусиятлари ҳисобланиб, жамиятдаги стату-си (иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, мафкуравий негизга боғлиқ, яъни унинг жамиятда эгаллаган ўрни, нуфузи, мавқеи билан белгиланади) орқали ифодаланади. Статуснинг негизида эса ҳамиша узлуксиз ра-вишда ўзаро алоқалар тизими ётади. Инсон бажариши лозим бўлган гуруҳий фаолият ва яккаҳол турмушга, касб-ҳунарга алоқадор, яъни касабавчй, оиладаги ҳамда жамоадаги ролнинг ижтимоий функция-си, унинг муайян мақсадга, қадриятга, маънавиятга йўналганлиги, шахсни фаоллаштиради, натижада у барча жабҳаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Статус, роль, қадриятга йўналганлик шахс хусусиятлари, сифатлари, фазилатлари, хосиятлари ва хислатларининг бирламчиларини ташкил этади, унингтузилишида асос бўлиб хизмат қилади. Шахснинг тавсифи фаолият, хулқ мотивацияси хусусияти ва ижтимоий феъл-атвор (оддий стереотипдан тортиб, то халқ дониш-мандлиги намуналари) тузилишини белгилаб, унинг таркибидан ик-киламчи аломатлар, белгилар сифатида жой эгаллайди. Шахснинг бирламчи ва иккиламчи сифатларининг ўзаро таъсирини бирлашти-рувчи юксак самара тарзида инсон характери ва майллари юзага ке-лади. Инсоннинг шахс хислатларини ривожлантирувчи, уларни тако-миллаштирувчи ва барқарорлаштирувчи асосий шакл — унинг жами ятдаги ҳаёт йўли, муайян из қолдириши ва ижтимоий таржимаи ҳоли ҳисобланади. Шахснинг халқига қилган хизмати унинг эъзозлани-шига, ҳаттоки миллий маънавий бойлик, тафаккур гулшани ва сар-чашмаси даражасига кўтарилиши мумкин.
Инсоннинг фаолият субъекти сифатидаги асосий тавсифлари қато-рига унинг бу соҳадаги тараққиётнинг маҳсули - онги (объектив фа-олиятнинг инъикоси сифатида (ва фаолияти) воқеликнинг ўзгарти-рувчиси тариқасида) киради. Инсон амалий фаолиятнинг субъекти тарзида унинг шахсий фазилатлари ва хислатларини тавсифлабгина қолмайди, балки меҳнатнинг техник воситалари ва технологияси, уларнинг кучайтирувчанлик, тезлаштирувчанлик ва яратувчанлик функциялари сифатида юзага келади. Амалий фаолият умуминсоний ва якка шахс тажрибасининг бир қисми тариқасида, эгалланилган, ўзлаштирилган, пухта тажрибадан фойдаланиш сингари намоён бўлади. Назарий фаолиятнинг субъекти бўлмиш инсон ўзининг билимлари, касбий кўникмалари, акдий малакалари билан тавсифланади, қайси-ки улар ўзига хос аломатлар тизими билан бевосита боғликдир. Акдий фаолият ижодиёт даражасига ўсиб ўтиши натижасида ижодий маҳ-суллар, янгиликлар, қонуниятлар вужудга келади ва жамият тараққи-ётини ҳаракатлантирувчи кучига айланади. Аждодлар мероси ва ав-лодлар салоҳияти маҳсулларининг узвий боғланиши назарий ва амалий фаолиятнинг ўзаро уйғунлашувини тақозо этади, ваҳоланки, ҳар иккала фаолият турида ижодийлик аломати, маҳсули иштирок қилади, фан ватехника ривожини таъминлайди. Фаолият тажрибалар билан узвий боғланса, унинг самарадорлиги, мақсадга йўналганлиги, амал-га ошиш имконияти юксак босқичга кўтарилади.
Инсон ҳаётида ижтимоий ҳодиса сифатида армон муҳим роль ўйнай-ди, уни фаолликка чорлайди, ҳаракат қилишга асосий туртки вази-фасини бажаради. Армон инсон учун гўёки ушалмаган орзу, ғамгин туйғуларнинг жонлашуви, комфортга интилишга даъват этувчи ҳис-сиёт, ижтимоий ва яккаҳол турмушни баҳолаш мезони, фаолликка етакловчи мотив, эзгу ниятлар оғушига тортувчи доимий туртки, ло-қайдликнинг олдини олувчи ички руҳий имкониятдир. Шахс учун эйдетик образлар қанчалик аҳамият касб этса, барқарор из қолдирса, армон ҳам худди шундай хусусиятга эга бўлиб, улардан фарқли ўлароқ доимийлиги, устуворлиги, мақсадга ундовчилиги билан юқорироқ нуфузга эга.
Инсоннинг субъектив хислатлари интеграциясининг юксак шак-ли ижодиёт (креация) ҳисобланиб, умумлашган имкониятлар тарзида Қобилиятлар (истеъдод, иқтидор), талант ва салоҳият вужудга келади. Одамнинг субъектив хусусиятлари, хислатлари ривожининг асосий шакллари руҳан тайёргарлик, старг, кульминация ва финиш саналиб, инсоннинг жамиятдаги ишлаб чиқариш ва ижодиёт фаолиятларини белгилайди. Мазкур тўрт босқич, тўрт мезон, тараққиётни баҳолаш тизими ўзига хос хусусиятлари, имкониятлари, суръати, давомийли-ги билан бир-бирларидан ҳам сифат, ҳам миқдор жиҳатдан ажралиб туради.
Жаҳон психологияси фанида инсон сифатлари (хислатлари, фази-латлари, хосиятлари)ни индивидуал, шахсга оид ва субъектив гуруҳ-ларга ажратилиши анъанавий ва касбий хусусиятга эга, чунки улар одамнинг яхлитлиги, бир бутунлиги, алоҳидалиги тавсифидан иборат бўлиб, бир даврнинг ўзида ҳам табиат, ҳам жамият жонзоди эканли-гини англатади. Мазкур яхлитликнинг мағзи шахснинг тузилиши-дир, унда нафақат инсоннинг асосий хислатлари ўзаро кесишади ва умумлашади, балки унинг ижтимоий ва шахсий кўникмалари муайян таркибга келтирилади, қоидавий хусусият касб этади.
Бизнингча, индивид, шахс, субъект тараққиётининг тадқиқотида қуйидаги ижтимоий-психологик ҳолатларга эътибор қилиниши за-рур:
Инсон ривожининг детерминатори ҳисобланган асосий омил-лар ва шарт-шароитлар (ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, мафкура-вий, педагогик ва яшаш муҳитининг омиллари).
Инсоннинг шахсий ўзига тааллукли, асосий тавсифлар, унинг ривожланиши ички қонуниятлари, механизмлари, эволюцион негиз-да камол топиш босқичлари, барқарорлашуви ва инволюция (ўсиш-дан қайтиш даври хусусиятлари).
Инсонни яхлит, мукаммал тузилишининг асосий таркиблари, уларнинг ўзаро алоқалари, шахснинг ташқи таъсирларга жавоби ва муносабати, тараққиёт жараёнида уларнинг муттасил равишда тако-миллашуви каби факторлар.
Уч хил хусусиятли тадқиқот дастурининг таркибий қисмлари инсоннингамалий, назарий ва ижодий фаолиятининг мезонлари ҳисоб-ланади. Чунки бевосита фаолиятни амалга ошириш жараёнида яшаш муҳитини ва ижтимоий-тарихий тажрибани эгаллашнинг ҳам инте-риоризация, ҳам экстериоризация даврлари юзага келади.
XXI асрда индивид, инсон, шахс, субъект ва комил инсонни ўрга-ниш турли йўналишларда, вазиятларда, ёш хусусиятлари, алоҳида ёндашиш негизида, ўзига хос таҳлилга, методологик асосга суяниб олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Чунки жаҳон психологияси фа-нида тўпланган назарий ва амалий хусусиятли материалларни мафкуравий нуктаи назардан таҳлил ҳамда танқид қилмасдан, балки уларни холисона баҳолаш, илмий жиҳатдан талқин қилиш жоиз. Бинобарин, турли психологик илмий мактаблар томонидан тўпланган натижа-ларнинг оқил жиҳатларини танлаш ва тадқиқотнинг бошланғич нуқ-тасини белгилашда улардан омилкорлик билан фойдаланиш кўпгина илмий қайтадан текширувларнинг олдини олади.
Мустақиллик, истикдол шарофати билан шахсга оид қарашлар, мулоҳазалар моҳияти, унинг мазмуни ва шаклида ўзгаришлар юз бе-радиким, бунинг натижасида эркин фикрлаш, очиқ шаклдаги илмий фаразларни илгари суриш имконияти туғилади. Республикамизда юз бераётган туб ўзгаришлар халқимиз, миллатимиз руҳиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди, она юрт мадҳи, аждодлар мероси-дан ғурурланиш, маънавият дурдоналаридан фахрланиш ҳислари ву-жудга келади. Ватан ва ватанпарварлик тушунчалари ўзининг ҳақиқий, чинакам маъносини касб этади. Кишилардаги ўта сабр-тоқатлилик, итоаткорлик, ташаббускорликнинг етишмаслиги ўрнини эркинлик, ижодиёт, меҳнат, батамом истикдолга эришиш зарурияти, оиланинг бутлиги, тўкислиги ва уларнинг истиқболи каби сифатлар, фазилат-лар, юксак туйғулар, хислатлар эгаллай бошлайди. Бунинг натижаси-да шахсда табиатга ва жамиятга нисбатан идеал, реал, рационал ва ижодий (креатив) муносабати ўзгармокда, ҳатто айрим ўринларда борлиқва воқеликдан бегоналашиш, узокдашиш ва яқинлашиш ҳолат-лари рўй бермоқда. Бу ҳолатлар ижтимоий хусусият касб этиб, умум-башарий аҳамиятга эга, чунки жаҳон мамлакатлари цивилизацияла-шиш даражалари тенглашмоқда. Худди шу сабабли ижтимоий гармо-ния тариқасида юқоридаги илмий ижтимоий-психологик тушунча-лар қатор (тараққиёт кўрсаткичи ўзаро уйғунликка эга бўлган) мам-лакатларга бир текис ёйилиб, ҳаёт ва фаолиятнинг турли қатламлари-га кириб бормоқда. Мазкур аср одамларида эса ахлоқий, жисмоний ва ақлий комиллик белгилари, кўрсаткичлари ҳамда босқичларининг мезонлари, уларнинг олдига қўйиладиган талабларнинг моҳияти ўзга-ради.
Демакки, табиатга ва жамиятга нисбатан севинч, севги, меҳр-му-ҳаббат юксак ҳислари, ватанпарварлик ва Ватан туйғусинингтаркиб-лари, негизи, уларни ҳаракатлантирувчи механизмлари бошқача ёнда-шишни тақозо этади, замон руҳи ва нафасига мослашишни талаб Қилади. Инсониятнинг бундай юксак ҳис-туйғулари, англашилган мотивлари шахснинг ўқиш, меҳнат, спорт ва ўйин фаолиятларида, билиш ҳамда муомала жараёнларида вужудга келиши мумкин. Бор-лиққа ва жамиятга нисбатан муносабатнинг ўзгариши, унинг иерархияси, шакллари, мақоми ва моҳиятида намоён бўлади, уларга йўнал-тирилган аввалги, эски услубдаги мотивация ўз аҳамиятини нисбий жиҳатдан йўқотади.
Ҳозирги кунда ва келажакда шахсга субъектив муносабат муаммо-сини ижтимоий жиҳатдан турмушда қарор топтириш учун:
Одам (индивид) — инсон — шахс — индивидуаллик — субъект — комиллик (баркамоллик) иерархиясига риоя қилиш.
Шахсга нисбатан субъектив муносабат, яъни унда робот сифа-тида мажбурийлик тамойилига асосланиб (барча хусусиятларни бир текис шакллантириш мумкин, деган хато назариядан воз кечиш) инсон қаршилик кўрсатишини ҳисобга олувчи ёндашишни йўлга қўйиш, субъект — субъект алоқасини вужудга келтириш.
Ҳар қандай субъект — шахс, лекин ҳар қайси шахс субъект эмас-лиги муаммосини ечиш. Бунинг учун мустақил фикрлашга эга бўлиш, шахсий позицияни ҳимоя қила олиш, ғояни амалга ошириш йўлида тўсиқларни писанд қилмаслик, мустаҳкам ишонч, қатъий маслак, иймон негизида асосланиш, интилишда иродавий барқарорлик усту-ворлигига эришиш. Дунёқараш ва уни ҳаётгататбиққилишнинг объек-тив ва субъектив шарт-шароитлари мавжудлигига иқрор бўлиш ҳамда уни тан олиш ва ҳоказо.
Бизнингча, индивид, шахс, субъект ва комил инсон тўғрисида мулоҳазалар юритилганда уларнинг онгсизлик, онгостлилик, онгли-лик ва ўта (супер) онглилик ҳолатлари билан узвий алоқадорлигини унутмаслик лозим. Юқорида келтирилган атамалар онгли мавжудод-га тааллукли эканлиги жаҳон психологияси фанининг илмий манба-ларида атрофлича талқин қилинган, лекин уларнинг иерархияси, моҳияти баёнида турлича ёндашув ҳукмрондир. Мазкур мақсадни чуқурроқ очишга йўналтирилган назариялар ўта баҳсли бўлиб, унинг заминида фақат онг ётиши тасдиқланади, холос. Аслида эса инсон ихтиёрий диққат, ихтиёрий хотира ва муайян мақсадга асосланиб, бирон-бир фаолият инсон томонидан ташкил қилингандагина онг шахснинг ушбу фаолиятини регулятори (бошқарувчи) вазифасини бажаради. Бироқ одам функционал ҳолатининг ўзгариши билан онг-лиликдан онгсизлик (ихтиёрсизлик)ка ўтиши, ижод, ташаббус унинг учун муомала, фаолият негизига айланса, у ҳолда шахс онгости (му-вофиклашув) ҳолатига аста кириб бориши мумкин. Худди шу боис-дан шахс бир даврнинг ўзида ҳар учала ҳолат (онглилик, онгсизлик, онгостлилик) ҳукми остида яшаши, фаолият кўрсатиши, ижод қили-ши, муомалага киришиши мумкин. Ҳар учала ҳолатнинг омили неги-зида шахснинг камолоти вужудга келади, уларнинг ҳар қайсиси бу жараёнга ўзига хос улуш қўшади. Онг ҳолатлари табиий равишда бир-бири билан узлуксиз тарзда ўрин алмаштириб туради, чунки инсон ихтиёрсиз, ихтиёрий ва ихтиёрийдан кейинги босқичлар ҳукми билан яшайди ва фаолият кўрсатади.
XXI асрда яшовчи инсон онгли, онгости ва онгсизлик ҳолатлари-дан ташқари, ўз-ўзини англаш имкониятига эга бўлади. Худди шу боисдан ўз-ўзини англашнинг қуйидаги таркибий қисмларга ажра-тиш мақсадга мувофиқдир:
ўтмишдаги «Мен» («ўзлик»);
ҳозирги «Мен» («ўзлик»);
бўлғуси «Мен» («ўзлик»);
идеал «Мен» («ўзлик»);
динамик «Мен» («ўзлик»).
Ўз-ўзини англаш жараёни миллий ўзлигини англаш билан узвий боғлиқ бўлиб, муайян вақт, муддат ўтишини, яъни маълум даврни тақозо этади, лекин у ҳам эволюцион, ҳам революцион йўл таъсири-да амалга ошиши мумкин. Ўз-ўзини англаш борлиқ ва жамиятни инъикос этишнинг юқори босқичи саналиб, пировард натижа сифа-тида юзага келади, инсоннинг донишмандлигини намойиш қилади. Ўз-ўзини англаш беш таркибдан иборат бўлиб, у ўта мураккаб жара-ён ҳисобланиб, унинг таркиблари бирин-кетин англашиниш имко-ниятига эга эмас. Чунки инсонда ўзининг ҳаёти ва фаолияти ютукла-ри, нуқсонларини, хулқ-атвор кўникмаларини, ақл-идрок даражала-рини, ички имконият захираларини, қадрият ҳамда маънавият кўрсат-кичларини оқилона баҳолашга қурби етишмайди. Шахсда танқид ва ўз-ўзини танқид, баҳолаш ва ўз-ўзини баҳолаш, текшириш ва ўз-ўзини текшириш, назорат қилиш ва ўз-ўзини назорат қилиш, бошқариш ва ўз-ўзини бошқариш, такомиллаштириш ва ўз-ўзини такомиллашти-риш, ривожлантириш ва ўз-ўзини ривожлантириш мутаносиблиги мақсадга жавоб бера олмайди. Индивидуал ва ижтимоий онгни тобо-ра ривожланиб бориши мазкур мутаносибликни амалга оширишни таъминлайди, бу эса муайян муддатни талаб қилади.
Инсон ўз-ўзини англаш жараёнида кўпинча реалликдан бошлай-Ди, ҳозирги ва фавқулоддаги ҳолатни таҳлил қилади, шахсий имко-нияти билан тақкрслайди, маълум мезон ёки намуна, ибрат танлаб, Унга тенглашишга интилади. Кейинчалик эса келажак, истиқбол ре-жалари уни қизиқтиради, ўзининг нималарга қодирлиги юзасидан мулоҳаза юритади ва бу борада муайян қарор қабул қилишга эриша-Ди, лекин унинг онглилиги ёки оқиллилигига шубҳаланади. Уни бир неча марта таҳлил қилиш, қиёслаш, унга ўзгартиришлар киритиш, янгилаш орқали бўлғуси «Мен»ига аниқлик киритади ва фаоллик механизмига айлантиради.
Ўз-ўзини англашнинг навбатдаги босқичида шахс ўтмишини таҳ-лил қилади, ундаги қусурли ва ибратли жиҳатларни ўзаро қиёслаб устуворликни топишга интилади, бу борада айрим силжишларга эри-шади. Ижтимоий ҳаётдан у ўзига идеал бўлувчи шахсни танлайди ва ундаги ижобий хислатлар, хусусиятлар ва кўринишларни, кўрсаткич-ларни ўзида мужассамлаштира боради. Шахс ўз-ўзини англаш даво-мида динамик ҳаракатсиз ҳеч бир нарсани рўёбга чиқара олмаслигига иқрор бўлади, натижада узлуксиз ҳаракатлар аста-секин, бирданига, таваккалига амалга ошириш лозимлигини тушуниб етади. Динамик ҳолатни баҳолаш, текшириш, назорат қилиш, бошқариш натижасида динамик «Мен» шакллана бошлайди. Ўз-ўзини англашнинг беш тар-кибий қисми бир текис инсоннинг маънавий дунёсига айланса, де-макки, унда мукаммаллик, баркамоллик даражаси вужудга келганли-гидан далолатдир.
Ўз-ўзини англаш шахснинг фазилатига айланиши учун муайян давр, вақт, муддат талаб қилади, шунинг учун ўқувчилар, талабалар ва рес-публикамизнинг бошқа фуқаролари билан дастурий тадбир-чоралар ўтказиш орқали кўзланган мақсадга эришиш мумкин.
XXI аср одамлари комилликни эгалловчи, яъни комил инсонлик-ка интилувчи шахслардан таркиб топиши лозим. Комилликнинг бир нечта мезонлари мавжуд бўлиб, унда жисмоний баркамоллик, ахло-қий баркамоллик, бетакрорлик, ақл-заковатлилик сингари шахснинг ижтимоий-тарбиявий таркиблари ўз ифодасини топади. Комиллик-нинг ўзига хос босқичлари, объектив ва субъектив хусусиятли шарт-шароитлари, омиллари мавжуддир. Комил инсон имконияти чексиз, ўз иқгидори, истеъдоди, салоҳияти, қобилияти, донишмандлиги, қому-сийлиги билан ўз замондошларидан сезиларли даражада илгарилаб кетувчи, бетакрор, ўта (супер) онгли, биосфера ва неосфера муноса-батларини англовчи онгли зотдир (онглиликнингонглилиги устувор-дир). Бизнингча, бу даражага барча фуқаролар эришиш имкониятига эга эмас, чунки бунинг ҳам объектив, ҳам субъектив омиллари, шарт-шароитлари мавжуддир. Худди шусабабдан шунчаки интилиш, майл, лаёқат билан юксак камолот чўққисига эришиб бўлмайди, мазкур ижтимоий ҳолатни чуқурроқтадқиқот қилиш фаразларимизни ё тас-диқлайди ёки инкор қилади.
XXI асрда яшовчи одамлар инсонпарварлик ғояларини акс этти-рувчи кишиларнинг тимсоли сифатида ҳаёт ва фаолиятда ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини баҳолаш, ўз-ўзига буйруқ бериш, ўз-ўзини ифодалай олиш, уз-узижи ( I имкониятларига эга бўлм^! тарихий даврни тақозо эт^^!
Бир ижтимоий жамият I дек, мустақиллик ва унинр к| туб ўзгаришларни вужудг,а к I вом этади. Миллий туйғу ^1 таъб, миллий куй ва рақс," м; I да ўзининг туб моҳиятинц ™ I дан тўла фойдаланиш уч^ • I чунки ҳар бир шахс руҳи^Т1] 1 айян қарама-қаршиликлац 3 данига тенглик аломатин^ I тафовутлар мавжуд бўлга; одатдан ташқари ҳолатдиц"
Ўтмишнинг бой мероц расм-русумлари, маросим. га қайтарилишига қарама^ 2 ҳий жиҳатдан тайёр эмас^ ' < секин ўзгариб бориши на'| ]; ятлар тиклана бошлайди, ш ўртасида адолатлилик, теғ 3 Байналмилалчилик милли,-,.,,'
11.1
уйғунлашишда давом этса к ўзаро яқинлик, ўзаро моо1(ИК. XXI асрда шахсни шаю|ла^
огп
ларнинг моҳиятига тушун\, чилар, итоатгўйлар кўлами чилар микдори кўпаяди. \-шакллантиришда муҳим в0С[. нади, иймон фаоллик туи; ,.
*ЛИК'
ликни келтириб чиқаришг ( : ик. жинсий тафовутни 0
1341
орт
фасини бажаришга ўсиб ў лик, самимийлик, ҳамдар;
сонии хусусиятларни тарк^ янада ортади, тобора ом^ав1|,; нинг бир-бирига қарама-қ^ ш1
тимоии турмушда қарор 1 ўзининг ижобий таъсири

янгилаш орқали бўлғуси «Мен»ига аниқлик киритади ва фаоллик механизмига айлантиради.


Ўз-ўзини англашнинг навбатдаги босқичида шахс ўтмишини таҳ-лил қилади, ундаги қусурли ва ибратли жиҳатларни ўзаро қиёслаб устуворликни топишга интилади, бу борада айрим силжишларга эри-шади. Ижтимоий ҳаётдан у ўзига идеал бўлувчи шахсни танлайди ва ундаги ижобий хислатлар, хусусиятлар ва кўринишларни, кўрсаткич-ларни ўзида мужассамлаштира боради. Шахс ўз-ўзини англаш даво-мида динамик ҳаракатсиз ҳеч бир нарсани рўёбга чиқара олмаслигига иқрор бўлади, натижада узлуксиз ҳаракатлар аста-секин, бирданига, таваккалига амалга ошириш лозимлигини тушуниб етади. Динамик ҳолатни баҳолаш, текшириш, назорат қилиш, бошқариш натижасида динамик «Мен» шакллана бошлайди. Ўз-ўзини англашнинг беш тар-кибий қисми бир текис инсоннинг маънавий дунёсига айланса, де-макки, унда мукаммаллик, баркамоллик даражаси вужудга келганли-гидан далолатдир.
Ўз-ўзини англаш шахснинг фазилатига айланиши учун муайян давр, вақт, муддат талаб қилади, шунинг учун ўқувчилар, талабалар ва рес-публикамизнинг бошқа фуқаролари билан дастурий тадбир-чоралар ўтказиш орқали кўзланган мақсадга эришиш мумкин.
XXI аср одамлари комилликни эгалловчи, яъни комил инсонлик-ка интилувчи шахслардан таркиб топиши лозим. Комилликнинг бир нечта мезонлари мавжуд бўлиб, унда жисмоний баркамоллик, ахло-қий баркамоллик, бетакрорлик, акл-заковатлилик сингари шахснинг ижтимоий-тарбиявий таркиблари ўз ифодасини топади. Комиллик-нинг ўзига хос босқичлари, объектив ва субъектив хусусиятли шарт-шароитлари, омиллари мавжуддир. Комил инсон имконияти чексиз, ўз иктидори, истеъдоди, салоҳияти, қобилияти, донишмандлиги, қому-сийлиги билан ўз замондошларидан сезиларли даражада илгарилаб кетувчи, бетакрор, ўта (супер) онгли, биосфера ва неосфера муноса-батларини англовчи онгли зотдир (онглиликнинг онглилиги устувор-дир). Бизнингча, бу даражага барча фуқаролар эришиш имкониятига эга эмас, чунки бунинг ҳам объектив, ҳам субъектив омиллари, шарт-шароитлари мавжуддир. Худди шусабабдан шунчаки интилиш, майл, лаёқат билан юксак камолот чўққисига эришиб бўлмайди, мазкур ижтимоий ҳолатни чуқурроқтадқиқот қилиш фаразларимизни ё тас-диқлайди ёки инкор қилади.
XXI асрда яшовчи одамлар инсонпарварлик ғояларини акс этти-рувчи кишиларнинг тимсоли сифатида ҳаёт ва фаолиятда ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини баҳолаш, ўз-ўзига буйруқ бериш, ўз-ўзини ифодалай олиш, ўз-ўзини камол топтириш, ўз-ўзини кашф қилиш имкониятларига эга бўлмоқлари лозим, бу эса ўз навбатида муайян тарихий даврни тақозо этади.
Бир ижтимоий жамиятнинг иккинчиси билан алмашиш, шунинг-дек, мустақиллик ва унинг неъматлари республикамиз фуқароларида туб ўзгаришларни вужудга келтиришга муҳим замин ҳозирлашда да-вом этади. Миллий туйғу, миллий қиёфа, миллий характер, миллий таъб, миллий куй ва рақс, миллий маънавият, қадрият таъсири ости-да ўзинингтуб моҳиятини акс эттира бошлайди. Лекин бу имконият-дан тўла фойдаланиш учун барча халқ етарли даражада тайёр эмас, чунки ҳар бир шахс руҳиятида эҳтиёж билан имконият ўртасида му-айян қарама-қаршиликлар ҳукм суради. Ҳар бир инсон ўзининг бир-данига тенглик аломатини қўйиб бўлмайди, чунки шахслар орасида тафовутлар мавжуд бўлганлиги туфайли «сунъий»ликка йўл қўйиш одатдан ташқари ҳолатдир.
Ўтмишнинг бой мероси, унинг ижтимоий-тарихий анъаналари, расм-русумлари, маросимлари миллий истиқлол туфайли ўз эгалари-га қайтарилишига қарамай, халқ унинг ҳукмдорига айланишига ру-ҳий жиҳатдан тайёр эмасдир. Фуқароларнинг ижтимоий онги аста-секин ўзгариб бориши натижасида улардаги этнопсихологик хусуси-ятлар тиклана бошлайди, миллийлик, умумбашарийлик хислатлари ўртасида адолатлилик, тенг ҳуқуқлилик алоқалари ўрнатила боради. Байналмилалчилик миллийлик, миллий бирлик хусусиятлари билан уйғунлашишда давом этса, миллатлараро муносабат ўзаро тушунув, ўзаро яқинлик, ўзаро мослик негизига қурилади.
XXI асрда шахсни шакллантиришда, ахлоқ-одоб қоидаларини иж-тимоий турмушда қарор топтиришда дин, шу жумладан, ислом ҳам ўзининг ижобий таъсирини ўтказишда давом этади. Диний билим-ларнинг моҳиятига тушунувчилар сафи кенгаяди, уларга риоя қилув-чилар, итоатгўйлар кўлами ортади, унингатрибутларини қабул қилув-чилар миқдори кўпаяди. Қуръони Карим, ҳадислар таъсири шахсни шакллантиришда муҳим воситага ва ҳаракатлантирувчи кучга айла-нади, иймон фаоллик тушунчасидан ҳаракат, хулқ регулятори вази-фасини бажаришга ўсиб ўтади, инсонлар ўртасида поклик, ростгўй-лик, самимийлик, ҳамдардлик, ўзаро ёрдам туйғулари, нисбий тенг-ликни келтириб чиқаришга хизмат қилади. Шахслараро муносабатда тенглик, жинсий тафовутни одил баҳолаш, ҳақчиллик каби умуминсоний хусусиятларни таркиб топтиришда диний адабиётларнинг роли янада ортади, тобора оммавийлашаверади. Лекин дин билан фан-нинг бир-бирига қарама-қарши қўйиш вазиятига барҳам бериш ижтимоий-тарихий тараққиётнинг кафолати ҳисобланади, бунга аждод-ларимиз (Ибн Сино, Ал-Форобий, Беруний, Улуғбек ва бошқалар) тажрибаси ёрқин мисолдир.
Ер куррасида ижтимоий гармониянинг (мувофиклашувнинг) мав-жудлиги, ёшлар ўртасида гарб цивилизациясига (кийиниш, рақс, қўшиқ, хулқ-атвор, бегоналашиш, айрим ҳирсларга) нисбатан мувақ-қат қизиқиш, интилиш, эҳтиёжнинг ҳукм суриши миллийликни 25-30 йилга кечиктириш хавфини туғдиради. Миллийликнинг кучайи-ши етуклик даврига тўғри келади, лекин шу вақт оралиғида кўп нар-салар бой берилган бўлади, бироқ мазкур узилишни тиклаш учун ав-лодлар ўртасида умумий бирлик, миллий стереотип яратилиши зарур.
XXI аср бошида ҳам республикамиз фуқароларининг онгидаги, фикрлаш воситасидаги, турмуш тарзидаги тафовутлар мавжудлиги учун улар ўртасида табақаланиш сақланиб қолади. Экологик маданият, биосфера ва неосферага зарар келтирувчи илмий-тадқиқотлар инсон ақл-заковати билан бошқарилади, ажал қуроллари ўрнини хайрихоҳ-лик, ўзаро ёрдам, умумбашарий хусусиятлар эгаллайди, жамият ва табиатни асраш одамларнинг эътиқодига айлана боради. Фазовий алоқалар кенгайиши натижасида фан ва техника маҳсулларига муай-ян аниқликлар киритилади, уларнинг ривожланишида интеграция жараёни юзага келади, тадқиқотлар гуруҳий ва жамоавий фаолият негизида амалга оширилади, бу эса миллатларнинг ўзаро яқинлаши-шига муҳим имкон яратади, миллатлараро муносабат тенглик асоси-га қурилса, бир миллат салоҳияти иккинчисига таъсир ўтказади, маъ-навият намуналари билан халқларнинг бойиши шахс камолоти учун муҳим негиз ҳозирлайди.
Миллатлараро руҳий муҳитнинг яратилиши — фан ватехниканинг ривожига ижобий таъсир этади, мутахассислар тайёрлаш сифатини замон талаби даражасига кўтаради. Миллатлараро фикр алмашув, таж-рибалар билан ўртоқлашув XXI аср одамларининг мукаммаллик да-ражаси юксалишига беминнат хизмат қилади.
XXI асрда ҳам одамларнинг камолоти негизи сифатида оила, мак-таб, ижтимоий муҳит, ишлаб чиқариш ўз мавқеини сақлаб қолавера-ди. Шахсни тарбиялаш қуйидаги манбалар асосида амалга оширили-ши мумкин:
муайян тизимли, узлуксиз тарбиявий, дастурий таъсир орқали;
идеал, намуна тимсолида ўз-ўзини тарбиялаш, такомиллаштириш;
ижтимоий муҳитдаги шахслараро муносабатда таҳлил қилиш, ибрат олиш воситалари ёрдами билан хулқ-одоб, фикрлаш малакала-рини эгаллаш;
4) аждодларимиз яратган бадиий, фалсафий, санъат асарларини ўзлаштириш орқали янги хислатларни ўзлаштириш кабилар.
Таълим ва тарбия жараёнида республиканинг тарихи, маданияти, узоқ аждодларимиздан етишиб чиққан жаҳонгашта кишилар, илм-фан арбоблари, мутафаккир, маърифатпарварлар тўғрисида билим уруғини сочиш ёшларда ғурур ва ифтихор туйғуларини вужудга кел-тиради. Ўзбекистоннинг фан ва техникаси, унумдор тупроғи, сахий ва заҳматкаш халқи, фойдали қазилмалари, жаҳон ва умумхалқ бозо-ридаги пахтаси, ипаги, қоракўли салмоғининг берилиши — уларда миллий онгни ўстиради, миллий ўз-ўзини англашни такомиллашти-ради, ижтимоий фаолликни жадаллаштиради, уларни ижодий изла-нишлар сари етаклайди, аклни пешлаш машқлари вазифасини бажа-ради.
Ёшлар ўртасида миллий орасталик, соч ўстириш, тараш, ўриш ва кийиниш маданияти, ворислик масъулияти, миллий таъб ҳамда дидга мувофиқ равишда иш юритиш ҳақида маслаҳатлар, кўрсатмалар бе-риш, амалий уқувлар билан қуроллантириш юқори самара беради.
Ота-боболаримиздан халқимизга мерос қолган сахийлик, меҳмон-дўстлик, ростгўйлик, тантилик, садоқатлилик, поклик, одоблилик фазилатлари миллий характернинг энг муҳим жиҳати ҳисобланади. Ушбу хислатларни таълим-тарбия жараёнида ёш авлод онгида шакл-лантириш, улар руҳиятини халқ дурдоналари билан бойитиш, мил-лий қадриятлардан оқилона фойдаланишга эътиборни қаратиш мақ-садга мувофиқ.
Ахлоқва одобли бўлиш, ота-оналар ва катталарга ҳурмат, сами-мийлик, иноклик, қадр-қиммат, виждонлилик, иффатлилик, ўзаро ёрдам каби инсоний хислатлар ўзбек халқи маънавиятининг рамзи саналади. Миллий маънавий бойлигимизни ўқувчилар чуқур эгал-лашлари учун унинг бебаҳо дурдоналарини кенг кўламда намойиш қилишимиз, булар тўғрисида ёшлар онгига муайян билимларни синг-диришимиз зарур.
Одамларнингбир-бирига меҳр-оқибат, оқилона муносабати, тўғри мулоқоти, илтифоти, эҳтироми халқимизнинг ички гўзаллигини, бой маънавий ва руҳий қиёфасини ифодалайди. Халқимизнинг ҳақиқий инсонпарварлиги, маънавий гўзаллиги, ватан, жамият манфаати йўлида жон фидо қилишида, инсон осойишталиги, бахт-саодати учун қайғу-ришида ўз ифодасини топади. Пок қалбли, софдил, диёнатли, виж-Донли, иродали халқимизнинг олижаноблиги, унинг танишга ҳам, бегонага ҳам беғараз ёрдам қўлини чўзишида намоён бўлади. Халқи-мизнинг ажойиб фазилатларидан бири — дўстликка садоқатдир.
Дўстлик бор жойда меҳру-муҳаббат, вафо, садоқат, адолат, ҳақиқат қарор топади. Бу эса ўз навбатида инсоннинг маънавияти ва руҳия-тига, ақл-заковатига тетиклик бахш этади, уни яхшилик, самимий-лик сари етаклайди.
Ўзбек оиласида тарбия моҳияти, мазмуни, тарбиянинг кундалик ва истиқбол режаси, болаларга таъсир ўтказиш воситаларини танлаш ва улардан фойдаланиш ўзига хос хусусиятга эга, чунки унинг асоси-да халқ анъаналари ётади.
Ўзбек халқининг этнопсихологик хусусиятларидан унумли фойда-ланиш - XXI асрда яшаш насиб этган одамларни баркамол шахс сифатида таркиб топтиришда муҳим роль ўйнайди. Худди шу боис-дан ҳам халқимизнинг миллий руҳиятидаги бундай урф-одатлар, анъ-аналар, удумлар келажак авлодга обида, мерос тариқасида қолдири-лиши муқаддас бурчдир.
Юқорида санаб ўтилган ажойиб миллий фазилатларимизнингбар-часини келажак аждодларимиз шахсиятида шакллантириш имкония-тига умид қиламан, ўйлайманки, улуғвор инсоннинг эзгу нияти, ал-батта рўёбга чиқади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling