Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
1.2. Эҳтиёжларнинг турлари
Инсон бир даврнинг ўзида ҳам индивидуаллик, ҳам ижтимоий-ликни акс эттирган бўлганлиги сабабли унинг эҳтиёжлари шахсий ва ижтимоий хусусиятга эгадир. Бошқача сўз билан айтганда, ундаги тор маъноли шахсий хусусиятга эга бўлгандай туйғу уйғотувчи (таби-ат инъомига алоқадор) эҳтиёжларни қондириш жараёни ҳам ижтимо-ий ҳамкорлик фаолиятининг маҳсули (деҳқонлар, ишчилар, ходим-лар ва бошқа касбдаги) одамларнинг саъй-ҳаракати, ҳамкорликдаги меҳнатининг моддий тарздаги ифодаланишидан фойдаланишида акс этади. Ушбу масалага бошқача тарзда ёндашилса, унда ўз эҳтиёжларини қондириш учун ижтимоий муҳит негизида яратилган воситалар ва усуллардан фойдаланилади, натижада у ёки бу шароитга нисбатан эҳтиёж ҳис этади. Масалан, ёғочдан болтага даста ясаш учун унда хоҳиш мавжудлигининг ўзи етарли эмас, балки бир қатор шарт-шароитлар, дастгоҳ, дурадгорлик асбоблари бўлиши лозим, унинг сифа-тига нисбатан эҳтиёж ҳам туғилади. Худди шу боисдан унда ўз хо-ҳиш-истакларини рўёбга чиқарадиган талаб билан имкониятга қара-тилган эҳтиёж вужудга келади. Инсондаги тор маънодаги эҳтиёжлар унинг шахсий талабларини қондириш билан чекланиб қолмасдан, балки ҳамкорлик фаолиятида юзага келувчи жамоавий эҳтиёжлар яккаҳоллигига оид хусусият касб этади. Айтайлик, маъруза ўқишга таютиф қилинган ўқитувчининг машғулотга пухта тайёргарлиги ўз предметининг ўта фидойиси эканлиги учун эмас, балки жамоа нуфу-зига доғ туширмаслик масъулияти, ижтимоий бурч ҳиссига нисбатан эҳтиёж сезганлиги туфайли амалга ошади. Шахсий эҳтиёж гуруҳий, жамоавий муносабатлар уйғунлашиб кетганлиги сабабли ўзаро қори-шиқ хусусиятга эга бўлади. Ҳар қандай индивидуал фаолиятга нисба-тан эҳтиёжнинг туғилиши ижтимоий аломат, умумийлик, ҳамкорлик хусусиятини касб этиб, фаолиятга ёндашувда яққаҳоллик умумий-ликни, умумийлик эса алоҳидаликни узлуксиз равишда бетўхтов акс эттириб туради. Психология фанида эҳтиёжларни таснифлаш уларни келиб чиқи-ши ва ўз предметининг хусусиятигабиноан амалга оширилади. Одатда, ўзларининг келиб чиқишига биноан эҳтиёжлар табиий ва маданий турга ажратилади. Табиий эҳтиёжларда инсон фаолиятининг фаоллиги, ўз шахсий ҳаётини ҳимоя қилиш, ўз авлоди ҳаётини сақлаш, уни қўллаб-қувват-лаш учун зарурий шарт-шароитларга тортилганлик, тобелик акс эта-ди. Табиий эҳтиёжлар таркибига одамларни овқатланиш, ташналик-ни қондириш, жинсий мойиллик, ухлаш, иссиқ ва совуқдан асра-ниш, мусаффо ҳавога интилиш, тана аъзоларига дам бериш кабилар киради. Табиий эҳтиёжлар узоқ вақт давомида қондирилмаса, унинг оқибатида инсон ҳалокатга маҳкум бўлади, ўз сулоласи ҳаёти ва фаолиятини хавф остига қолдиради. Табиий эҳтиёжлар инсонда ҳайвонот аждодларникига ва ибтидоий жамоа аъзолариникига ўхшаш бўлса-да, лекин улар ўзининг психо-логик моҳиятига кўра мавжудодларникидан ҳам сифат, ҳам микдор жиҳатдан тафовутланади. Эҳтиёжларни қондирилиш усуллари, шак-ли, қуроли тобора такомиллашиб боришдан ташқари, уларнинг мо-Ҳияти, мазмуни ҳам ўзгариб бормоқда, мисол учун ҳозирги замон кишиси эрамиздан олдинги аждодларимизга нисбатан бошқача тарз-Да ўз эҳтиёжларини рўёбга чиқаради ва уларни қондиришга интила-Ди. Уй рўзғор буюмларининг ўзгариши эҳтиёжларини қондириш йўлла-ри такомиллашувидан дарак беради. Шунинг учун инсонларнинг табиий эҳтиёжлари ижтимоий-тарихий хусусиятга эга, чунки улар иж-тимоий-тарихий тараққиёт маҳсулидан иборатдир. Инсон фаолиятининг фаоллиги инсоният маданиятини маҳсули билан боғлиқлигини ифодалаб, маданий эҳтиёжларни юзага келтира-ди. Маданий эҳтиёжлар, маданият тўғрисида мулоҳаза юритилганда унинг ижтимоий илдизлари кишилик тарихининг дастлабки манба-лари билан узвий боғланиб кетишини таъкидлаб ўтиш лозим. Лекин табиий эҳтиёжлар маданий эҳтиёжлар билан ўзаро уйғунлашган бўлиб, биринчиси иккинчисини тақозо этади, чунки улар бири-бирининг негизидан келиб чиқади. Худди шу боисдан маданий эҳтиёжлар объек-тига табиий эҳтиёжларини қондирувчи уй-рузғор буюмлар, меҳнат фаолияти орқали бошқа кишилар билан боғланиш воситалари, мада-ний алоқалар ўрнатиш усуллари, шахслараро муомалага киришиш услублари, ижтимоий турмуш заруриятига айланган нарсалар, ўқиш ва тажриба орттириш йўллари киради. Одатда, жамият таълим ва тар-бия тизимини эгаллаш, халқ анъаналари, маросимлари, байрамлари, одатлари, расм-русумлари, хулқ-атвор кўникмаларини ўзлаштириш жараёнида ранг-баранг маданий эҳтиёжлар вужудга келади, янгича маъно касб эта бошлайди. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, табиий эҳтиёжлар қондирилмаса, улар инсонни ҳалокат ёқасига етаклайди, бироқ маданий эҳтиёжларнинг қондирилмаслиги ундай оқибатларга олиб келмайди, аммо одамда маданий фазилатларнинг шаклланиши-га путур етказади, унинг камолотини секинлаштиради. Шу нарсани таъкидлаб ўтиш жоизки, маданий эҳтиёжлар ўзининг даражасига кўра, жамият томонидан ўз аъзолари олдига қўйилаётган талаблар билан боғлиқлигига биноан, улар ўзаро бир-бирларидан кес-кин тафовут қилади. Масалан, ҳозирги замон ёшларининг билим олишга нисбатан тинимсиз изланишини, яъни билим олиш эҳтиёжи-нинг моҳиятини энг сўнгги мода бўйича кийинишга одатланган худ-ди шу ёшдаги тенгдошининг эҳтиёжларини бир хил мезон билан ўлчаш ва баҳолаш адолатдан эмас. Чунки эҳтиёжларнинг моҳиятига, уларни қондириш учун амалга ошириш кўзда тутилган фаолият натижасига, уларнинг хусусиятига ижтимоий ёки индивидуал йўналганлигига би-ноан, ҳар қайсиси алоҳида-алоҳида баҳоланади. Ижтимоий жамият томонидан ўз фуқаролари олдига қўйилаётган талабларига, жамият-нинг ҳуқуқ асосларига, халқ анъаналарига, юриш-туриш қоидалари-га, маънавият ва қадрият тизимига, маслак ва дунёқараш моҳиятига мос тушадиган эҳтиёжлар юксак онглилик, ижтимоий фаоллик, маъ-навий камолот учун хизмат қилади, жамият тараққиётининг муҳим мезонларидан бири бўлиб маданий эҳтиёжларни туғилиш ва уларни қондирилиш даражаси ва маънавиятни эгаллашдаги роли ҳисоблана- ди. Психология фанида эҳтиёжлар ўз предметининг хусусиятига кўра моддий ва маънавий турларга ажратилади, уларни келтириб чиқарув-чи механизмлар манбаи турлича эканлиги эътироф этилади. Инсоннинг овқатланиш, кийиниш, уй-жойига эга бўлиш, маи-ший турмуш ашёларига интилиш, комфорт ҳиссини қондириш билан боғлиқмаданият предметларига нисбатан эҳтиёж сезиш моддий эҳти-ёжлар мажмуасини юзага келтиради. Маънавий маданиятни яратиш ва ўзлаштириш, шахснинг ўз фикр мулоҳазалари ва ҳис-туйғулари бўйича бошқа одамлар билан муомалага киришиш ҳамда ахборат ал-маштириш, бадиий ва илмий адабиётлар билан танишиш, маҳаллий матбуотни ўқиш, кино ва театр кўриш, мусиқа тинглаш кабиларга эҳтиёж сезиш, яъни ижтимоий онг маҳсулига тобелик манавий эҳти-ёжлар тизимини вужудга келтиради. Маънавий эҳтиёжлар моддий эҳтиёжлар билан узвий боглиқбўлиб, вужудга келган маънавий эҳтиёжларни қондириш жараёни моддий эҳтиёжларнингтаркибига кирувчи моддий нарсалар ёрдамида амалга оширилади, чунончи, китоб, ёзув қоғози ва бошқалар. Эҳтиёжларнинг турлари ҳақида фикр билдирганда яна шу нарсага эътибор бериш керакки, келиб чиқишига биноан табиий турга таал-луқли эҳтиёж ўз предметига кўра моддий гуруҳга, худди шу мезонлар бўйича бир даврнинг ўзида маданий эҳтиёжнинг моддий ёки маъна-вий эҳтиёж туркумига киритиш мумкин. Шу тариқа эҳтиёжнинг ке-либ чиқиши ва предмети хусусияти бўйича икки мезонга асосланиб муайян гуруҳларга ажратилади. Инсон онгининг тарихий тараққиё-тига нисбатан ва эҳтиёжларнинг объектига бўлган муносабатига би-ноан, ҳар хил таснифланади ва худди шу мезонларга кўра улар ранг-баранг турларга ажратилади. Уларнинг изчиллиги, барқарорлиги, до-имийлиги, кўлами, аҳамиятлилиги, предметлилиги, ижтимоийлиги, индивидуаллиги каби хусусиятлари билан ўзаро бир-биридан фарқ-ланади. Эҳтиёжлар инсон фаолияти ва хулқ-атвор мотивлари билан жипс алоқада бўлади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling