Эргаш ғозиев


Собиқ шўро психологиясида шахс таърифи


Download 0.91 Mb.
bet33/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

5. Собиқ шўро психологиясида шахс таърифи
Умумий психология фанида шахснинг шаклланиши ва ривожла-ниши қонуниятлари ҳамда уларнинг механизмлари тадқиқ этилади.
Бу борада психологлар томонидан шахсга нисбатан турлича таъриф берилган ва унинг тузилишини ўзига хос тарзда тасаввур қилишган. Қуйида муаллифларнинг айримларига қисқача тўхталиб ўтамиз.
А.Г.Ковалевнинг фикрича, шахс — бу ижтимоий муносабатлар-нинг ҳам объекти, ҳам субъектидир. А.Н.Леонтьев ушбу масалага бош-қачароқ ёндашиб, унга шундай таъриф беради: шахс — бу фаолият субъектидир. К.К.Платоновнинг талқинига биноан: жамиятда ўз ро-лини англовчи, ишга лаёқатли, яроқли аъзоси шахс дейилади. Бу муаммо моҳиятини чуқурроқочишгаҳаракат қилган С.Л.Рубинштейн таърифича, шахс — бу ташқи таъсирлар йўналишини ўзгартирувчи ички шарт-шароитлар мажмуасидир.
Психология фанида бир-бирига яқин, лекин айният бўлмаган ту-шунчалар қўлланилиб келинади, чунончи: одам, шахс, индивидуал-лик. Уларнинг моҳиятини аниқроқ изоҳлаб бериш учун ҳар бирининг психологик табиатини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.
Одам: сут эмизувчилар синфига дахлдорлик, биологик жонзод эканлиги одамнинг ўзига хос хусусиятидир. Тик юришлик, қўллар-нинг меҳнат фаолиятига мослашганлиги, юксак тараққий этган мия-га эгалиги, сут эмизувчилар таснифига кириши унинг ўзига хос то-монларини акс эттиради. Ижтимоий жонзод сифатида одам онг билан қуролланганлиги туфайли борлиқни онгли акс эттириш қобили-ятидан ташқари ўз қизиқишлари ва эҳтиёжларига мутаносиб тарзда уни ўзгартириш имкониятига ҳам эгадир.
Шахс. Меҳнат туфайли ҳайвонот оламидан ажралиб чиққан ва жамиятда ривожланувчи, тил ёрдами билан, бошқа кишилар билан мулоқот (муомала)га киришувчи одам шахсга айланади. Ижтимоий моҳияти шахснинг асосий тавсифи ҳисобланади.
Индивидуаллик. Ҳар қайси инсон бетакрор ўзига хос хусусият-ларга эга. Шахснинг ўзига хос қирраларининг мужассамлашуви ин-дивидуалликни вужудга келтиради. Индивидуал шахснинг интеллек-туал, эмоционал ва иродавий соҳаларида намоён бўлади.
Собиқ совет психологиясида энг кўп тарқалган шахснинг тузили-шига оид материаллар билан қисқача танишиб ўтамиз. С.Л.Рубинштейн бўйича шахс қуйидаги тузилишга эга:
Йўналганлик — эҳгиёжлар, қизиқишлар, идеаллар, эътиқодлар, фаолият ва хулқнинг устувор мотивлари ҳамда дунёқарашларда ифодаланади.
Билимлар, кўникмалар, малакалар — ҳаёт ва фаолият жараёнида эгалланади.
Индивидуал типологик хусусиятлар - темперамент, характер, қобилиятларда акс этади.
К.К.Платонов таълимотига кўра, шахс тузилиши қуйидаги шаклга
эга:
I. Йўналганлик осттузилиши — шахснинг ахлоқий қиёфаси ва му-
носабатларини бирлаштиради. Ундан ҳаракатчанлик, барқарорлик, жа-даллик, кўлам (ҳажм) даражаларини фарклаш лозим.
II. Ижтимоий тажриба осттузилиши — таълим воситасида, шахсий
тажрибада эгалланган билимлар, кўникмалар ва одатларни қамраб
олади.
Психологик акс эттириш шакллари осттузилиши — ижтимоий турмуш жараёнида шаклланувчи билиш жараёнларининг индивидуал хусусиятлари.
Биологик шартланган осттузилиш — мия морфологик ва физи-ологик хусусиятларига муайян даражада боглиқбўлган патологик ўзга-ришларни, шахснинг ёш, жинс хусусиятларини ва унинг типологик хосиятларини бирлаштиради.
А.Г.Ковалев талқинига биноан, шахс мана бундай тузилишга эга:
1. Йўналганлик — воқеликка нисбатан инсон муносабатини аниқ-
лайди, унга ўзаро таъсир этувчи ҳар хил хусусиятли ғоявий ва амалий
установкалар, қизиқишлар, эҳтиёжлар киради.
Устувор йўналганлик шахснинг барча психик фаолиятини белги-лайди.
Имкониятлар — фаолиятнинг муваффақиятли амалга ошишини таъминловчи тизим. Ўзаро таъсир этувчи ва ўзаро боғлиқ бўлган тур-лича қобилиятлар.
Характер. Ижтимоий муҳитда шахснинг хулқ-атвор услубини аниқлайди. Одамнинг руҳий ҳаёти шакли ва мазмуни унда намоён бўлади. Характер тизимидан иродавий ва маънавий сифатлар ажра-тилади.
Машқлар тизими. Ҳаёт ва фаолият, ҳаракат ва хулқ-атворни тузатиш (коррекциялаш), ўзини ўзи назорат қилиш, ўзини ўзи бош-қаришни таъминлайди.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling